Насириддинов Баҳоуддин Нуриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарнинг банкротлик эҳтимолини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4103.
Илмий раҳбар: Элмуродов Шоҳжаҳон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов Тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раззаков Жасур Хамрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Корхоналарнинг банкротлик эҳтимолини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
Корхоналар банкротлик эҳтимолини баҳолаш учун ликвидлик, рентабеллик, капитал структураси ва пул оқимлари асосида корхонанинг барқарорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи кўп мезонлик интеграл молиявий диагностика модели қўлланилиши натижасида 9—12 ой олдин муаммоли активларга эга корхоналарни аниқлаш имкони пайдо бўлади ва молиявий чоралар ўз вақтида кўрилиш имконини яратилиши асосланган;
Корхоналарнинг банкротлик эҳтимолини баҳолашда “Қарз юки индекси” ҳамда “Операцион мувозанат нуқтаси”ни бирлаштирувчи гибрид молиявий индикатор қўлланилиши натижасида реал бизнес моделлар бўйича компаниянинг таваккалликка қай даражада яқинлашгани аниқланиб, стратегик қарорлар қабул қилишдаги хатоликлар 30–35% га камайиши таъминланиш имконини яратилиши асосланган;
Ташқи таваккаллар ва бозор ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда банкротлик эҳтимолини баҳолайдиган “Ссенарийли стресс-тестлаш методикаси” асосида корхоналар турли иқтисодий ссенарийларда қандай натижа кўрсатишини баҳолаш имкони пайдо бўлиб, стратегик барқарорликни таъминлаш бўйича қарорлар қабул қилиш самарадорлиги ошиш имконини бериши асосланган;
Умумий ва операцион фойда кўрсаткичлари ўртасидаги нисбатни аниқловчи “Маржинал барқарорлик индикатори” банкротлик хавфини баҳолашда юқори умумий фойдага эга, аммо операцион самарадорлиги паст корхоналарни аниқлашда ишончли мезон сифатида хизмат қилмоқда. Натижада корхона тоифалашда аниқлик 20% гача ошиш имконини яратилиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар банкротлик эҳтимолини баҳолаш учун ликвидлик, рентабеллик, капитал структураси ва пул оқимлари асосида корхонанинг барқарорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи кўп мезонлик интеграл молиявий диагностика модели “Таҳиатошдонмаҳсулотлари” АЖда амалиётга жорий этилган (“Тахиатошдонмаҳсулотлари”АЖ 02.05.2025 йилдаги 02-07/99-сонли маълумотномаси). Ушбу моделни амалиётга жорий этиш натижасида 9—12 ой олдин муаммоли активларга эга корхоналарни аниқлаш имкони пайдо бўлади ва молиявий чоралар ўз вақтида кўрилиш имконини яратади.
Корхоналарнинг банкротлик эҳтимолини баҳолашда “Қарз юки индекси” ҳамда “Операцион мувозанат нуқтаси”ни бирлаштирувчи гибрид молиявий индикатор ишлаб чиқилиб, “Таҳиатошдонмаҳсулотлари” АЖда амалиётга жорий этилган (“Тахиатошдонмаҳсулотлари”АЖдан 02.05.2025 йилдаги 02-07/99-сонли маълумотномаси). Ушбу янгилик натижасида реал бизнес моделлар бўйича компаниянинг таваккалликка қай даражада яқинлашгани аниқланиб, стратегик қарорлар қабул қилишдаги хатоликлар 30–35% га камайиши таъминланиш имконини яратди.
Ташқи таваккаллар ва бозор ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда банкротлик эҳтимолини баҳолайдиган “Ссенарийли стресс-тестлаш методикаси” “Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖда амалиётга жорий этилган (“Қашқадарёдонмаҳсулотлари”АЖ 07.05.2025 йилдаги 36-сонли маълумотномаси). Ушбу методика асосида корхоналар турли иқтисодий ссенарийларда қандай натижа кўрсатишини баҳолаш имкони пайдо бўлиб, стратегик барқарорликни таъминлаш бўйича қарорлар қабул қилиш самарадорлиги ошиш имконини берган.
Умумий ва операцион фойда кўрсаткичлари ўртасидаги нисбатни аниқловчи “Маржинал барқарорлик индикатори” ишлаб чиқилди ва “Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖда амалиётга татбиқ этилган (“Қашқадарёдонмаҳсулотлари”АЖ 07.05.2025 йилдаги 36-сонли маълумотномаси). Бу индикатор банкротлик хавфини баҳолашда юқори умумий фойдага эга, аммо операцион самарадорлиги паст корхоналарни аниқлашда ишончли мезон сифатида хизмат қилмоқда. Натижада корхона тоифалашда аниқлик 20% гача ошиш имконини яратган.