Мирзаева Азиза Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рик Риордан ижодида транстекстуалик”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2743.
Илмий раҳбар: Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Хамдамова Ситора Бахшиллоевна, филология фанлар фалсафа доктори, доцент; Очилов Улуғбек Сайфуллаевич, филология фанлар фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рик Риордан ижодида транстекстуаллик хусусиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Рик Риорданнинг “Перси Жексон ва олимпликлар” пенталогиясида интертекстуаллик мифологик аллюзия ва реминиссенсиялар орқали воқеланиши, аллюзиянинг худолар, ярим худолар, мифологик мавжудотлар, предметлар ва маконларга қисқа семантик ишора сифатида, реминиссенсиянинг эса қадимги сюжет, образ ва мотивларнинг замонавий воқеалар ривожида кенгайтирилган поэтик хотира шаклида намоён бўлиши далилланган;
пенталогияда паратекстуаллик роман ва боб сарлавҳалари, изоҳлар ҳамда бошқа матнатрофи бирликлар орқали шаклланиши, уларнинг мифологик гипотекстга йўналтириш, асар мазмунини олдиндан белгилаш, китобхон рецепсиясини бошқариш ва юмористик-саргузашт оҳангини юзага келтиришдаги вазифалари аниқланган, сарлавҳаларнинг сюжет, образ ва мифологик кодлар билан семантик алоқадорлиги асосланган;
пенталогияга бағишланган илмий мақолалар, PhD диссертациялар ва танқидий тадқиқотлар ташқи метатекст сифатида, роман қаҳрамонларининг қадимги мифлар, маъбудлар ва мифологик воқеаларга билдирган изоҳ, муносабат ва баҳолари эса ички метатекст сифатида таснифланиб, уларнинг классик мифларни шарҳлаш, қайта баҳолаш ва замонавий мазмун билан бойитишдаги функсиялари белгиланган;
“Перси Жексон ва олимпликлар” пенталогиясида қадимги юнон мифлари гипотекст, Рик Риордан романлари эса уларнинг трансформация, транспозиция ва пастиш асосида яратилган гипертексти сифатида намоён бўлиши, мифологик сюжет, образ, мотив ва маконларнинг замонавий Америка ижтимоий-маданий муҳитига кўчирилиши орқали янги бадиий конфликт, қаҳрамонлик модели ва ахлоқий мазмун юзага келиши исботланган;
пенталогиянинг архитекстуал табиати болалар ва ўсмирлар фентезиси, саргузашт романи, мифологик роман, қаҳрамонлик эпоси ҳамда улғайиш қиссаси белгиларининг жанрий синтези асосида шаклланиши аниқланиб, мазкур жанрий қатламларнинг ягона макросюжет, башорат мотиви, қаҳрамонлик сафари ва ўсмирнинг руҳий-ахлоқий камолоти билан ўзаро боғланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рик Риордан ижодида транстекстуаллик билан боғлиқ хусусиятларни аниқлаш жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
Рик Риордан ижодида транстекстуаллик интертекстуаллик (матнлараро алоқадорлик), архитекстуаллик (жанрий алоқадорлик), паратекстуаллик (сарлавҳа, эпиграф, со‘збоши, со‘нгсо‘з, аннотация билан муносабатдорлик), гипертекстуаллик (икки матннинг о‘заро муносабатдорлиги), метатекстуаллик (муаллифнинг шарҳ ва изоҳлари) каби категориялар интеграциясида воқеланишига доир назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган КА-3-007 “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, консептуал фалсафий муаммолари таҳлили” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2025 йилдаги 14-февралдаги №04/11-2609-сон маълумотномаси). Натижада фан ва таълим интеграциялашуви жараёнида қадим мифологияда поэтика унсури бўлмаган бадиий элементларнинг индивидуал ижодда поэтика сатҳига ўтишига оид хулосаларни илмий асослашга хизмат қилган;
Рик Риорданнинг романларида транстекстуаллик қадимги юнон мифологияси билан замонавий воқеликни боғлашда; қадимий образлар, қаҳрамонлар ва воқеаларни янги контекстда қайта талқин қилишда; ретсипиэнт мифологик билимлар асосида янги маъноларни ва маданий кодларни идрок этишида бирламчи восита эканлигига оид илмий хулосаларидан Европа Комиссияси томонидан молиялаштирилган ҳамда БухДУ ва Болгариянинг София университети ҳамкорлигида амалга оширилган “КА-171 академик алмашинув лойиҳаси” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 31-январдаги №06/688-сон маълумотномаси). Натижада транстекстуалликнинг бадиий матнда воқеланиши, Рик Риордан ижодининг замонавий жаҳон адабиётидаги ўрни ва постмодернизм тамойилларини акс эттириши, мифологик тафаккурнинг индивидуал тафаккур билан синтезлашувига доир илмий-назарий тамойиллар ишлаб чиқилган;
Рик Риорданнинг пенталогиясида интертекстуаллик қаҳрамонлар ва воқеаларни замонавий контекстда бевосита ишора этилганлигида, паратекстуаллик роман номлари, боб, сарлавҳалари орқали гипертекст ва гипотекст ўртасидаги алоқалар мавжудлигида, метатекстуаллик классик мифларга замонавий талқин қилинганлигида намоён бўлиши билан боғлиқ хулосалардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясида “Ёшлар сиёсати амалда”, “Ассалом, Бухоро”, “Нажот – билимда” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-апрелдаги №56-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишда, телекомпания ижодий жамоасини соҳавий, кенг омма тингловчиларининг адабиётшунослик билимлари бойитилишига хизмат қилган.