Султонова Мафтуна Бахтиёровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.2.PhD/Ped10307.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Узоқов Акром Авазович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc 01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Акобирова Сарвара Туевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришнинг модели ва методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари когнитив-лингвистик, нутқий-рефлексив ва маданий-қадриятли компонентларини матнни англашдан далилланган хулоса чиқаришгача бўлган интерпретацион фаолият билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш модели мақсаддан натижагача бўлган мазмуний-методик изчилликни қисқа ҳикоя, шеър ҳамда драматик парчалардаги таҳлилдан педагогик баҳолашгача бўлган фаолият билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш методикаси когнитив-интерпретатив таҳлилни муаммоли вазиятдан академик баҳсгача бўлган ўқув фаолиятига киритиш орқали муаллиф ғоясини англашдан шахсий фикрни далиллашгача бўлган методик изчиллик асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш механизми матнни англашдан педагогик нуқтайи назардан баҳолашгача бўлган кўникмаларни диагностик мезонлар ҳамда рефлексив ёзма ишлар орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матн асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари когнитив-лингвистик, нутқий-рефлексив ва маданий-қадриятли компонентларини матнни англашдан далилланган хулоса чиқаришгача бўлган интерпретацион фаолият билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Инглиз тили ўқитишнинг замонавий методлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 15-январдаги 11-05-196/04-сонли маълумотнома). Натижада бадиий матн мазмунини инглиз тилида англаш, муаллиф позициясини изоҳлаш ва матний далиллар асосида хулоса чиқаришга йўналтирилган интерпретатив фаолият ривожлантирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш модели мақсаддан натижагача бўлган мазмуний-методик изчилликни қисқа ҳикоя, шеър ҳамда драматик парчалардаги таҳлилдан педагогик баҳолашгача бўлган фаолият билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Инглиз тили ўқитишнинг замонавий методлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 15-январдаги 11-05-196/04-сонли маълумотнома). Натижада қисқа ҳикоя, шеър ва драматик парчаларни инглиз тили машғулотларида методик мақсадга мувофиқ қўллаш орқали бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий-методик тайёргарлиги такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш методикаси когнитив-интерпретатив таҳлилни муаммоли вазиятдан академик баҳсгача бўлган ўқув фаолиятига киритиш орқали муаллиф ғоясини англашдан шахсий фикрни далиллашгача бўлган методик изчиллик асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Инглиз тили ўқитишнинг замонавий методлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 15-январдаги 11-05-196/04-сонли маълумотнома). Натижада бадиий матн юзасидан муаммоли вазиятни шарҳлаш, академик баҳсда иштирок этиш ва шахсий фикрни матний далиллар билан асослаш орқали талабаларнинг аргументатив нутқи ривожлантирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бадиий матнлар асосида танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш механизми матнни англашдан педагогик нуқтайи назардан баҳолашгача бўлган кўникмаларни диагностик мезонлар ҳамда рефлексив ёзма ишлар орқали оширишга оид таклифлар “Инглиз тили ўқитишнинг замонавий методлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 15-январдаги 11-05-196/04-сонли маълумотнома). Натижада бадиий матнни англаш ва интерпретация қилиш натижаларини диагностик мезонлар асосида аниқлаш ҳамда рефлексив ёзма ишлар воситасида педагогик баҳолашнинг методик имкониятлари оширилган.