Саидова Ирода Анвар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва инглиз тилларида сўз ўйинининг прагматик хусусиятлари”, 10.00.13–Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3887.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Улуғбек Равшанбекович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Fil.31.02.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гўзал Қурбоналиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Бўриева Наргиза Қучқаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида сўз ўйинининг прагмалингвистик ва лингвомаданий хусусиятларини қиёсий жиҳатдан тадқиқ этиш, уларнинг фонетик, лексик ва стилистик сатҳларда намоён бўлишини таҳлил қилиш, бадиий, публитсистик, реклама ҳамда кундалик нутқдаги коммуникатив-прагматик функсияларини аниқлаш, шунингдек, сўз ўйинининг таржимада қайта ифодаланиш хусусиятларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сўз ўйинининг прагмалингвистик, лингвомаданий ва стилистик хусусиятларини тавсифловчи назарий ёндашувлар тизимлаштирилди ҳамда уларнинг қиёсий тилшуносликдаги ўрни илмий жиҳатдан асосланди;
ўзбек тилида сўз ўйинининг халқона иборалар, мақоллар ва миллий анъаналарга асосланганлиги, инглиз тилида эса глобал маданият ва замонавий коммуникатив тенденсияларга таяниши каби фарқлар аниқланди;
бадиий адабиёт, реклама ва оммавий ахборот воситалари дискурсида сўз ўйинининг коммуникатив-прагматик вазифалари ҳамда нутқий таъсир самарадорлигини таъминлашдаги ўрни илмий далиллар асосида ёритилди;
ўзбек ва инглиз тилларидаги сўз ўйинларининг изоморфик ва алломорфик хусусиятлари қиёсий-прагмалингвистик ҳамда лингвомаданий таҳлил асосида аниқланиб, уларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари илмий жиҳатдан асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида сўз ўйинининг прагматик хусусиятларига оид хулосалар асосида:
сўз ўйинининг маданий мазмундаги ўзига хос хусусиятлари ва тилшунослик нуқтайи назаридан олинган илмий натижалар ва материаллардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-декабрдаги 04/1-5871-сон маълумотномаси). Натижада, сўз ўйинининг ўзбек тили корпусидаги вазифалари конкретлашган, мисоллар билан бойиган;
сўз ўйинининг фонетик, лексик ва стилистик сатҳларда ўзбек ва инглиз тилларидаги изоморфик (ўхшаш) ва алломорфик (фарқли) хусусиятлари хусусидаги илмий-назарий таҳлилларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 17-февралдаги 467/02-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотдан олинган хулосалар грант лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақола ҳамда сўз ўйинининг прагматик хусусиятларини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқот илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
бадиий адабиёт, реклама ва оммавий ахборот воситалари дискурсида сўз ўйинининг коммуникатив-прагматик вазифалари ҳамда нутқий таъсир самарадорлигини таъминлашдаги ўрни илмий далиллар асосида ёритганига оид илмий натижалар ва материаллардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-декабрдаги 04/1-5872-сон маълумотномаси). Натижада, сўз ўйинининг ўзбек тилидаги прагматик бирликлари ва прагматик юкламани автоматик аниқлаш алгоритмларини яратишда муҳим ҳисса қўшилди;
ўзбек ва инглиз тилларидаги сўз ўйинларининг изоморфик ва алломорфик хусусиятлари қиёсий-прагмалингвистик ҳамда лингвомаданий таҳлил асосида аниқланиб, уларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари илмий жиҳатдан асосланганига оид таҳлил ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” дастурларининг 2025-йил феврал ва апрел ойларидаги сонлари ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси”нинг 2025-йил 6-майдаги 05-09-612-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги сўз ўйинини турли хил аспектда ўрганиш орқали ушбу ижтимоий системани акс эттирувчи лисоний система занжиридаги бир бўғин сифатида бошқа соҳалар терминологияси билан параллел равишда тараққий этиши ва бойитилишида сезиларли даражада яхшилаш имкониятларини радиотингловчиларга таништирилди.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish