Сохибжонов Зохиджон Сохибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантириш методикаси (Ўзбекистон тарихи фани мисолида), 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped12933.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Юлдашев Жавоҳир Абдурахим ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/27.12.2025.Ped.08.01.
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эгамбердиева Турғуной Ахмаджановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенглик қадриятларини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш ва унинг педагогик самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари тарихий воқелик ва ижтимоий жараёнларни гендер ёндашув асосида сабаб-оқибат муносабатларида таҳлил қилиш, гендер стереотиплари ҳамда ижтимоий-маданий қарашларни аксиологик, герменевтик ва толерантлик тамойиллари асосида интерпретация қилишга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантиришнинг методик конструкти талабаларнинг гендер маданияти, танқидий ва саноген фикрлаши, ижтимоий адолатга оид қарашлари, баҳсли вазиятларда толерант ва креатив қарор қабул қилиш компетенцияларини тарих таълими мазмунига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантириш моделининг рақамли-мазмунли компоненти тарих фанларини ўқитишда рақамли платформалар, виртуал музейлар, тарихий-биографик материаллар, интерактив мултимедиа воситалари ҳамда медиатаълим ресурсларидан фойдаланишга асосланган визуал-когнитив ва рефлексив таълим муҳитини шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантиришда мултимедиа ресурсларидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти тарихий манбаларни гендер-герменевтик таҳлил қилиш ҳамда дебат, кейс-стади, симуляцион ва лойиҳа технологияларига асосланган, мотивацион-мақсадли, мазмуний-операцион, refleksiv-korreksion ва диагностик-баҳолаш босқичларини қамраб олувчи методик механизмни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантириш қуйидагилардан иборат:
бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари тарихий воқелик ва ижтимоий жараёнларни гендер ёндашув асосида сабаб-оқибат муносабатларида таҳлил қилиш, гендер стереотиплари ҳамда ижтимоий-маданий қарашларни аксиологик, герменевтик ва толерантлик тамойиллари асосида интерпретация қилишга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилганлигига оид тавсиялардан “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғига асосан берилган 656571-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, когнитив, аффектив ва конатив компетенцияларни мувозанатли ривожлантиришга йўналтирилган назарий модел яратишга хизмат қилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари тарихий воқелик ва ижтимоий жараёнларни гендер ёндашув асосида сабаб-оқибат муносабатларида таҳлил қилиш, гендер стереотиплари ҳамда ижтимоий-маданий қарашларни аксиологик, герменевтик ва толерантлик тамойиллари асосида интерпретация қилишга устуворлик бериш орқали аниқлаштириган тавсиялардан “Диалог” Республика Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан 2023-2025 йилларда бажарилган “Ўзбекистонда гендер тенглиги бўйича фуқоролик жамияти ва давлат идораси ўртасида ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида ўтказилган семинарлар ва амалий тадқиқотларда фойдаланилган (“Диалог” Республика нодавлат нотижорат ташкилотининг 2025-йил 15-июндаги 01-06-226-сонли маълумотномаси). Натижада гендер тенглигини тарғиб этишга қаратилган семинар ва амалий тадбирларнинг илмий-методик таъминоти бойитилиб, иштирокчиларда гендер маданияти, толерантлик ва ижтимоий адолат тамойилларини шакллантириш самарадорлиги оширилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантиришнинг методик конструкти талабаларнинг гендер маданияти, танқидий ва саноген фикрлаши, ижтимоий адолатга оид қарашлари, баҳсли вазиятларда толерант ва креатив қарор қабул қилиш компетенцияларини тарих таълими мазмунига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Болалар ва биз” дастурларининг ссенарий ва мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 26-июндаги 05-09-1021-сон маълумотнома). Натижада телекўрсатувларнинг гендер тенгликка оид маърифий мазмуни бойитилиб, ёшларда гендер маданияти, толерантлик ва ижтимоий адолат қадриятларини шакллантиришга хизмат қилувчи медиа-материалларнинг илмий-методик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларида гендер тенгликка оид қадриятларни ривожлантиришда мултимедиа ресурсларидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти тарихий манбаларни гендер-герменевтик таҳлил қилиш ҳамда дебат, кейс-стади, симуляцион ва лойиҳа технологияларига асосланган, мотивацион-мақсадли, мазмуний-операцион, refleksiv-korreksion ва диагностик-баҳолаш босқичларини қамраб олувчи методик механизмни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастури доирасидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 10-июндаги 10/409-сон далолатномаси). Натижада, педагогларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш, гендер тенглик қадриятларини тарғиб этиш ҳамда таълим жараёнида дифференциал ёндашувни қўллаш самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish