Мадумаров Ўткирбек Собиржоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацийаси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек адабиётида арбаъиннавислик: анъана ва янгиланишлар”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil6721.          
Илмий раҳбар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Очилов Эргаш Зокирович, филология фанлари номзоди, профессор; Мамадалиева Зуҳра  Умаралиевна, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ўзбек шеъриятида манзум арбаъинларнинг жанр сифатида шаклланиш омиллари ва ривожланиш босқичларини ёритиш, уларда Қуръон ва ҳадислар таъсирининг бадиий-эстетик хусусиятларини, матний аниқлик ҳамда семантик ўзгаришларни анъанавий ва замонавий ёндашувлар асосида очиб бериш, вазн, қофия, радиф ва образлар тизими орқали шакл ва мазмун уйғунлигини аниқлаш ҳамда шоирларнинг индивидуал услуби, ирфоний ҳикматлар ва эстетик-ахлоқий қарашларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мустақиллик даври ўзбек шеъриятида манзум арбаъиннинг жанрий-поэтик хусусиятлари аниқланиб, ҳадиснинг шеърий талқини анъанавий (матнга содиқ талқин) ва ижодий (бадиий-поэтик кенгайтириш) йўналишларга ажратилган, уларнинг образ яратиш ва муаллиф қарашини ифодалашдаги ўзига хослиги ҳамда жанрнинг диний-дидактик асосдан замонавий поэтик тафаккурга мослашуви назарий жиҳатдан асосланган;
Қуръони карим оятлари, қудсий ва набавий ҳадислар ҳамда бадиий-эстетик унсурларнинг уйғунлиги асосида манзум арбаъинларнинг замонавий ўзбек шеъриятидаги поэтик табиати, ғоявий-маънавий таъсири ва жанрий ривожланиш хусусиятлари аниқланиб, ҳадис мазмунининг шеърий талқинида матнга содиқлик, мазмуний ўзгаришнинг ўзаро боғлиқлиги очиб берилган;
манзум арбаъинларда вазн, қофия, радиф ва образлар тизими орқали шакл ва мазмун уйғунлиги таъминланиши, халқона ифодалар ҳамда ирфоний ҳикматларнинг эстетик талқини жанрнинг лисоний-поэтик имкониятлари доирасида исботланган;
Ҳадис танлаш ва бадиий талқин қилиш тамойилларининг ўзгариши асосида манзум арбаъиннинг жанрий-композицион янгиланиши аниқланиб, қисқа ҳадисларни бевосита назмга кўчиришдан кенг мазмунли ҳадисларни поэтик талқин этиш, якка ҳадис асосидаги композициядан эса бир неча ҳадис мазмунини ягона бадиий-ғоявий тизимда бирлаштиришга ўтиш жараёни, жанрнинг замонавий ўзбек шеъриятидаги поэтик имкониятлари ва ривожланиш хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Замонавий ўзбек шеъриятида арбаъиннавислик: анъана ва янгиланишлар” мавзусидаги тадқиқот бўйича олинган натижалардан: 
Тадқиқотда аниқланган манзум арбаъиннинг жанрий-поэтик хусусиятлари, ҳадис мазмунининг анъанавий ва ижодий талқин йўналишлари ҳамда жанрнинг замонавий поэтик тафаккур асосида янгиланишига оид илмий хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-сонли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-ноябрдаги 04/1-5688-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек адабиёти намуналари, хусусан, манзум арбаъинларга оид илмий-назарий маълумотларни тизимлаштириш, уларнинг жанрий-поэтик хусусиятларини тавсифлаш ва электрон платформада илмий асосда ёритиш имконияти кенгайтирилган.
Қуръони карим оятлари, қудсий ва набавий ҳадислар ҳамда бадиий-эстетик унсурларнинг уйғунлиги асосида манзум арбаъинларнинг замонавий ўзбек шеъриятидаги поэтик табиати, ғоявий-маънавий таъсири ва жанрий ривожланиш хусусиятлари аниқланиб, ҳадис мазмунининг шеърий талқинида матнга содиқлик, мазмуний ўзгаришнинг ўзаро боғлиқлиги масалаларига оид илмий-назарий хулосалардан Туркия Ресрубликаси Карабук университети Чингиз Айтматов номидаги Турк дунёси илмий тадқиқот маркази ўзбек тили ва ўзбек адабиёти дарсларида, Адабиёт факултетининг ТЕД730 Турк дунёси, ТРЕ229 Чоғдош турк лаҳжалари И, ТРЕ331 Чоғдош турк дунёси адабиёти И дарсларида фойдаланилган (Карабук университетининг 2025-йил 22-сентябрдаги Э-7481740-251.51-964689-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётининг миллий-диний илдизларга таянган ҳолда истиқлол даври шеъриятининг шаклланиши ҳақидаги илмий мушоҳадаларни юзага келтиришга хизмат қилган.
манзум арбаъинларда вазн, қофия, радиф ва образлар тизими орқали шакл ва мазмун уйғунлиги таъминланиши, халқона ифодалар ҳамда ирфоний ҳикматларнинг эстетик талқини жанрнинг лисоний-поэтик имкониятларига доир илмий маълумотлар “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Адабий жараён” кўрсатувлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомранияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 03-октябрдаги 15-20/731-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар кўрсатувларнинг янада мазмунли ва таъсирчан бўлишига хизмат қилган;
Ҳадис танлаш ва бадиий талқин қилиш тамойилларининг ўзгариши асосида манзум арбаъиннинг жанрий-композицион янгиланиши аниқланиб, қисқа ҳадисларни бевосита назмга кўчиришдан кенг мазмунли ҳадисларни поэтик талқин этиш, якка ҳадис асосидаги композициядан эса бир неча ҳадис мазмунини ягона бадиий-ғоявий тизимда бирлаштиришга ўтиш жараёни, жанрнинг замонавий ўзбек шеъриятидаги поэтик имкониятлари ва ривожланиш хусусиятларига оид таҳлиллардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг маънавий-маърифий тадбирлари ссенарийлари ва «Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси» энсиклопедик китобини тайёрлашда; Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Малака ошириш институти Самарқанд филиалида махсус семинар ўтказишда; шунингдек, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган «Имом Нававийнинг 40 ҳадис» рисоласини бойитишда амалий фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 30-октабрдаги 02/527-сон ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 10-ноябрдаги 01-12-252-сон далолатномалари). Натижада илмий-маърифий тадбирлар ва нашрларнинг мазмуний салоҳияти янада ортишига, бадиий адабиётнинг тарбиявий аҳамияти чуқур очиб берилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish