Қудратов Анвар Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Номукаммал эластик системаларнинг динамик сўндиргичлар билан кўндаланг тебранишлари устуворлигини текшириш” 01.02.01 – Назарий механика(физика - математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/FM1507
Илмий раҳбар: Ходжабеков Мураджон Усарович физика - математика фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2025.27.12.FM/T.16.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Азамат Хаитович, техника фанлари доктори, дотсент; Манглиева Журагул Ҳамрақуловна, физика - математика фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кинематик ва тасодифий қўзғалишлар таъсиридаги номукаммал эластик стерженларнинг эластик демпферловчи элементлари гистерезис типидаги диссипатив характеристикали динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги кўндаланг чизиқлимас тебранишларини устуворлигини текшириш методикалари ва сонли ҳисоблашлар алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
тебранишлардан ҳимояланувчи номукаммал эластик характеристикали стерженнинг кўндаланг чизиқлимас тебранишларида қўзғатилмаган ва қўзғатилган ҳаракат тенгламалари ҳосил қилинган;
гармоник қўзғалишлар таъсиридаги номукаммал эластик характеристикали стержен ва эластик демпферловчи элементларининг гистерезис типидаги диссипатив характеристикаларини ҳисобга олган ҳолда динамик сўндиргичларнинг биргаликдаги кўндаланг чизиқлимас тебранишларини устуворлиги текширилган, устуворлик шартлари, соҳалари ҳамда чегаралари аниқланган;
гистерезис типидаги эластик диссипатив характеристикаларини ҳисобга олган ҳолда тор ва кенг йўлакли тасодифий қўзғалишлар таъсиридаги стерженнинг динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги кўндаланг чизиқлимас тебранишларида кўчишлар ҳамда асос тезланишларининг ўртача квадратик қийматларини аналитик кўринишда аниқлаш методикалари ишлаб чиқилган;
гармоник ва тасодифий қўзғалишлар таъсиридаги стерженнинг динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги кўндаланг тебранишларида устуворлик чегаралари ва соҳаларини аниқлашнинг сонли алгоритми гистерезис типидаги эластик диссипатив характеристикаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Номукаммал эластик системаларнинг динамик сўндиргичлар билан кўндаланг тебранишлари устуворлигини текшириш бўйича олинган натижалар асосида:
стерженнинг динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги стационар кўндаланг тебранишлари устуворлигини текширишнинг сонли таҳлил этиш алгоритми Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси “Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирексряси” давлат корхонасида транспорт воситалариниг стержен шаклидаги қисми (стабилизатор штанги) тебранишлари ва устуворлигини ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 25.06.2026 йилдаги №4/5790 сонли маълумотномаси). Натижада, гармоник таъсирлардаги транспорт воситалари қисмларининг тебранишлари устуворлигини текширишга эришилган, зарарли тебранишларни камайтириш бўйича қўшимча маҳкамланишлардан ташқари динамик сўндиргичларни қўллаш самарадор эканлиги тасдиқланган, динамик сўндиргичларни қўлланилиши тебранишлар амплитудасини ўрнатилиш нуқталарига ва тебранишлар формаларига қараб ўртача 24 фоиздан 58 фоизгача камайтирилишига олиб келган.
гармоник қўзғалишлар таъсиридаги гистерезис типидаги эластик диссипатив характеристикали стержен ва динамик сўндиргичларнинг биргаликдаги кўндаланг тебранишларини устуворлик чегаралари ва соҳаларини аниқлашнинг сонли алгоритмидан ҳамда гармоник қўзғалишлар таъсиридаги гистерезис типидаги эластик диссипатив характеристикали стержен ва динамик сўндиргичларнинг биргаликдаги кўндаланг тебранишлари устуворлигини текшириш методикасидан Тошкент давлат транспорт университетида давлат дастурлари доирасида 2022-2023 йилларда бажарилган АЛ-28/2022-сонли “Реал сейсмик таъсирларда темирйўл кўприклари элементларининг ночизиқли ўзаро таъсирини ҳисобга олиб ҳисоблаш дастурлари комплексини яратиш” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат транспорт университетининг 01.06.2026 йилдаги № 04-01/4441 сонли маълумотномаси). Натижада, композит ва ноеластик материалли конструкция элементларининг ҳаракатини устуворлигини текшириш ва чегараларини сонли таҳлил этиш имконияти яратилган.