Бозорбоев Жавлон Давлатали ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантириш технологиялари”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12351.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хамраева Ирода Сайфуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08. Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Қораев Самариддин Баракаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Арсланова Мадинахон Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари талабаларнинг индивидуал ўзлаштириш хусусиятларини тезкор диагностика қилишга мўлжалланган ишбилармон муҳитни касбий ҳаракатлар комбинациялари бўйича трансформациялаш асосида аниқлаштирилган;
гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг методик модели виртуал кейслар ва ўйинли симуляциялар ёрдамида талабаларнинг диагностик, методик ва рақамли дизайн кўникмаларини интегратив ривожлантириш алгоритмида персонал портофолио индикаторларини барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган;
гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантириш технологиялари интеллектуал, визуал-коммуникатив, ижтимоий-коллаборатив ўйинларнинг korreksion-didaktik функцияларини аралаш таълим шакллари интеграллашган жараёнда рефлексив мониторинг устуворлигида модификацион қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекториясини андрагогик импулсга асосланган ўйинлар асосида моделлаштириш ва даврий баҳолаш касбий компетенцияларни ривожлантириш самарадорлигини барқарор таъминлаши илмий-амалий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантириш технологиялари бўйича илмий тадқиқот иши натижалари:
гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари талабаларнинг индивидуал ўзлаштириш хусусиятларини тезкор диагностика қилишга мўлжалланган ишбилармон муҳитни касбий ҳаракатлар комбинациялари бўйича трансформациялашга оид тавсиялар “Махсус педагогика ва махсус психология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 9-февралдаги 8498-7269-89d7-d32c-81e0-3090-0467-сонли маълумотномаси). Натижада, гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантириш технологияларининг педагогик-психологик имкониятларини таҳлил қилиш имкони оширилган;
гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг методик модели виртуал кейслар ва ўйинли симуляциялар ёрдамида талабаларнинг диагностик, методик ва рақамли дизайн кўникмаларини интегратив ривожлантириш алгоритмида персонал портофолио индикаторларини барқарорлаштиришга оид тавсиялар “Она тили ўқитиш махсус методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 13-февралдаги 8226-8169-8ed9-306c-7e45-2785-8491-сонли маълумотномаси). Натижада, гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантириш технологиялари имконияти кенгайтирилган;
гамификация асосида бўлажак олигофренопедагогларда касбий компетенцияларни ривожлантириш технологиялари интеллектуал, визуал-коммуникатив, ижтимоий-коллаборатив ўйинларнинг korreksion-didaktik функцияларини аралаш таълим шакллари интеграллашган жараёнда рефлексив мониторинг устуворлигида модификацион қўллашга доир таклифлар Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат университети, Жиззах давлат педагогика университети ўқув жараёни амалиётига жорий этилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 8-июндаги 01/10-01-242-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак олигофренопедагогларни касбий компетентлигини ошириш жараёнининг оптималлаштирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish