Эгамбердиева Камола Иброхимовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек ҳикоячилигида аёл қисмати ва руҳияти консепти (Аёл ҳикоянавислар асарлари мисолида)”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Fil997.
Илмий маслаҳатчи:Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Азмиддин Носиров, филология фанлари доктори, профессор; Нодира Афоқова, филология фанлари доктори, профессор; Гулноза Орипова, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек адибалари  ҳикоялари ғоявий-бадиий структурасини аёл тақдири ва аёл руҳияти тасвири аспектида тадқиқ этиш, аёллар образини яратишдаги бадиий тамойиллар ҳамда воситаларни, янгиланган социумдаги аёл тақдири ва руҳиятини тасвирлаш усулларини аниқлаш, замонавий ўзбек ҳикоячилигида аёл қисмати ва руҳияти консептининг ўзига хос хусусиятларини истеʼдодли адибалар ҳикоялари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий ўзбек адибалари ҳикояларида янгиланаётган ижтимоий муҳитдаги аёл қисмати ва руҳияти тасвирига хос етакчи ғоявий-бадиий тенденсиялар, уларнинг шаклланиши ҳамда намоён бўлишини белгиловчи ижтимоий-тарихий, маданий ҳамда бадиий-эстетик омиллар аниқланган;
истиқлол даври ўзбек аёллар ҳикоячилигида янгиланган ижтимоий муҳитнинг хотин-қизлар қисмати ва руҳиятида юзага келган ўзгаришларни ҳаққоний ҳамда комплекс акс эттиришга таъсири, собиқ шўро тузумининг таназзули билан боғлиқ ижтимоий-психологик жараёнлар, мамлакатдаги тарихий шароит, миллий тафаккур ва адабий-эстетик қарашлардаги туб янгиланишлар ушбу жараённи белгиловчи обектив омиллар экани асосланган;
тарихий-ижтимоий янгиланишлар шароитида минглаб йиллар давомида амал қилиб келган маънавий-ахлоқий тутумларни, анʼаналарни сақлаб қолиш, уларни замон билан уйғунлаштириш мураккабликлари, шу манзарада миллат, унинг ҳар бир вакили, хусусан, хотин-қизлар тақдири, руҳиятидаги жараёнларнинг ўзбек адибалари томонидан кичик эпик жанрда бадиий талқин этилиши анʼанавий ва янгича ёндашувлар оппозициясида очиб берилган; 
глобализм муҳитида ижтимоий-тарихий шароитнинг ўзгариши, жаҳон халқлари ижтимоий ҳаёти ва маиший турмуш тарзига хос тутумларнинг миллат ҳаётига тўсиқсиз кириб келиши; танлаш, ўзлаштириш ва қабул қилмаслик мураккабликлари, булар барининг миллат аёллари тақдири ва руҳиятига ижобий ва салбий таъсири сингари муҳим тарихий-ижтимоий, маънавий-эстетик   ҳодисаларнинг аёл ижодкорлар томонидан идрок этилиши ва бадиий гавдалантирилиши бадиий мақсад, поетика ва маҳорат кесимида ёритилган;  
ўзбек адибалари ҳикоялари таҳлили асосида глобаллашув шароитидаги ижтимоий-маданий ўзгаришларнинг аёл маънавияти ва руҳиятига зиддиятли таъсири, унинг юксалиши ёки таназзулини белгиловчи обектив ва субектив омиллар, аёл руҳиятининг жамият тараққиёти, ижтимоий муносабатлар ва турмуш шароитлари таъсирида динамик ўзгариб бориши ҳамда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маиший жараёнларга таъсирчанлиги илмий асосланган;
замонавий ўзбек ҳикоячилигида аёл тимсолининг бадиий тасвири жамият аҳли маънавий дунёсида кейинги даврларда рўй берган кўп қиррали ўзгаришлар билан мувозий (параллел) амалга оширилгани адибалар ҳикоялари ва эркак новеллистлар асарларининг қиёсий таҳлили орқали асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек ҳикояларида аёл қисмати ва руҳияти консептининг аёл ҳикоянавислар ҳикоялари мисолидаги тадқиқи, ҳикоячиликдаги бадиият муаммоларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
ўзбек ҳикоячилигининг аёл тимсолини жамият аҳли маънавий дунёсида кейинги даврларда рўй берган кўп қиррали ўзгаришлар фонида бадиий талқин қилиш ва тасвирлаш борасидаги ютуқ ва камчиликларнинг аёл ва эркак ҳикоянавислар асарлари қиёси мисолида асосланиши натижасида чиқарилган хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот инситути томонидан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезеси, образлар тизими, сужет ва поетикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот инситутининг 2025-йил 21-ноябрдаги 766/1-сонли маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек ҳикоячилигида аёл қаҳрамонларнинг янгича тасвир этилишига мамлакатдаги тарихий шароитб ижтимоий тузумнинг ўзгариши турли ижтимоий қатламлар ўртасидаги муносабатларнинг янгиланишига ва миллат тафаккурдаги янгиланишлар таъсир кўрсатгани аёл ҳикоянавислар яратган асарларда қабариқ тасвир этилгани қатор ҳикоялар таҳлили мисолида исботлаб берилган;
истиқлол даври ўзбек аёллар ҳикоячилигида янгиланган ижтимоий муҳитнинг хотин-қизлар қисмати ва руҳиятида юзага келган ўзгаришларни ҳаққоний ҳамда комплекс акс эттиришга таъсири, собиқ шўро тузумининг таназзули билан боғлиқ ижтимоий-психологик жараёнлар, мамлакатдаги тарихий шароит, миллий тафаккур ва адабий-эстетик қарашлардаги туб янгиланишлар ушбу жараённи белгиловчи обектив омиллар экани асосланганлиги каби илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-ноябрдаги №04/1-5301-рақамли маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек ҳикоячилигидааёл қаҳрамонларнинг янгича тасвир этилишига мамлакатдаги тарихий шароит ва миллат тафаккурдаги янгиланишлар таъсир кўрсатгани исботлаб берилган. Совет тузумининг таназзули аёл қисмати ва руҳиятида туб ўзгаришлар вужудга келиши учун пойдевор яратгани асослаб берилган. Ижтимоий тузумнинг ўзгариши турли ижтимоий қатламлар ўртасидаги муносабатларнинг янгиланишига, бу янгиланишлар уларнинг руҳияти, маънавий оламидаги ўзгаришларга сабаб бўлгани ва миллат аҳли маиший ва маънавий қиёфасидаги бу ҳолат мустақиллик даврида аёл ҳикоянавислар яратган асарларда қабариқ тасвир этилгани қатор ҳикоялар таҳлили мисолида кўрсатиб берилди;
тарихий-ижтимоий янгиланишлар шароитида минглаб йиллар давомида амал қилиб келган маънавий-ахлоқий тутумларни, анʼаналарни сақлаб қолиш, уларни замон билан уйғунлаштириш мураккабликлари, шу манзарада миллат, унинг ҳар бир вакили, хусусан, хотин-қизлар тақдири, руҳиятидаги жараёнларнинг ўзбек адибалари томонидан кичик эпик жанрда бадиий талқин этилиши анʼанавий ва янгича ёндашувлар оппозициясида очиб берилганлиги каби илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида давлат илмий техника дастурлари доирасида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717 рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 24-октябрдаги 1609-рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий-назарий консепсиясининг янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган. Жумладан, замонавий ўзбек ҳикоячилигининг вужудга келиши тарихий шарт-шароит ва ижтимоий тафаккурда аёл қисмати ва руҳияти консептининг ўзгариши ҳамда адабиётда янги аёл қаҳрамонини бадиий ифода этишга эҳтиёж паайдо бўлиши билан бевосита алоқадор эканлиги исботланган; 
глобализм муҳитида ижтимоий-тарихий шароитнинг ўзгариши, жаҳон халқлари ижтимоий ҳаёти ва маиший турмуш тарзига хос тутумларнинг миллат ҳаётига тўсиқсиз кириб келиши; танлаш, ўзлаштириш ва қабул қилмаслик мураккабликлари, булар барининг миллат аёллари тақдири ва руҳиятига ижобий ва салбий таъсири сингари муҳим тарихий-ижтимоий, маънавий-эстетик   ҳодисаларнинг аёл ижодкорлар томонидан идрок этилиши ва бадиий гавдалантирилиши бадиий мақсад, поетика ва маҳорат кесимида ёритилганлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ижодкорлари томонидан “Ассалом, Ўзбекистон!” дастурининг мавзуга дахлдор айрим ссенарийларини тайёрлашда фойдаланган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 10-ноябрдаги 05-09-1796-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув замонавий ўзбек ҳикоячилигида аёл тимсолининг бадиий тасвири жамият аҳли маънавий дунёсида кейинги даврларда рўй берган кўп қиррали ўзгаришлар билан мувозий (параллел) амалга оширилгани адибалар ҳикоялари ва эркак новеллистлар асарларининг қиёсий таҳлилиорқали асосланган;
ўзбек адибалари ҳикоялари таҳлили асосида глобаллашув шароитидаги ижтимоий-маданий ўзгаришларнинг аёл маънавияти ва руҳиятига зиддиятли таъсири, унинг юксалиши ёки таназзулини белгиловчи обектив ва субектив омиллар, аёл руҳиятининг жамият тараққиёти, ижтимоий муносабатлар ва турмуш шароитлари таъсирида динамик ўзгариб бориши ҳамда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маиший жараёнларга таъсирчанлиги илмий асосланганлиги илмий хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг халқимиз қадимий тарихи, бугуни ва бой маданиятини, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан эришилаётган туб ўзгаришларни теран акс эттиришга қаратилган юксак бадиий асарлар яратишга рағбатлантириш ҳамда ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ўтказиш чора-тадбирларини амалга оширишда, жумладан, ижодий тўгаракларда фойдаланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 3-октябрдаги 1052-рақамли маълумотномаси). Натижада ёзувчиларнинг ижод жараёни, маҳорати, бадиий образ яратишдаги умумлаштириш ва типиклаштириш хусусиятлари, ҳикояларда аёл руҳиятини очиш, тасвир ва талқин этишни қамраб олган ҳолда мавзу ва ғояни очишда янгича шакл ва усул воситаларнинг қўлланилиши, замонавий ўзбек ҳикояларининг ўзбек ва жаҳон адабиёти мезонлари асосида руҳий таҳлил воситаларининг қўлланиллиши истиқлол давридан то бугунгача яратилган ҳикоялар ва уларнинг бадиий-эстетик қарашлариилмий-назарий жиҳатдан далиллангани, эпик асарларга хос композицион усулдан фойдаланишда адибалар услубидаги индивидуаллик, яъни ҳикояларида сўз қўллаш ва тасвир маҳорати, шакл уйғунлиги, образ яратиш маҳорати, мавзу ва ғоянингянгича усулда намоён бўлиши, образ яратишда ўзига хосликлар аниқлангани борасидаги тадқиқотчининг умумлашма хулосалари ёш ёзувчилар учун назарий манба сифатида хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish