Бегматова Дилфуза Абдуллажоновна

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог‘и): “Умумий физикани тизимли таҳлил ёндошуви асосида оптималлаштириб ўқитишнинг назарий-методик асослари (нофизик олий таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси ро‘йхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Ped1058.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Ғофуржон Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: О‘збекистон Миллий университети.
ИК фаолият ко‘рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: О‘збекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.FM.01.05.
Расмий оппонентлар: Исманова Одинахон Тўлқинбоевна, педагогика фанлари доктори, проессор; Зайнобиддинов Сирожиддин Зайнобиддинович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги; Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация ё‘налиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий физика фанини тизимли таҳлил ёндашуви асосида оптималлаштириб ўқитишнинг назарий-метофик асосларини ҳамда нофизик йўналишда таҳсил олаётган талабаларга касбий ихтисослигига мослаштирилган ҳолда ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий физика фанини тизимли таҳлил ёндашуви асосида ўқитишнинг назарий-методик асослари илмий адабиётлар ва мавжуд тадқиқотлар таҳлили натижаларига кўра физика таълими мазмунини тизимли структура сифатида қайта кўриб чиқиш, унинг консептуал белгиларини ёритиш ҳамда интеграция, изчиллик ва билимлар ўзаро боғлиқлиги тамойиллари асосида ўқитиш методикасини шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
нофизик таълим йўналишларида умумий физика курсини ўқитиш структураси ва мазмуни тизимли таҳлил ёндашуви асосида қайта кўриб чиқилиб, табиий фанларни ўқитишда тизимли ёндашувнинг афзалликлари, назарий негизлари ва мазмуний хусусиятларини аниқлаш орқали умумий физика фанига хос консептуал асослар, таркибий элементлар изчиллиги ҳамда билимлараро боғлиқлик тамойиллари илмий асосларига кўра далилланган;
олий таълимда умумий физика фанини биология, кимё ва геология таълим йўналишлари фанлари билан интеграциялаб ўқитиш методикаси уларнинг мазмуний яқинлиги, асосий физика қонунлари ва табиий жараёнларнинг умумий физик талқинлари тизимли таҳлил асосида аниқланиб, фанлараро боғлиқлик, консептуал изчиллик ва амалий қўллаш имкониятларини ўқув жараёнига татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
физика фанидан маъруза, лаборатория машғулотлари ва мустақил ишларни тизимли таҳлил, фанлараро боғланиш ва индивидуал ёндашув тамойиллари асосида ташкил этишнинг илмий-услубий асослари умумий физика мавзуларининг мазмуни, ўқув материалини баён қилиш кетма-кетлиги ва амалий машғулотларни интеграциялашган шаклда ташкил этиш механизмларини изчиллик, мантиқий боғлиқлик ва билимлараро узвийлик тамойилларига мувофиқлштириш асосида ишлаб чиқилган;
умумий физика курсини оптималлаштирилган шаклда ўқитишда инновацион педагогик технологиялар, график органайзерлар ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишнинг илмий-услубий асослари ўқув жараёнининг мазмуни, мавзулар баёни ва амалий машғулотларни ташкил этиш шаклларини янгича ёндашувлар асосида такомиллаштириш механизмларини ҳамда мазкур технологиялар негизида дарс жараёнини самарали ташкил этиш методикасини такомиллштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида умумий физика фанини тизимли таҳлил ёндашуви асосида оптималлаштирилган ҳолда ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
илмий адабиётлар ва мавжуд тадқиқотлар таҳлили асосида физика таълими мазмунини тизимли структура сифатида қайта кўриб чиқиш, унинг консептуал белгиларини аниқлаш ҳамда интеграция, изчиллик ва билимлар ўзаро боғлиқлиги тамойиллари асосида ўқитиш методикасини шакллантириш орқали такомиллаштирилган умумий физика фанини тизимли таҳлил ёндашуви асосида ўқитишнинг назарий-методик асосларига оид таклифлар “Физика ўқитиш методикаси” ва “Умумий физика” дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 02101-01-69-сонли маълумотномаси). Натижада, физика таълими мазмунини тизимли, изчил ва интеграцион асосда ташкил этиш ҳамда талабаларнинг умумий физикани ўзлаштириш самарадорлигини ошириш имконияти кенгайган;
нофизик таълим йўналишларида умумий физика курсини ўқитиш структураси ва мазмунини тизимли таҳлил ёндашуви асосида қайта кўриб чиқиш, табиий фанларни ўқитишда тизимли ёндашувнинг афзалликлари, назарий негизлари ва мазмуний хусусиятларини аниқлаш, умумий физика фанига хос консептуал асослар, таркибий элементлар изчиллиги ҳамда билимлараро боғлиқлик тамойилларини илмий асослашга оид таклифлар кимё ва биология таълим йўналишлари ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 25-майдаги 02/01-01-446-сонли маълумотномаси). Натижада, номутахассислик таълим йўналишларида умумий физика фанининг мазмунини тизимли, изчил ва касбий йўналтирилган ҳолда ташкил этиш имконияти кенгайган ҳамда талабаларнинг умумий физикани ўзлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
умумий физика фанини биология, кимё ва геология таълим йўналишлари фанлари билан интеграциялаб ўқитиш методикаси, физика қонунлари ва табиий жараёнларнинг умумий физик талқинларини тизимли таҳлил қилиш, фанлараро боғлиқлик, консептуал изчиллик ва амалий қўллаш имкониятларини ўқув жараёнига татбиқ этиш, шунингдек, умумий физика мавзуларининг мазмуни, ўқув материалини баён қилиш кетма-кетлиги ҳамда маъруза, лаборатория машғулотлари ва мустақил ишларни интеграциялашган шаклда ташкил этиш механизмларини изчиллик, мантиқий боғлиқлик ва билимлараро узвийлик тамойиллари асосида мувофиқлаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан давлат бюджети томонидан молиялаштирилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги илмий-инновацион лойиҳа ҳамда ALM-202310062528-сонли “Замонавий илғор физиканинг амалий аспектлари” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 25-майдаги 02/01-01-446-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий физика фанини фанлараро интеграция асосида ўқитишнинг илмий-услубий таъминоти такомиллаштирилган, маъруза, мустақил таълим ва лаборатория машғулотларини касбий йўналтирилган мазмунда ташкил этиш имконияти кенгайган ҳамда талабаларда физик билимларни амалий фаолиятга татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.
умумий физика курсини оптималлаштирилган шаклда ўқитишда инновацион педагогик технологиялар, ахборот технологиялари, график органайзерлар ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишнинг илмий-услубий асослари, ўқув жараёни мазмуни, мавзулар баёни ва амалий машғулотларни ташкил этиш шаклларини янгича ёндашувлар асосида такомиллаштириш механизмларига оид таклифлар биология, кимё ва геология таълим йўналишлари учун ишлаб чиқилган “Умумий физика” фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 25-майдаги 02/01-01-446-сонли маълумотномаси). Натижада, номутахассислик таълим йўналишларида умумий физикани интеграциялаб ва оптималлаштирилган шаклда ўқитишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган, талабаларнинг мавзуларни визуал, мантиқий ва амалий боғлиқликда ўзлаштириш имконияти кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish