Қаршибаев Сирожиддин Шаробиддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли технологиялар муҳитида талабаларнинг инфографик компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5263.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ботир Бахтиёр ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Мухтаров Фаррух Мухаммадович, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар муҳитида талабаларнинг инфографик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инфографик компетентликни ривожлантиришда рақамли технологияларнинг ташкилий-технологик омиллари тайёр обект анализи ва шаблонлар синтези ҳамда мустақил лойиҳа яратишга талабаларни мотивацияловчи визуал-коммуникация алгоритмини креатив қарорлар иерархиясига йўналтирилган муҳитда индивидуал ёндашув тамойиллари устуворлигида қўллаш асосида аниқлаштирилган;
рақамли технологиялар муҳитида талабаларнинг инфографик компетентлигини ривожлантириш модели технологик, фаолиятли блокларда ахборотларни вазият ва персоналга мос тақдим этишга тизимли тайёрлайдиган дидактик занжирнинг динамиклигини талабаларнинг эркин-ижодий фаолият траекториясига мос таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инфографик компетентлигини ривожлантиришнинг интегратив технологиялари академик эстетика, уникал дизайн интеграциясида графика ва диаграммаларнинг холислик принсиплари асосида контент яратиш топшириқларини визуал структуралаш ҳамда мустақил таълим топшириқларига имплементация қилиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инфографик компетентлигини рақамли технологияларнинг модулли модификациялари асосида ривожлантириш самарадорлиги академик бўшлиқлар диагностикаси ҳамда идрок каналларига интенсив таъсирни рефлексив мониторингда дифференциал даражаланишда қўллаш асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар муҳитида талабаларнинг инфографик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
инфографик компетентликни ривожлантиришда рақамли технологияларнинг ташкилий-технологик омиллари тайёр обект анализи ва шаблонлар синтези ҳамда мустақил лойиҳа яратишга талабаларни мотивацияловчи визуал-коммуникация алгоритмини креатив қарорлар иерархиясига йўналтирилган муҳитда индивидуал ёндашув тамойиллари устуворлигида қўллашга оид тавсиялар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 13-январдаги 01/01-01-30-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли таълим муҳитида талабаларнинг инфографик компетентлигини ривожлантиришнинг назарий ва методик асосларини қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
рақамли технологиялар муҳитида талабаларнинг инфографик компетентлигини ривожлантириш модели технологик, фаолиятли блокларда ахборотларни вазият ва персоналга мос тақдим этишга тизимли тайёрлайдиган дидактик занжирнинг динамиклигини талабаларнинг эркин-ижодий фаолият траекториясига мос таъминлашга оид таклифлар “Бўлажак муҳандис кадрларнинг умумкасбий компетенцияларини инновацион ва рақамли технологиялар воситасида такомиллаштириш механизми” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг 2026-йил 1-июндаги № 01-22/557-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандис кадрларнинг умумкасбий компетенцияларини ривожлантиришда инфографик компетентликни шакллантиришга хизмат қилувчи рақамли воситалар, инфографик топшириқлар ва эркин-ижодий фаолият траекториясини амалий жараёнга татбиқ этиш имконияти яратилди;
талабаларнинг инфографик компетентлигини ривожлантиришнинг интегратив технологиялари академик эстетика, уникал дизайн интеграциясида графика ва диаграммаларнинг холислик принсиплари асосида контент яратиш топшириқларини визуал структуралаш ҳамда мустақил таълим топшириқларига имплементация қилишга оид тавсиялар “Компютер тизимлари ва тармоқлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 13-январдаги 01/01-01-30-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инфографик компетентлигини баҳолашнинг дидактик ва методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish