Абдурахимова Лола Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ташқи секретор етишмовчилик билан кечувчи сурункали панкреатитларнинг фенотипик кечиш хусусиятлари», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib173.
Илмий раҳбар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвосит Мирвосикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали панкреатитнинг ташқи секретор етишмовчилик хусусиятлари ва унинг ривожланиши билан ассоцирланган хавф омилларига боғлиқ ҳолда ташхислаш ва олдини олиш тамойилларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали панкреатитда ташқи секретор етишмовчиликнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи эфферент ҳолатлар, зарарли одатлар ва овқатланишга доир хавф омиллари билан ўзаро боғлиқлик кўрсаткичлари асосланган;
умумий амалиёт шифокорларининг кундалик амалиётида қўллаш жиҳатидан қулай бўлган “Сурункали панреатитда ташқи секретор етишмовчиликни баҳолаш мезонлари” шкаласи ишлаб чиқилган;
беморларда кузатилган эфферент омиллар, бетартиб овқатланиш ҳамда зарарли одатларнинг мавжудлиги каби хавф омилларининг учрашига асосланган, ТСЕнинг ривожланиши ва кечиши бўйича башоратлаш харитаси таклиф қилинган;
сурункали панкреатитни ташхислаш, олдини олиш ва диспансер кузатуви тамойиллари бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактика турлари ҳамда диспансеризация босқичларини мақсадли амалга ошириш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ташқи секретор етишмовчилик билан кечувчи сурункали панкреатитларнинг фенотипик кечиш хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини шароитида ташқи секретор етишмовчилик билан кечувчи сурункали панкреатитни эрта ташхислаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8н-з/120-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ТСЕни эрта ташхислаш ва беморларни назорат қилиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Сурункали панкреатитда ташқи секретор етишмовчиликнинг ташхислаш мезонлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8н-з/120-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ташқи секретор етишмовчиликнинг фенотипик белгиларини эрта аниқлаш ва беморларда сурункали панкреатитнинг асоратларини олдини олиш имконини берган;
Ташқи секретор етишмовчилик билан кечувчи сурункали панкреатитларнинг фенотипик кечиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Тошкент шаҳар 3-клиник шифохонаси ҳамда РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология, терапия бўлимлари клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8н-з/120-сон маълумотномаси). Амалиётга татбиқ этилган натижалар ёрдамида ташқи секретор етишмовчилик билан кечувчи сурункали панкреатитнинг олдини олиш, ташхислаш сифатини яхшилаш ва асоратлар сонининг камайиши, реабилитация ва диспасер назорати билан ўзаро боғлиқлигини асослаш имконини берган.