Михлибоев Фаррух Аширбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Имконияти чекланган болаларнинг инклюзив таълим тизими орқали ижтимоий интеграциясини такомиллаштириш”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12359.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Салихова Гулноза Махмудовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08. Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Файзиева Убайда Юнусовна, педагогика фанлари доктори (DSC), дотсент; Жўрахўжаев Муҳаммадазиз Халилхўжа ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади имконияти чекланган болаларнинг инклюзив таълим тизими орқали ижтимоий интеграциясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий интеграциясида инклюзив таълимнинг ташкилий-педагогик имкониятларини тўсиқсиз муҳит индикаторлари бўйича моделлаштирилган индивидуал таълим дастурига узвийлик, академик импулс ва қулай коммуникация тамойилларини манфаатли ҳамкорлик устуворлигида сингдириш асосида аниқлаштирилган;
имконияти чекланган болалар интеграциясини такомиллаштиришнинг инклюзив модели таълим эҳтиёжлари тавсифларига кўра мослашувчан дидактик-ассистив комплексни эргономик талаблар бўйича уникал педагогик дизайнда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълимда имконияти чекланган болаларни ижтимоий интеграциялашнинг ҳамкорлик технологиялари синф хонасида идрок каналларини фаоллаштирувчи полифунксионал модулли иш жараёнини ташкил этиш ҳамда “иштирокли натижа” муносабатини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
имконияти чекланган болаларда ўқиш мотивацияси, ҳамкорлик кўникмалари ва рефлексив малакалар интеграллашуви орқали ижтимоий интеграция самарадорлиги индивидуал ривожланишнинг режаларини коллаборатив портфолио натижалари синтезида мунтазам трансформациялаш орқали таъминланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имконияти чекланган болаларнинг инклюзив таълим тизими орқали ижтимоий интеграциясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий интеграциясида инклюзив таълимнинг ташкилий-педагогик имкониятларини тўсиқсиз муҳит индикаторлари бўйича моделлаштирилган индивидуал таълим дастурига узвийлик, академик импулс ва қулай коммуникация тамойилларини манфаатли ҳамкорлик устуворлигида сингдиришга доир тавсиялардан “Мактабгача олигофренопедагогика ва мактабгача тарбия махсус методикаси” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 9-февралдаги 2635-8469-8967-3f6f-9514-1874-5484-сонли маълумотнома). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимга ижтимоийлашуви жараёнини оптималлаштириш самарадорлиги ошган;
имконияти чекланган болалар интеграциясини такомиллаштиришнинг инклюзив модели таълим эҳтиёжлари тавсифларига кўра мослашувчан дидактик-ассистив комплексни эргономик талаблар бўйича уникал педагогик дизайнда оптималлаштиришга оид таклифлар Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим мактабларининг ўқув-korreksion жараёнини адаптивлаштиришда фойдаланилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 8-июндаги 01/10-01-245-сонли маълумотнома). Натижада, имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий мослашув даражаси, ўқув мотивацияси ва педагогик ҳамкорлик самарадорлигининг ошишига эришилган;
инклюзив таълимда имконияти чекланган болаларни ижтимоий интеграциялашнинг ҳамкорлик технологиялари синф хонасида идрок каналларини фаоллаштирувчи полифунксионал модулли иш жараёнини ташкил этиш ҳамда “иштирокли натижа” муносабатини барқарор таъминлашга оид тавсиялари инклюзив таълимга жалб этилган имконияти чекланган болаларнинг индивидуал таълим дастури мазмунига сингдирилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 8-июндаги 01/10-01-245-сонли маълумотнома). Натижада, имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий интеграциясида инклюзив таълимнинг узвийлигини таъминлаш ва бу жараёнда субектлар фаолиятини мақсадли йўналтиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.