Хамидова Нилуфар Джумаваевна 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника йўналиши талабаларига инглиз  тилини ўқитиш ва баҳолаш самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикаси” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Ped1534.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Миркасимова Марғуба Мирқобиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Буранова Дулафруз Джамалдиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш самарадорлигини оширишнинг лингводидактик асослари хорижий тилларни касбий мақсадларда ўқитиш, компютер ёрдамида тил ўрганиш, техник инглиз тилини ўрганиш, халқаро мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш  каби моделларнинг рақамли таълим муҳитида инглиз тилини ўқитишнинг линводидактик, методик, психологик, лингвотехнологик ва баҳолаш тамойиллари билан мақсадли модификациясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
техника йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг консептуал моделининг мазмунли-технологик ва ташкилий-процессуал компоненти рақамли таълим ресурслари, сунъий интеллект воситалари, интерактив платформалар, адаптив ўқитиш технологиялари ҳамда кредит-модул тизими талабларини маҳаллий контентларга интеграциялаш бўйича методик конструктни мақсадли лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
техника йўналиши талабаларининг рецептив ҳамда репродуктив нутқий фаолиятларини ривожлантириш жараёнини методик лойиҳалаш консепсияси касбий атамаларни ўзлаштириш, коммуникатив вазиятларни моделлаштириш, мустақил таълимни қўллаб-қувватлаш ва индивидуал ўқув траекториясини таъминлашга йўналтирилган ёзма, бевосита, билвосита, конструктив фидбек турларига мувофиқ муаллифлик ассесментларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
техника йўналишларида инглиз тилини ўқитишнинг рақамли-таълимий экотизими ЭСП мазмунидаги ўқув материаллари, мустақил таълим ресурслари, сунъий интеллект асосида хулосалар бериш, электрон адабиётлар банки, автоматлаштирилган мониторинг ва аналитик баҳолаш модулларидан иборат “ТЕ–Течниcал Энглиш Ҳуб” платформасини ишлаб чиқиш ва продуктивлик даражаси валидлигини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
техника йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш ва баҳолашнинг рақамли методик тизими ўқув жараёнини режалаштириш, ўқув-билиш фаолиятини бошқариш, ўзлаштириш натижаларини мониторинг қилиш, ўқув аналитикаси асосида индивидуал ривожланиш траекториясини шакллантириш ҳамда таълим сифатини оширишга ёʻналтирилган тамойилларга мувофиқ рақамли контентларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
техника йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш самарадорлигини оширишнинг лингводидактик асосларини хорижий тилларни касбий мақсадларда ўқитиш, компютер ёрдамида тил ўрганиш, техник инглиз тилини ўрганиш, халқаро мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш  каби моделларнинг рақамли таълим муҳитида инглиз тилини ўқитишнинг линводидактик, методик, психологик, лингвотехнологик ва баҳолаш тамойиллари билам мақсадли модификациясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар  механика ҳамда нефт ва газ муҳандислиги ёʻналиши учун ишлаб чиқилган “Энглиш фор ЭСП студенц” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сон буйругʻи, №159513 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, техника йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш самарадорлигини оширишнинг консептуал асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
техника йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг консептуал моделининг мазмунли-технологик ва ташкилий-процессуал компонентини рақамли таълим ресурслари, сунъий интеллект воситалари, интерактив платформалар, адаптив ўқитиш технологиялари ҳамда кредит-модул тизими талабларини маҳаллий контентларга интеграциялаш бўйича методик конструктни масадли лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлар механика ҳамда нефт ва газ муҳандислиги ёʻналиши учун ишлаб чиқилган “Энглиш фор ЭСП студенц” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сон буйругʻи, №159513 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларга инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш самарадорлигини ошириш жараёнини мақсадли моделлаштириш имкониятини кенгайтиришга эришилган;
техника йўналиши талабаларининг рецептив ҳамда репродуктив нутқий фаолиятларини ривожлантириш жараёнини методик лойиҳалаш консепсиясини касбий атамаларни ўзлаштириш, коммуникатив вазиятларни моделлаштириш, мустақил таълимни қўллаб-қувватлаш ва индивидуал ўқув траекториясини таъминлашга йўналтирилган ёзма, бевосита, билвосита, конструктив фидбек турларига мувофиқ муаллифлик ассесментларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан “Ёшлар овози” МЧЖ қошидаги “Ҳит ФМ” радиоси эфирида ташкил этилган “ИМПУЛС” дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026 йил 6-майдаги  6-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўрганишни оммалаштиришга хизмат қилган;
техника йўналишларида инглиз тилини ўқитишнинг рақамли-таълимий экотизими ЭСП мазмунидаги ўқув материаллари, мустақил таълим ресурслари, сунъий интеллект асосида хулосалар бериш, электрон адабиётлар банки, автоматлаштирилган мониторинг ва аналитик баҳолаш модулларидан иборат “ТЕ–Течниcал Энглиш Ҳуб” платформасини ишлаб чиқиш ва продуктивлик даражаси валидлигини қатъий белгилаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлар механика ҳамда нефт ва газ муҳандислиги ёʻналиши учун ишлаб чиқилган “Энглиш фор ЭСП студенц” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сон буйругʻи, №159513 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, техника ёʻналиши талабаларига инглиз тилини ўқитишда рақамли таълим технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
техника йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш ва баҳолашнинг рақамли методик тизимини ўқув жараёнини режалаштириш, ўқув-билиш фаолиятини бошқариш, ўзлаштириш натижаларини мониторинг қилиш, ўқув аналитикаси асосида индивидуал ривожланиш траекториясини шакллантириш ҳамда таълим сифатини оширишга ёʻналтирилган тамойилларга мувофиқ рақамли контентларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан “Дунё бўйлаб” телеканали орқали эфирга узатилган “Олтин авлод” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026 йил 19-майдаги 06-09-1005-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўрганишда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш ёʻлларини оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish