Жавлиев Асамиддин Элмирзаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослигидаги “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилувчи ёнғин-қутқарув хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш усулларини тадқиқ қилиш” (Сурхондарё вилояти мисолида)” диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси бюллетенига рўйхатга олиш учун берилган.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.3. PhD/T7069
Илмий раҳбар: Рашидов Жасур Ғайрат ўғли, техника фанлари фалсафа доктири (PhD) дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш PhD.34/2025.27.12.T.01.01.
Расмий оппонентлар: Архитектура университети t.f.d.(DSc), профессори Сиддиқов Икром Иминжонович ва Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги Академя ҳузиридаги Фуқаро муҳофазаси институти кафедра профессори t.f.f.d., (PhD) дотсент Назарова Навбахор Нарзуллаевна.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республика шаҳар (туман) ёнғин-қутқарув хизматлари тезкор фаолиятини моделлаштириш асосида куч ва воситаларини аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали ёнғин-қутқарув хизмати фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё вилояти шаҳар (туман)ларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ёнғин хавфлилик даражаларини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган усуллар асосида ёнғин хавфининг объектив даражасини аниқлаш имконини берувчи ва ёнғин хавфи комплекс кўрсаткичини баҳоловчи индекс модели ишлаб чиқилган;
шаҳар (туман) ёнғин-қутқарув хизмати фаолиятини математик моделлаштириш асосида чақирувларга хизмат кўрсатиш параметрлари аниқланиб, бўлинмаларнинг ўртача ҳаракатланиш тезлигини 50–70 km/soat, ёнғин жойига ўртача етиб бориш вақтини 7 дақиқа, максимал етиб бориш вақтини 12 дақиқа, хизмат кўрсатиш радиусини 4,5–7 км ва хизмат кўрсатиш майдонини 38,5–42,2 км² этиб белгилашнинг оптимал вариантлари ишлаб чиқилган;
ёнғин-қутқарув техникаларини ҳудудлар бўйича оптимал жойлаштиришнинг геоахборот ва математик моделлаштиришга асосланган усули, чақирув нуқтасига етиб бориш вақтини ўртача 8 дақиқага қисқартириш, тезкорлик билан ёнғин бартараф этиш имкониятини ошиши, ёнғин таъсирига учраши мумкин бўлган ҳудуднинг камида 700–800 м² майдонини сақлаб қолиш имконини бериши аниқланган;
шаҳар (туман) ёнғин–қутқарув хизмати учун зарур бўлган куч ва воситалар сонини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм ва математик моделлаштириш асосида ёнғин–қутқарув қисми, асосий, махсус ёнғин–қутқарув автомобиллари, шахсий таркиб сонини ва унга сарфланадиган сарф–харажат миқдорини 2,2 бараваргача тежаш мумкинлиги аниқланишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Ёнғинлар ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилувчи ёнғин–қутқарув хизмати фаолиятини такомиллаштириш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Республика шаҳар (туман)ларнинг ёнғин хавфининг комплекс кўрсаткичини баҳоловчи индекс модели, шаҳар (туман) ёнғин–қутқарув хизматлари учун зарур бўлган ёнғин–қутқарув қисмлари, куч ва воситаларини аниқлаш алгоритми, ёнғин–қутқарув қисмлари қисмларининг хизмат кўрсатиш майдони ва радиусини моделлаштириш усуллари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026 йил 30 мартдаги 3/4/10–1176–сонли маълумотномаси).
Натижада, Сурхандарё вилояти ҳудудида содир бўладиган фавқулодда вазиятларнинг тезкорлик билан олдини олиш, ёнғин хавфининг комплекс даражасини аниқлаш, ёнғин–қутқарув хизматларининг тезкор фаолиятида фавқулодда юз берган ҳодисаларга тезкорлик билан хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва ёнғинларни самарали бартараф этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish