Қудратова Ситора Олим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ақш регионал ҳикоячилигида аёл ва жамият муносабатлари бадиий ифодаси (М. Фримен ва Ю. Уэлти ижоди мисолида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil4592.
Илмий раҳбар: Ганиева Орзигул Хайридиновна, филология фанлари доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Мухаммедова Ҳулкар Элибоевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Саидова Муҳайё Умедиллоевна, филология фанлар доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади АҚШ регионал ҳикоячилигида аёл ва жамият муносабатлари бадиий ифодасини М. Фримен ва Ю. Уэлти ижоди мисолида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АҚШ маҳаллий колорит ҳамда регионал ҳикоячилик контекстида феминистик ўзлик ёритилиши; йўқотиш ва тушкунлик туйғулари истифодаси; шахсий, этник, ирқий, гендер ўзлик, индивидуализм ҳамда ички зиддиятларнинг эмпатик ракурсда воқеланиши; яккаланиш ва жамоавийлик, ўзига хослик ҳисси, иқтисодий қийинчиликлар ва ижтимоий синфлар ўртасидаги тафовут, маконга қаратилган ифодада аёл ва жамият муносабатлари тасвири каби контурлар кенгайгани исботланган;
М.Фримен регионал ҳикояларида аёл қаҳрамонлар топологик мансублик, транзит ёш, микро ва макро муҳит таъсирида этник ўзлик шаклланишининг етуклик (achieved), ноаниқлик (diffuse), ўзликни излаш (moratorium), андоза (foreclosed) босқичларида намоён бўлиб, аёл персонажлар ички дунёси регионал тасвир элементлари, образли ифодалар, руҳий тасвирнинг бевосита ва билвосита шакллари орқали бадиий гавдалантирилишига оид индивидуал жиҳатлар асосланган; 
         Ю.Уэлти ҳикояларида регионал муҳит туфайли ташаббускорлар (initiates), ёлғиз аёллар (isolated spinsters), она ролидаги аёллар (Mother women), мустақил аёллар (liberated women) гавдаланиши ҳамда аёл образларида ижтимоий муҳит таъсири натижасида ижобий ва салбий, нисбий, контекстуал, легитим ёки нолегитим ўзликнинг кўринишлари намоён бўлиши ёзувчи услубида спетсифик психологик аспектлар етакчилигида воқеланганлиги аниқланган; 
 Америка регионал ҳикояларида аёл қаҳрамонларнинг ижтимоий муносабатлар муҳитида контраст ифодаси АҚШ жануби контекстида патриархал, ахлоқий ва маданий стереотиплар фош этилгани, асарларнинг эписентрида оила ҳамда оилавий ришталар тасвири туришида воқеланса, Жануб регионал ҳикояларида ижтимоий бегоналик, нолегитимлик, шахс-жамият зиддиятларини очиб берилиши М.Фримен ва Ю.Уэлти кичик насри намуналари мисолида далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. АҚШ регионал ҳикоячилигида аёл ва жамият муносабатлари бадиий ифодасининг М.Фримен ва Ю.Уэлти ижоди мисолида ёритилиши жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
    АҚШ маҳаллий колорит ҳамда регионал ҳикоячилик контекстида феминистик ўзлик ёритилиши; йўқотиш ва тушкунлик туйғулари истифодаси; шахсий, этник, ирқий, гендер ўзлик, индивидуализм ҳамда ички зиддиятларнинг эмпатик ракурсда воқеланиши; яккаланиш ва жамоавийлик, ўзига хослик ҳисси, иқтисодий қийинчиликлар ва ижтимоий синфлар ўртасидаги тафовут, маконга қаратилган ифодада аёл ва жамият муносабатлари тасвири каби контурлар кенгайганига оид илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2022–2024-йилларда бажарилган “РЕП-25112021/113–УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2026-йил 23-январдаги №04/11-2463-сон маълумотномаси) Натижада, маҳаллий колорит ҳамда регионал ҳикоячилик контекстида реалистик ва деталларга бой талқин орқали феминистик ўзлик ёритилишини қиёсий таҳлилларни бойитишга хизмат қилган;
М.Фримен регионал ҳикояларида аёл қаҳрамонлар топологик мансублик, транзит ёш, микро ва макро муҳит таъсирида этник ўзлик шаклланишининг етуклик (achieved), ноаниқлик (diffuse), ўзликни излаш (moratorium), андоза (foreclosed) босқичларида намоён бўлиб, аёл персонажлар ички дунёси регионал тасвир элементлари, образли ифодалар, руҳий тасвирнинг бевосита ва билвосита шакллари орқали бадиий гавдалантирилишига оид индивидуал жиҳатлар билан боғлиқ назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида СУЗ80021ИН3103 рақамли “Америка адабиёти клуби” мавзусидаги хорижий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 21-январдаги №06/393-сон маълумотномаси). Натижада М. Фримен ҳикоялари аёл муаммоларини кўтариш билан бирга, умумий инсоний қадриятлар ва универсал мавзуларни ҳам чуқур ифода этганлиги асосланишига эришилган;
Ю.Уэлти ҳикояларида регионал муҳит туфайли ташаббускорлар (инитиатес), ёлғиз аёллар (исолатед спинстерс), она ролидаги аёллар (Мотҳер wомен), мустақил аёллар (либератед wомен) гавдаланиши ҳамда аёл образларида ижтимоий муҳит таъсири натижасида ижобий ва салбий, нисбий, контекстуал, легитим ёки нолегитим ўзликнинг кўринишлари намоён бўлиши ёзувчи услубида спетсифик психологик аспектлар етакчилигида воқеланганлигига билан боғлиқ илмий хулосаларидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 314-сонли буйруғига асосан берилган №429 рақамли нашр рухсатномаси асосида 60111800 – Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган “Тил аспектлари амалиёти” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Бухоро давлат педагогика институтининг 2026-йил 28-январдаги №03/01-157-сон маълумотномаси). Натижада АҚШ регионалистик ҳикояларида аёл образлар фақат индивидуал руҳий тажриба эгаси эмас, балки муайян ижтимоий-маданий муҳит таъсирида шаклланганлиги, уларнинг бадиий контекстда турли ёндашувлар орқали реалистик руҳда ифода этилиши орқали дарсликнинг дискурс таҳлили қисми  такомиллаштирилган;
Америка регионал ҳикояларида аёл қаҳрамонларнинг ижтимоий муносабатлар муҳитида контраст ифодаси АҚШ жануби контекстида патриархал, ахлоқий ва маданий стереотиплар фош этилгани, Жануб регионал ҳикояларида ижтимоий бегоналик, нолегитимлик, шахс-жамият зиддиятларини очиб берилиши М.Фримен ва Ю.Уэлти кичик насри намуналари мисолида билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиоканали давлат муассасасининг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар” радиоэшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиоканалининг 2026-йил 19-январдаги №01-09-09-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-оммабоплигининг таъминланишига, илмий манбалар билан бойитилишига ва телетомошабинларнинг ушбу соҳа юзасидан билимларини оширишга эришилган.
     
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish