Кобилова Шахноза Худайшукуровнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Узлуксиз инклюзив таълим шароитида ўқув муҳити хавфсизлигини таъминлашнинг илмий-назарий асослари”, 13.00.03-Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Ped867.
Илмий маслаҳатчи: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08. Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Жиенбаева Сайра Нағашибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Абидова Нилуфар Закировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади узлуксиз инклюзив таълим шароитида ўқув муҳити хавфсизлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитларини, korreksion-metodik, ташкилий-технологик тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлуксиз инклюзив таълим тизимида “хавфсиз ўқув муҳити” тушунчаси жисмоний-инфратузилмавий, психоемоционал ва рақамли-коммуникатив компонентларни универсал таълим дизайни (UDL) ҳамда таълим экологияси тамойилларига кўра шахсга йўналтирилган таълим траекториясидаги ўрнини таркибий-функсионал моделлаштириш ҳамда динамик қўллаб-қувватлаш тизимини диверсификациялаш асосида очиб берилган;
инклюзив таълим субъектлари хавфсизлигини таъминлашнинг консептуал асослари интегратив муҳит барқарорлигини баҳолаш кўрсаткичларини институционал-дидактик, сотсио-психологик каби динамик ва мослашувчанлик индекси бўйича филтрлаш ҳамда педагогик хавф-хатарлар диагностикасида функсионал имкониятлар уйғунлигини прогностик ва компенсаторлик механизмлари орқали синхрон таъминлаш асосида илмий асосланган;
инклюзив таълим шароитида ўқув муҳити хавфсизлигини таъминлашнинг кластер модели имконияти чекланган болаларнинг мактаб таълимига мослашув интервали бўйича пропедевтик, фаол-адаптацион ва интеграцион босқичли методик комплексни тиббий-психологик кузатув ва korreksion таъсир параллелида оптималлаштиришга қаратилган ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
инклюзив дарс жараёнини интерфаол моделлаштиришга қаратилган korreksion-metodik тизим таълим эҳтиёжлари ва муҳит қулайлиги мувозанатида ўқув ахборотларини мултимодал (визуал, аудио, тактил) тақдим этиш ҳамда академик-ижтимоий таъсир дифференцияцияси ва коммуникатив интеграцияси орқали субъектларнинг фаоллик даражасини ошириш механизмларини индивидуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим амалиётини барқарор ривожланиш мақсадларининг умумқамровлилик, тенглик ва сифатли таълим (BRM-4) мезонларига мувофиқ модернизациясига дидактик материаллар, ассистив технологиялар ва интерфаол мулоқот шаклларини ўқувчиларнинг сенсор-когнитив имкониятларига кўра диверсификация қилиш ҳамда ҳаракатланиш ва иштирок муҳитини индивидуал ривожланиш траекториясига мослик ва муқобиллик тамойилларида киритиш ва қўллаш орқали эришилиши илмий-амалий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлуксиз инклюзив таълим шароитида ўқув муҳити хавфсизлигини таъминлашнинг педагогик шарт-шароитларини, korreksion-metodik, ташкилий-технологик тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
инклюзив таълимда ўқув муҳити хавфсизлигини таъминлашда “Хавфсиз ўқув муҳити” тушунчасининг жисмоний, психоемоционал ва рақамли компонентларини универсал таълим дизайни (UDL) асосида таркибий-функсионал моделлаштиришга оид таклифлар “Инклюзив таълимда синергетика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи билан тасдиқланган 55350-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқитувчилар учун инклюзив таълим шароитида масъулиятли педагогик фаолиятни амалга оширишнинг методик кўрсатмалари самарали жорий этилган;
инклюзив таълим субъектлари хавфсизлигини институционал-дидактик ва сотсио-психологик кўрсаткичлар асосида баҳолаш ҳамда педагогик хавф-хатарларни прогностик ва компенсаторлик механизмлари орқали синхрон таъминлашнинг консептуал асосларини тизимлаштиришга оид тавсиялар “Логопедик массаж” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи билан тасдиқланган 523414-сон гувоҳномаси). Натижада, субъектлар фаолиятини тизимли ташкил этишнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
инклюзив таълим шароитида ўқув муҳити хавфсизлигини таъминлашнинг кластер модели имконияти чекланган болаларнинг мактаб таълимига мослашув интервали бўйича пропедевтик, фаол-адаптацион ва интеграцион босқичли методик комплексни тиббий-психологик кузатув ва korreksion таъсир параллелида оптималлаштиришга қаратилган ёндашувлар асосида такомиллаштирилиб “Махсус педагогика ва махсус психология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 21-августдаги 316-сон буйруғи билан тасдиқланган 895219-сонли гувоҳномаси). Натижада, ўқув муҳитининг хавфсизлигини таъминлаш ва болалар ривожланишини динамик кузатиш жараёнини методик таъминлашга эришилган;
инклюзив дарс жараёнида ўқув ахборотларини мултимодал тақдим этиш ҳамда академик-ижтимоий таъсир дифференсиацияси орқали субъектлар фаоллигини индивидуаллаштиришга қаратилган korreksion-metodik тизимни такомиллаштиришга оид ёндашувлар “Табиий фанларни ўқитиш махсус методикаси” номли дарслик мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи билан тасдиқланган 55349-сон гувоҳномаси).  Натижада, инклюзив дарсларни фанлар кесимида ташкил этишнинг ўзига хос методик ёндашувларини амалиётга жорий этишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish