Абдурахманова Наргиза Мирза-Бахтиярхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритнинг ўзига хос клиник кечиши ва даволаш самарадорлигида MDR1 ген полиморфизми аҳамияти», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib463.
Илмий раҳбар: Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори; Алиахунова Мавжуда Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: MDR1 гени полиморфизмига боғлиқ ҳолда ревматоид артрит клиник кечишининг ўзига хосликлари ва уни даволаш самарадорлигини аниқлаш ҳамда базис давони танлашда шахсийлаштирилган усулни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артритда MDR1 ген С3435Т полиморфизми СС генотипи бўғим синдроми ва деструкцияланишнинг авж олишига, ТТ генотипи эса шу жараённинг секинлашишига боғлиқлиги исботланган;
ревматоид артритнинг базисли давосида касалликнинг авж олиши ва клиник ремиссияланиш жараёнидаги ижобий натижани MDR1 генининг С3435Т полиморфизми билан ишончли боғлиқлиги аниқланган;
ревматоид артритда MDR1 генининг С3435Т полиморфизми СС генотипида метатрексатга резистентликнинг шаклланиши (DAS28>5,1) ва унинг ТТ мутантли генотипида, аксинча, узоқ клиник ремиссия (2,6>DAS28>6 ой)нинг таъминланиши асосланган;
MDR1 генининг С3435Т полиморфизмини генотиплаш негизида ревматоид артритга чалинган беморлар учун шахсийлаштирилган антиревматик базисли даво усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
MDR1 гени полиморфизмига боғлиқ ҳолда ревматоид артритга чалинган беморлар клиник кечишининг ўзига хосликлари ва даволаш самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
“Ревматоид артритга чалинган беморлар генетик хусусиятларига кўра даволашга шахсийлаштирилган ёндашув” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 8н-р/122-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, эрта ногиронликнинг олдини олиш, РАнинг қайталаниш муддатини қисқартириш имконини берган;
РА билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, 3-сон Тошкент шаҳар клиник шифохонаси, Тошкент тиббиёт академиясининг 1-сонли клиникаси, 3-сонли Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8н-з/118-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши РАга чалинган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, эрта ногиронликнинг олдини олиш ҳамда стационар даволаниш такрорийлиги ва муддатини қисқартириш имконини берган.