Меликова Элнора Шуҳратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивацияни ривожлантириш технологиялари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7854.
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Кадиров Хаёт Шарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса ва кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Расулова Гулбаҳор Керимбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертациянинг назарий ва амалий аҳамияти: тадқиқот натижалари назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивацияни ривожлантириш технологияларини таълим жараёнига татбиқ этиш ҳамда ушбу йўналишда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида касбий мотивацияни ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари мотивацион омилларнинг “эҳтиёж – қизиқиш – касбий қадрият – мақсад – фаолиятга йўналганлик” тизимидаги ўзаро узвийлиги асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили таълим йўналишида таҳсил олаётган бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивациянинг ривожланганлик даражаси касбий-қадриятли, когнитив-мақсадли ва фаолиятли-рефлексив мезонлар, ўқитувчилик касбини қадрлаш, педагогик фаолиятга ички эҳтиёж ва касбий фаолиятдан қониқиш кўрсаткичлари ҳамда паст, ўрта ва юқори даражаларни аниқлашга йўналтирилган прогностик методлар асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивацияни ривожлантиришнинг методик модели интеллектуал фаоллик, ички мотивация ва касбий қадриятларни уйғун ривожлантиришга хизмат қилувчи мотивацион-педагогик механизмлар асосида такомиллаштирилган, модел мазмунига сингдирилган технология эса муаммоли таълим, кейс-стади ва рефлексив методлар, тренинг машғулотлари, педагогик вазиятлар ҳамда рақамли таълим воситалари асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивацияни ривожлантириш технологиясининг самарадорлигини таъминлаш механизмлари ўқув фанлари мазмунини компетенциявий ёндашув асосида қайта лойиҳалаш, интерфаол методлар, муаммоли таълим, лойиҳа технологиялари, рефлексив топшириқлар ва замонавий дидактик воситалардан комплекс фойдаланиш асосида такомиллаштирилиб, тегишли методик таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида касбий мотивацияни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида касбий мотивацияни ривожлантиришнинг назарий-методологик асосларини “эҳтиёж – қизиқиш – касбий қадрият – мақсад – фаолиятга йўналганлик” мотивацион омиллари тизимининг ўзаро узвийлиги асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Инглиз тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2026-йил 13-мартдаги 6/3.8-сонли қарори асосида 2026-йил 3-апрелда берилган, рўйхатга олиш рақами 2026-96U-960-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида касбий мотивацияни шакллантирувчи эҳтиёж, қизиқиш, касбий қадрият, мақсад ва фаолиятга йўналганлик омиллари ўртасидаги узвийликни таъминлаш имкониятлари кенгайтирилган;
инглиз тили таълим йўналишида таҳсил олаётган бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивациянинг ривожланганлик даражасини касбий-қадриятли, когнитив-мақсадли ва фаолиятли-рефлексив мезонлар, ўқитувчилик касбини қадрлаш, педагогик фаолиятга ички эҳтиёж ва касбий фаолиятдан қониқиш кўрсаткичлари ҳамда паст, ўрта ва юқори даражалар асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Инглиз тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2026-йил 13-мартдаги 6/3.8-сонли қарори асосида 2026-йил 3-апрелда берилган, рўйхатга олиш рақами 2026-96U-960-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивациянинг ривожланганлик даражасини мезон ва кўрсаткичлар асосида аниқлаш ҳамда индивидуал ривожланиш хусусиятларини баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивацияни ривожлантиришнинг методик моделини интеллектуал фаоллик, ички мотивация ва касбий қадриятларни уйғун ривожлантиришга хизмат қилувчи мотивацион-педагогик механизмлар асосида такомиллаштириш, шунингдек, муаммоли таълим, кейс-стади ва рефлексив методлар, тренинг машғулотлари, педагогик вазиятлар ҳамда рақамли таълим воситаларидан фойдаланишга оид таклифлар “Инглиз тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2026-йил 13-мартдаги 6/3.8-сонли қарори асосида 2026-йил 3-апрелда берилган, рўйхатга олиш рақами 2026-96U-960-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивацияни ривожлантиришга хизмат қилувчи методик модел ва педагогик технологияларни таълим жараёнида қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивацияни ривожлантириш технологиясининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув фанлари мазмунини компетенциявий ёндашув асосида қайта лойиҳалаш, интерфаол методлар, муаммоли таълим, лойиҳа технологиялари, рефлексив топшириқлар ва замонавий дидактик воситалардан комплекс фойдаланишга оид таклифлар “Инглиз тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2026-йил 13-мартдаги 6/3.8-сонли қарори асосида 2026-йил 3-апрелда берилган, рўйхатга олиш рақами 2026-96U-960-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивацияни ривожлантириш технологиясининг методик таъминоти такомиллаштирилган ҳамда унинг таълим жараёнидаги самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи тавсиялар ишлаб чиқилган.