Имомов Элёр Тўхтасиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Инглиз адабиётида ўлим мавзусининг ўзбек адабиётига таъсири масаласи”, 10.00.06 -Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD /Фил 5686.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исомиддиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Universitety, PhD. 03/2025.27.12.Fil.31.02
Расмий оппонентлар: Умурова Гўзал Хотамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Самигова Хушнуда Ботировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади инглиз адабиётида ўлим мавзусининг ўзбек адабиётига таъсири масаласининг ўзига хослиги, муаммонинг бадиийлик модуси, фалсафий-психологик талқини ҳамда қаҳрамон характерини индивидуаллаштириш, образ яратиш, масалага турлича ракурслардан туриб баҳо бериш, қўрқув, ваҳима ва тушкунлик, ёлғизлик, эгоистик принсипларнинг бадиий поетик қиймати ўзига хослигининг назарий томонларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз адабиётида ўлим мавзусининг бадиий-эстетик талқини ва унинг ўзбек насрига таъсири адабий алоқалар, таржима ва ижодий ўзлаштириш жараёнлари билан боғлиқликда асосланиб, ўлим тасвирининг сюжет-композицион, образли-рамзий ва фалсафий-психологик хусусиятлари очиб берилган;
ўлимнинг табиий, зўравонлик оқибатидаги ва ихтиёрий шакллари тасвирининг қаҳрамон руҳиятидаги қўрқув, ваҳима, тушкунлик ва ёлғизлик кечинмалари билан узвийлиги, шунингдек, ижтимоий муҳит, бадиий макон ва замон ҳамда зулм ва қабоҳатнинг муаллифнинг ўлим ҳақидаги бадиий-эстетик консепсиясини шакллантиришдаги ўрни далилланган;
инглиз адабиётидаги ўлим тасвирига хос услубий воситаларнинг ўзбек адиблари томонидан ижодий ўзлаштирилиши ва миллий бадиий тафаккур асосида қайта талқин қилиниши аниқланиб, уларнинг шахс фожиасини ёритиш, қаҳрамон характерини индивидуаллаштириш ва тасвир поетикасини бойитишдаги вазифалари очиб берилган;
шахснинг ўзлигини англаш ва худбинлик ўртасидаги зиддият ҳамда ёлғизликнинг руҳий, ижтимоий ва экзистенциал кўринишларини тасвирлашда инглиз адабиёти билан янги ўзбек насри ўртасидаги бадиий-эстетик алоқалар аниқланиб, ўлим мавзусининг миллий қадриятлар ва индивидуал муаллиф консепсияси асосида қайта талқин қилиниш хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз адабиётида ўлим мавзусининг ўзбек адабиётига таъсири масаласининг ўзига хослигини тадқиқ қилиш ҳамда унинг ўзаро таъсир доирасини аниқлаш йўсинларини ишлаб чиқиш асосида:
инглиз адабиётидаги ўлим мавзусининг ўзбек адабиётига таъсири масаласи, ўлимнинг бадиий-эстетик критерийлари ҳамда иниъкоси жаҳон адабиётшунослиги такомилида тадрижий тараққиёт тенденциялари асосланганига оид хулосалардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган, Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ва Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган “English Access Microscholarship Program” лойиҳасида фойдаланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 20-июндаги 2872/02-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий натижалари лойиҳа доирасида дастур, қўлланма ва ишланмалар ишлаб чиқишда ҳамда таклиф қилинган тавсия ҳамда хулосалар амалий лойиҳа яратишда ва унинг такомиллашишига хизмат қилган.
ўлимнинг турлари, қандай ҳолатдаги, вазиятдаги, характер руҳияти билан боғлиқ ҳиссий-депрессив кечинмалар узвийлиги, муҳит, вақт ва замоннинг таъсири, зулм ҳамда қабоҳатнинг урчиган лаҳзаларидаги қиёфаси ёзувчилар томонидан қандай идрок этилгани далилланганига оид илмий натижалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209-рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида қўлланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 17-июлдаги 01/4-3376-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий натижалари асосида лойиҳанинг назарий-методик асослари бойитилиб, ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда ва унинг такомиллашишига хизмат қилган.
шахснинг фожеасини келтириб чиқаришда инглиз адабиётидаги ўлим тасвири билан боғлиқ услубий ифодаларнинг ўзбек адиблари томонидан қай тариқа инкишоф этилиш манераси ҳамда тасвир поетикаси хилма-хиллиги аниқланганига доир хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 21-сентабрдаги 11-25/897-сон маълумотномаси). Хусусан, инглиз ва ўзбек адабиётида ўлим мавзусининг қиёсий-типологик талқини, унинг назарий асослари, ўзбек адабиётига таъсир хусусиятлари, сюжет-композицион қурилиши, муаллиф позицияси ва жанрий тенденцияларига оид илмий хулосалар “Компаративистика” электрон платформасининг қиёсий адабиётшунослик бўлимини мазмунан бойитишда ҳамда адабий таъсир ва типологик ўхшашлик масалаларига оид илмий-методик материаллар тайёрлашда жорий этилган.
эго ва худбинлик чегараси, ёлғизлик модусларида инглиз адабиётидан ўтиб келган тасвир эстетикасининг янги ўзбек насрида теранлашув босқичларининг мураккаблик даражаси талқин қилинган Жиззах вилоят телерадиоканалининг телевиденияси орқали 2025-йил 12-декабр куни “Субҳидам” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилди. (Жиззах вилоят телерадиоканалининг 2026-йил 5-январдаги 2/13-10-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув сенарийси маълум даражада инглиз адабиётининг ўзбек адабиётига таъсири ва адабиётшуносликда юзага келган илмий-назарий тушунчалар билан бойиди ҳамда ўлим мавзусининг ўзбек адабиётида акс этиш принсиплари, инглиз ёзувчиларининг услубий-шаклий изланишлари синтезини ўзбек ёзувчиларида тасвирлаш методологияси ҳақидаги фикр-мулоҳазалар кўрсатув илмий савиясини ошишига хизмат қилган.