Абдураимова Сабоҳат Эргаш қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бухоро амрлиги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида Чироқчи беклигининг тутган ўрни”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.1.PhD/Tar1800
Илмий раҳбар: Ражабова Нилуфар Насриллаевна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: Қарши давлат университети професссори, тарих фанлари доктори (DSc) Хасанов Акрам Муминович, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети профессори, тарих фанлари доктори (DSc) Холиқулов Ахмаджон Боймахамматович.
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро амирлиги даврида Чироқчи беклигида кечган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бухоро амирлиги даврида Чироқчи беклигининг алоҳида сиёсий-маъмурий тузилмага айланиши бунга сабаб бўлган омиллар таҳлил қилиниб, беклик ҳудудининг амирлик учун стратегик аҳамиятга эгалиги бу ернинг алоҳида маъмурий биргаликка айланишига сабаб бўлгани, амирлар Шаҳрисабз бекларига қарши курашда бу ҳудуддан унумли фойдалангани асосланган.
Чироқчи шаҳри амирликнинг муҳим шаҳарларидан бири бўлганлиги, Чироқчи атрофидаги йирик шаҳарлар тўғридан-тўғри Бухоро амирига бўйсунганлиги, бу шаҳарда шаҳзодалардан бири беклик қилганлиги, Чироқчи беклигига тайинланган бекларнинг 9 таси, яʻни деярли барчаси Бухоро амирларининг ўғиллари бўлгани ёзма манбалар асосида далилланган.
Амирлик даврида кўчманчи ўзбек уруғларининг ўртоқлашуви жадаллашгани, бир вақтлар асосан ўтов – “қора уй”ларда яшаган аҳолининг ўтроқ ва ярим ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтгани беклик ҳудудида 100 дан ортиқ қишлоқ ва овуллар бўлгани асосланган.
Ёзма манбалар ва этнографик материаллар асосида сўнги ўрта асрларда Чироқчи беклиги ҳудудида ўзбекларнинг асосан 4 та йирик уруғи – “сарой”, “ўз”, “қутчи”, “чуют” уруғлари кўпчиликни ташкил этганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро амирлиги даврида Чироқчи беклигининг алоҳида сиёсий–маъмурий тузилмага айланиши, бунга сабаб бўлган омиллар таҳлил қилиниб, беклик ҳудудининг амирлик учун стратегик аҳамиятга эгалиги бу ернинг алоҳида маъмурий бирликка айланишига сабаб бўлгани, амирлар Шаҳрисабз бекларига қарши курашда бу ҳудуддан унумли фойдалангани янги маълумотлар билан бойитишда Халқаро “Олтин мерос” жамоат фондитомонидан уюштирилаётган тадбирлар, конференция ва анжуманларда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” жамоат фондининг 2025-йил 7–майдаги 29–01–сон маълумотномаси). Натижада Бухоро амирлиги тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлган Чироқчи беклигининг ўрнини кўрсатиб бериш имконияти яратилган;
Чироқчи шаҳри амирликнинг муҳим шаҳарларидан бири бўлганлиги, Чироқчи атрофидаги йирик шаҳарлар тўғридан–тўғри Бухоро амирига бўйсунганлиги, бу шаҳарда шаҳзодалардан бири беклик қилганлиги, Чироқчи беклигига тайинланган бекларнинг 9 таси яʻни деярли барчаси Бухоро амирларининг ўғиллари бўлгани ёзма манбаларда акс этганлиги ҳақидаги маълумотлардан тарғибот–ташвиқот ишларида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” жаноат фондининг 2025-йил 7–майдаги 29–01–сон маълумотномаси). Натижада Бухоро амирлигининг олиб борган ижтимоий–иқтисодий сиёсатининг моҳиятини асослаш имконини берган;
Амирлик даврида кўчманчи ўзбек уруғларининг ўртоқлашуви жадаллашгани, бир вақтлар асосан ўтов – “қора уй”ларда яшаган аҳолининг ўтроқ ва ярим ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтгани беклик ҳудудида 100 дан ортиқ қишлоқ ва овуллар пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотномалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” каналида ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонаси “Тақдимот” кўрсатувининг 2025-йил 15–апрелдаги 01–30/241–сон маълумотномаси). Натижада бу кўрсатув телетомошабинларда Чироқчи беклигининг ташкил этилиши, бекликда ўрганилаётган даврда рўй берган ижтимоий–сиёсий жараёнлари тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам беради.
Ёзма манбалар ва этнографик материаллар асосида сўнги ўрта асрларда Чироқчи беклиги ҳудудида ўзбекларнинг асосан 4 та йирик уруғи – “сарой”, “ўз”, “қутчи”, “чуют” уруғлари кўпчиликни ташкил этгани ҳақидаги маълумотлар “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонаси “Тақдимот” кўрсатувининг 2025-йил 15–апрелдаги 01–30/241–сон маълумотномаси). Натижада бу кўрсатув телетомошабинларда Чироқчи беклиги ҳудудида яшаган уруғлар тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам беради.