Бозоров Пўлат Фарҳод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида рус тилини ўқитишда CLIL (предмет ва тилни интеграциялашган ўқитиш) ёндашуви”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2024.3.PhD/Ped8145.
Илмий раҳбар: Бердиева Шаҳноза Набижановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD. 03/27.12.2025.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Бакиров Поён Уралович филология фанлари доктори, профессор; Бердиева Мукаррама Анваровна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг лингвистик, коммуникатив ва касбий компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган предмет ва тилни интеграциялашган ҳолда ўқитиш (CLIL) асосида рус тилини ўқитишнинг методик тизимини ишлаб чиқиш ва илмий асослаш, шунингдек, унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус тилини CLIL ёндашуви асосида ўқитишнинг илмий-назарий моҳияти предмет мазмуни, тил материали ва касбий коммуникациянинг интеграцияси, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда босқичма-босқич амалга оширилиш механизми асосида аниқлаштирилган;
рус тилини CLIL ёндашуви асосида ўқитиш мазмуни предмет билимлари, касбий терминология, коммуникатив вазиятлар ва интегратив топшириқларни ягона тизимга бирлаштириш, уларни предмет мазмунидан тил фаолиятига ва ундан касбий нутқий фаолиятга босқичма-босқич ўтказиш ҳамда интегратив топшириқларни мураккаблик даражасига кўра тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
CLIL асосида рус тилини ўқитишнинг методик таъминоти касбий-коммуникатив топшириқлар тизими, уларни бажаришнинг босқичли кетма-кетлиги ҳамда TORFL талаблари асосидаги предмет ва тил компетенцияларини баҳолаш мезонлари ва индикаторларини ишлаб чиқиш асосида ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида рус тилини CLIL асосида ўқитишнинг педагогик модели мақсад, мазмун, жараён, технологик ва натижавий компонентларни предмет ва тил компетенцияларини босқичма-босқич интеграциялаш механизми асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус тилини ўқитишда предмет тилини интеграциялашган ҳолда ўрганиш (CLIL) асосида талабаларнинг рус тили комретенциясини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рус тилини CLIL ёндашуви асосида ўқитишнинг илмий-назарий моҳиятини предмет мазмуни, тил материали ва касбий коммуникациянинг интеграцияси, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда босқичма-босқич амалга оширилиш механизми асосида аниқлаштиришга доир тавсиялардан 2020–2024 йилларда “English Access Microscholarship Program” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (№ 2/24-4/7-690, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 2-апрелдаги 03/10-846-сон маълумотномаси). Натижада CLIL ёндашуви асосида рус тилини ўқитишда предмет мазмуни, тил материали ва касбий коммуникациянинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш ҳамда уларни босқичма-босқич интеграциялаш орқали талабаларнинг лингвистик, коммуникатив ва касбий компетенцияларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
рус тилини CLIL ёндашуви асосида ўқитиш мазмунини предмет билимлари, касбий терминология, коммуникатив вазиятлар ва интегратив топшириқларни ягона тизимга бирлаштириш, уларни предмет мазмунидан тил фаолиятига ва ундан касбий нутқий фаолиятга босқичма-босқич ўтказиш ҳамда интегратив топшириқларни мураккаблик даражасига кўра тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Рус адабиёти тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 314-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада ўқув материалларини предмет мазмуни, касбий терминология ва рус тилидаги коммуникатив фаолият билан узвий боғлаш, интегратив топшириқларни мураккаблик даражасига кўра босқичма-босқич қўллаш орқали талабаларнинг рус тилидаги лингвистик, коммуникатив ва касбий компетенцияларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
CLIL асосида рус тилини ўқитишнинг методик таъминотини касбий-коммуникатив топшириқлар тизими, уларни бажаришнинг босқичли кетма-кетлиги ҳамда TORFL талаблари асосидаги предмет ва тил компетенцияларини баҳолаш мезонлари ва индикаторларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасаларида рус тилини CLIL асосида ўқитишнинг мақсад, мазмун, жараён, технологик ва натижавий компонентлардан иборат педагогик моделини предмет ва тил компетенцияларини босқичма-босқич интеграциялаш механизми асосида ишлаб чиқишга доир амалий тавсиялардан 2020–2024 йилларда “English Access Microscholarship Program” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (№ 2/24-4/7-690, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 2-апрелдаги 03/10-846-сон маълумотномаси). Натижада CLIL ёндашуви асосида рус тилини интеграциялашган ҳолда ўқитиш жараёни касбий-коммуникатив топшириқлар, уларни босқичма-босқич бажариш ҳамда предмет ва тил компетенцияларини TORFL талаблари асосида баҳолаш механизмлари билан таъминланган, талабаларнинг лингвистик, коммуникатив ва касбий компетенцияларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган.