Фарманова Дилдора Ашуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Этнопоэтикада этноглоссаларнинг қўлланилиши (инглиз ва ўзбек адабиёти мисолида)”, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4715.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармоной Саидахмедовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Яраш Бозорович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ачилова Рисолат Аъзамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи илмий муассаса: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адабиёти этнопоэтикасида этноглоссаларнинг қўлланиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек адабиётида ижтимоий турмуш, байрам, маросим ва урф-одатларга оид этноглосса ҳамда идиоглоссаларнинг персонаж нутқида қўлланиши этнопоэтик мазмунни шакллантириш, миллий дунёқарашни бадиий воқелантириш ҳамда муаллифнинг индивидуал услубини намоён этишдаги функсионал хусусиятлари аниқланган;
ҳар иккала тил адабиётида персонаж нутқида воқеланган мақол, матал, олқиш, қарғиш, қўшиқ, миф, афсона, ривоят, эртак, нақл ва латифа каби фолклоризмларнинг этнопоэтик тизимни шакллантириш, муаллифнинг ғоявий-бадиий ниятини очиб бериш ҳамда миллий-маданий кодларни бадиий матнда воқелантиришдаги функсиялари далилланган;
 инглиз ва ўзбек адабиётида никоҳ, оилавий ҳаёт, фарзанд тарбияси ҳамда дафн ва мотам маросимлари билан боғлиқ этноглоссаларнинг этнопоэтик тизимдаги ўрни аниқланиб, уларнинг этномаданий кодларни воқелантириш, миллий ахлоқий меъёрларни бадиий интерпретация қилиш ва этноснинг ижтимоий-маданий тажрибасини бадиий дискурсда консептуаллаштиришдаги устуворлиги исботланган;
қиёсланаётган тиллар адабиётида ҳайвонлар, жонзотлар, дарахт ва ўсимликлар, осмон жисмлари, тоғ ва сувликлар образларининг этнопоэтик талқини асосида этномаданий, мифопоэтик ва эпик қатламларнинг синкретик интеграцияси аниқланиб, мазкур образлар орқали инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг миллий-фалсафий консепсияси ҳамда фантастик бадиий тафаккур модели воқелантирилиши асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. 
инглиз ва ўзбек адабиётида ижтимоий турмуш, байрам, маросим ва урф-одатларга оид этноглосса ҳамда идиоглоссаларнинг персонаж нутқида қўлланиши этнопоэтик мазмунни шакллантириш, миллий дунёқарашни бадиий воқелантириш ҳамда муаллифнинг индивидуал услубини намоён этишдаги функсионал хусусиятларига оид назарий хулоса ва тавсиялардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида 81-12/202-“Миллий қадриятлар ёшлар ардоғида” мавзуидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 18-октябрдаги МА01/01-93-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек адабиётида табиат образлари орқали ифодаланган этномаданий ва мифопоэтик қарашларнинг ўзига хос ҳамда умумий хусусиятларини аниқлаш, уларнинг этнопоэтик талқинини илмий асосда изоҳлаш ва қиёсий адабиётшунослик ҳамда бадиий матн таҳлили амалиётида қўллаш имконияти кенгайган.
ҳар иккала тил адабиётида персонаж нутқида воқеланган мақол, матал, олқиш, қарғиш, қўшиқ, миф, афсона, ривоят, эртак, нақл ва латифа каби фолклоризмларнинг этнопоэтик тизимни шакллантириш, муаллифнинг ғоявий-бадиий ниятини очиб бериш ҳамда миллий-маданий кодларни бадиий матнда воқелантиришдаги функсияларига оид илмий натижа ва хулосалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида 2023-2025-йилларда Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-“Sustainable Collection of Research Data for the Protection of Intangible Cultural Heritage: Focus on Central Asia and Small Island Developing States (2022-2024 Fiscal Year)” мавзуидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 18-октябрдаги МА01/01-94-сон маълумотномаси). Натижада табиат образларининг этнопоэтик талқинига оид илмий хулосалар инглиз ва ўзбек адабиётини қиёсий ўрганиш, бадиий матнлардаги этномаданий кодларни аниқлаш ҳамда филологик таълим ва бадиий таржима амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган.
инглиз ва ўзбек адабиётида никоҳ, оилавий ҳаёт, фарзанд тарбияси ҳамда дафн ва мотам маросимлари билан боғлиқ этноглоссаларнинг этнопоэтик тизимдаги ўрни аниқланиб, уларнинг этномаданий кодларни воқелантириш, миллий ахлоқий меъёрларни бадиий интерпретация қилиш ва этноснинг ижтимоий-маданий тажрибасини бадиий дискурсда консептуаллаштиришдаги устуворлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро давлат университетида Европа Иттифоқи томонидан 2025-2026 йилларда молиялаштирилган Эрасмус+ Интернатионал Мобилитй (КА171) дастури доирасида Павол Жозеф Šафáрик университети билан ҳамкорликда амалга оширилган “British and American Studies – Британия ва Америка тадқиқотлари”  мавзуидаги лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 30-октабрдаги 06/6738-сон маълумотномаси). Натижада этнопоэтик бирликларнинг миллий ва маданий маъноларни бадиий матнда ифодалашдаги функсионал аҳамияти аниқланиб, мазкур натижалар лойиҳа доирасида олиб борилган илмий изланишларнинг назарий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
қиёсланаётган тиллар адабиётида ҳайвонлар, жонзотлар, дарахт ва ўсимликлар, осмон жисмлари, тоғ ва сувликлар образларининг этнопоэтик талқини асосида этномаданий, мифопоэтик ва эпик қатламларнинг синкретик интеграцияси аниқланиб, мазкур образлар орқали инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг миллий-фалсафий консепсияси ҳамда фантастик бадиий тафаккур модели воқелантирилиши билан боғлиқ натижалардан Бухоро вилоят телерадиоканалининг “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” телекўрсатувлари ҳамда “Бухоро” радиосининг “Мулоқот ва мунозара” радиоэшиттириши ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 20-октабрдаги 01-09-236-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилиб, томошабинларга нутқда қўлланиладиган мулоқотни бойитувчи лисоний воситалар асосида илмий асосланган маълумотлар етказишга эришилган
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish