Қамбаров Мирзобобир Баҳодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак олий маълумотли мутахассисларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10849.
Илмий раҳбар: Асланова Нозима Хакимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Жураев Бобомурод Тожиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент; Избуллаева Гулчеҳра Валериевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак олий маълумотли мутахассисларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида бўлажак олий маълумотли мутахассисларни миллий қадриятлар негизида тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёни замонавий педагогик ҳодиса сифатида талқин этилиб, унинг илмий-назарий асослари тизимли ва комплекс ёндашув асосида баҳоланган;
“Юриспруденция” таълим йўналишида таҳсил олаётган бўлажак мутахассисларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик (тизимлилик ва узвийлик, шахсга йўналтирилганлик, компетенциявий ёндашув) ҳамда психологик (коммуникатив салоҳият, иродавий сифатлар) жиҳатлари такомиллаштирилиб, мазкур жараён миллий-маънавий қадриятларга таянган консептуал қарашлар ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашувнинг дидактик меъёрлари билан уйғунлаштирилган;
бўлажак олий маълумотли мутахассисларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг мазмун ва имкониятлари назарий билимлар, амалий малака ва кўникмалар, психологик тайёргарлик ҳамда ижтимоий фаолликни ривожлантиришга қаратилган методик тизим асосида бойитилган, “Презумпсия”, “Шаршара”, “Ҳуқуқни билиш керак!” каби интерфаол усуллар, шунингдек, тренинг, суҳбат, мунозара ва квест технологиялари ҳамда дидактик модел ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
замонавий ёндашув асосида бўлажак олий маълумотли мутахассисларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини тадқиқот мазмунига мослаштирган ҳолда “Ҳуқуқий кўникмалар ва методология”, “Касбий этика” каби туркум фанларни оптималлаштириш ва амалиётга жорий этишга оид методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда инновацион технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Олий таълим муассасаларида бўлажак олий маълумотли мутахассисларни миллий қадриятлар асосида тарбиявий фаолиятга тайёрлаш замонавий педагогик феномен эканлигини илмий-назарий жиҳатларини аниқлаштиришга оид тавсиялар “Педагогик квалиметрия” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 129772-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаларида бўлажак олий маълумотли мутахассисларни миллий қадриятлар асосида тарбиявий фаолиятга тайёрлаш имкони кенгайтирилган;
“Юриспруденция” таълим йўналиши бўлажак олий маълумотли мутахассисларини тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик (тизимлилик ва изчиллик, шахсга йўналтирилганлик, компетенцияга асосланганлик) ва психологик (коммуникатив қобилият, иродавий сифатлар) хусусиятларини такомиллаштириш, бу борадаги миллий-маънавий қадриятларга таянган консептуал қараш ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар қиёсий таҳлил қилинган ҳамда таълим жараёнида татбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил 14-мартдаги 4/17-2024-4/4-3877-сон маълумотномаси). Бу таклифлар бўлажак олий маълумотли мутахассисларнинг миллий тарбиясини такомиллаштиришга, юридик фанларни ўқитиш жараёнида фойдаланишга хизмат қилган;
бўлажак олий маълумотли мутахассисларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш имкониятлари назарий билим, амалий кўникма, психологик тайёргарлик ва ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг методик тизими “Презумпсия”, “Шаршара”, “Ҳуқуқни билиш керак!” интерфаол методлари ҳамда тренинглар, суҳбатлар, мунозаралар, квестлар асосида “ПЗ-202005236-рақамли Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” (2021-2022-йилларга мўлжалланган) мавзусидаги инновацион – тадқиқот лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 16-ноябридаги 01-04/4475–сон маълумотномаси). Натижада “Ҳуқуқий кўникмалар ва методология”, “Касбий этика” фанлари бўйича таклиф этилган услубий кўрсатмалар мазмуни бойитилган.