Муродов Баҳром Акрамжановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон темир йўл тармоғини инновацион ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш”,  08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.DSc/Iqt1322
лмий маслаҳатчи: Абдурахманов Одил Каландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.I.01.09
Расмий оппонентлар: Шодиева Гулнара Мардиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саидов Машъал Самадович (Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори), иқтисодиёт фанлари доктори, профессор ва Буриев Хаким Тошимович (Самарқанд архитектура-қурилиш институти)
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон темир йўл тармоғини инновацион ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий асосларни ишлаб чиқиш ҳамда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар тайёрлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«темир йўл тармоғининг инновацион ривожланиши» тушунчасининг иқтисодий мазмуни инновация обекти сифатида тизимнинг ишлаш режимини белгилаш, тармоқнинг машинасозлик ва таъмирлаш қувватларидан иборат саноат ўзагини инновацион салоҳиятни шакллантирувчи ўзак бўғин мақомига чиқариш ҳамда самарани миллий саноат қиймат занжири бўйлаб тарқатиш орқали тармоқнинг беш даражали иқтисодий табиати ва трансмиссия механизмининг тўртта бўғини жиҳатидан такомиллаштирилган;
тармоқ инновацион ривожланиш даражасини баҳолаш услуби мустақил мезон гуруҳи сифатида ажратилган саноат ўзаги кўрсаткичларини, яъни локализация даражаси, таъмирлаш қуввати, маҳсулот янгиланиши ва импорт улушини ўз ичига олувчи олтита мезон гуруҳига бирлаштирилган ўттизта индикаторни компенсацион бўлмаган геометрик агрегатлаш асосида «юқори даража» (0,71 < СИ ≤ 1,00), «ўрта даража» (0,46 < СИ ≤ 0,70) ва «қуйи даража» (0 < СИ ≤ 0,45) миқдорий чегаралари орқали такомиллаштирилган;
темир йўл машинасозлиги ва таъмирлаш корхоналарида технологик локализацияни баҳолаш ялпи кўрсаткич ўрнига чуқурлик коеффициенти (Лₔ = Σ αᵢλᵢ) киритилиб, у йиғув, комплектловчи, материал ва конструкторлик босқичларини маҳсулот таннархидаги улушига мувофиқ вазнлаш ҳамда босқичларнинг миллий қўшилган қиймат яратиш қобилиятидан келтириб чиқарилган рағбат шкаласи (к = 1,0; 2,0; 2,5; 4,0) орқали корхонанинг ишлаб чиқариш тузилмаси бўйича танловини ўзгартириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
тармоқ ва унинг саноат ўзаги инновацион ривожланишига таъсир кўрсатувчи иқтисодий омилларни таснифлаш таъсир кучи ўрнига таъсир нуқтаси бўйича, яъни тармоқ даражаси ва трансмиссия бўғини координатасидаги икки ўлчовли матрица ҳамда тизимли таъсир индекси (Иₖ = (бₖ/5)(1 − (дₖ − 1)/4)|рₖ|) орқали такомиллаштирилиб, ишлаб чиқариш қувватларининг ишлаш режимига таъсир қилувчи бошқарув воситалари мавжуд эмаслиги матрицанинг бўш катаклари ва узатиш коеффициенти (Φ = 0,200) орқали асосланган;
асосий ишлаб чиқариш воситалари эскириши динамикасини прогнозлаш амортизация баланси идентитети (эₜ = (эₜ₋₁ + а)/(1 + γω); а = 0,1039; γ = 0,3888) орқали, тармоқнинг инновацион ривожлантириш фондини шакллантириш эса тўрт каналли модел ҳамда саноат ўзагида локализация чуқурлашуви ҳисобига тежалган валютанинг фондга қайтишидан ҳосил бўлувчи ёпиқ молиявий контур орқали асосланган;
темир йўл тармоғини инновацион ривожлантириш методологияси чекловчи бўғин бўйича бошқаришнинг тескари алоқали контури сифатида ишлаб чиқилиб, у диагностика, тор жойни аниқлаш, аралашув ва қайта алоқа блокларидан иборат бўлган ҳолда контурнинг ёпилиш шарти (Φ = ∏ηᵦ ≥ Φₘᵢₙ), ресурсни саноат ўзаги ва тармоқ хўжаликлари ўртасида тақсимлашнинг оптималлик шарти (рₖ*/Р = Wₖεₖ / Σ Wⱼεⱼ) ҳамда ишлаб чиқариш қувватларининг ютиш қобилияти чекловларини ҳисобга олувчи иқтисодий-математик модел билан тўлдирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон темир йўл тармоғини инновацион ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
«темир йўл тармоғининг инновацион ривожланиши» тушунчасининг иқтисодий мазмунини тизимнинг ишлаш режими, саноат ўзагининг ўзак бўғин мақоми ва самарани миллий саноат қиймат занжири бўйлаб тарқатиш орқали такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган «Финансовая экономика» дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат транспорт университети ректорининг 2026-йил 24-июлдаги 224-У-сон буйруғи асосида берилган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси, рўйхатга олиш рақами 224-914). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат иқтисодиёти фанининг категориал аппарати кенгайтирилиб, тармоқнинг машинасозлик ва таъмирлаш қувватларини инновацион салоҳият манбаи сифатида қараш ёндашуви ўқув жараёнига киритилган;
тармоқ инновацион ривожланиш даражасини саноат ўзаги кўрсаткичларини мустақил мезон гуруҳи сифатида қамраб олган “олтита мезон гуруҳига бирлаштирилган ўттизта индикаторни геометрик агрегатлаш асосида «юқори даража» (0,71 < СИ ≤ 1,00), «ўрта даража» (0,46 < СИ ≤ 0,70) ва «қуйи даража» (0 < СИ ≤ 0,45)” миқдорий чегаралари орқали баҳолаш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан тармоқни инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 27-августдаги 4/Э1170-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқнинг инновацион ҳолати бўйича ягона кўрсаткич шакллантирилиб, унинг 2017–2025-йиллардаги ўсиши “0,069 дан 0,421 гача” ўлчанган ҳамда тизим кўрсаткичини чеклаётган бўғин аниқланиб, йўқотилган салоҳият “0,862 бирлик” миқдорида ҳисоблаб чиқилган;
темир йўл машинасозлиги ва таъмирлаш корхоналарида технологик локализацияни “чуқурлик коеффициенти (Лₔ = Σ αᵢλᵢ)” ва босқичларнинг миллий қўшилган қиймат яратиш қобилиятидан келтириб чиқарилган “рағбат шкаласи (к = 1,0; 2,0; 2,5; 4,0)” орқали баҳолаш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ишлаб чиқариш корхоналари билан тузиладиган шартномаларда локализация нормасини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 27-августдаги 4/Э1170-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Тошкент механика заводи» АЖда чуқурлик коеффициенти “0,174” ни ташкил этиши ҳамда унинг “62 фоизи” йиғув босқичида шаклланиши аниқланиб, “2031-йилга қадар нормани 0,356 даражасига” етказиш ва конструкторлик босқичининг иқтисодий жозибадорлигини “0,188 дан 1,500 гача” ошириш имконияти асосланган;
тармоқ ва унинг саноат ўзаги инновацион ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларни тармоқ даражаси ва трансмиссия бўғини координатасида жойлаштириш ҳамда тизимли таъсир индекси (Иₖ) орқали тартиблаш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан инновацион тадбирлар режасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 27-августдаги 4/Э1170-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида омилларнинг устуворлик тартиби “ўн бир поғонагача” аниқлаштирилиб, ишлаб чиқариш қувватларининг ишлаш режимига таъсир қилувчи воситалар мавжуд эмаслиги “йигирмата катакдан ўн учтаси” бўш қолиши ва “узатиш коеффициенти 0,200” ни ташкил этиши орқали ўлчанган;
асосий ишлаб чиқариш воситалари эскиришини “амортизация баланси идентитети (а = 0,1039; γ = 0,3888)” орқали прогнозлаш ҳамда инновацион ривожлантириш фондини “тўрт каналли модел ва ёпиқ молиявий контур” асосида шакллантириш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан инновацион ривожлантириш фондини ташкил этиш тартибини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 27-августдаги 4/Э1170-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида фонднинг 2031-йилдаги ҳажми “735,0 млрд сўм”, олти йиллик жами ҳажми эса “3 122,4 млрд сўм” этиб асосланиб, субсидия каналига эҳтиёж қолмаслиги, инновацион харажат тебранишининг вариация коеффициенти “100,1 фоиздан 26,2 фоизга” пасайиши ҳамда эскириш даражасини инқирозли чегарада ушлаб туриш учун инвестиция улуши “44,5 фоиздан” паст бўлмаслиги ҳисоблаб чиқилган;
темир йўл тармоғини инновацион ривожлантириш методологиясини “тўрт блокли тескари алоқали контур, контурнинг ёпилиш шарти (Φ ≥ Φₘᵢₙ), ресурсни тақсимлашнинг оптималлик шарти (рₖ*/Р = Wₖεₖ / Σ Wⱼεⱼ) ва ишлаб чиқариш қувватларининг ютиш қобилияти чекловларини ҳисобга олувчи иқтисодий-математик модел” асосида ишлаб чиқиш таклифи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан инновацион ривожлантириш дастурини тузишда ва инновацион маблағларни тармоқ тузилмалари ўртасида тақсимлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 27-августдаги 4/Э1170-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қарор қабул қилишнинг йиллик циклии тўртта блок асосида ташкил этилиб, интеграл кўрсаткични 2031-йилга келиб “0,481 дан 0,786 гача, яъни 63,5 фоизга” ошириш, тақсимот консентрациясини “9 936 бирликдан” меъёрий чегарага яқинлаштириш ҳамда амалдаги ва оптимал тақсимот ўртасидаги номувофиқлик индексини “0,759 дан” қисқартириш имконияти асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish