Мажидова Ҳулкар Иброҳимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

1.Umumiy маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Ўзбек ва рус тилларидаги сўз ясалишида ботаник атамаларнинг шаклланиш тамойиллари (ўсимлик номлари асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2022.2.PhD/Fil2571.
Илмий раҳбар: Бабакулов Исмаил Туркманович, филолофия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Махмараимова Шоҳиста Тухташевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Носиров Отабек Темурович, филология фанлари бо‘йича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади о‘збек ва рус тилларидаги сўз ясалишида (ўсимлик номлари асосида) ботаника терминологиясининг шаклланиш тамойилларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ботаника терминологияси рус ва о‘збек тилларида илмий лексиканинг муҳим қисми эканлиги, уларнинг лексик тизимида, со‘з шаклланишида алоҳида о‘рин тутиши, о‘симликларнинг номи, уларнинг таркибий қисмлари, ривожланиш жараёнлари, таснифлари ва морфологик хусусиятлари билан богʻлиқ эканлиги исботланган;
рус тилида ботаника терминологияси о‘симликларнинг илмий номларининг асосий халқаро манбаи бўлган лотин тили таъсири остида шаклланганлиги, рус тилидаги о‘симликлар номлари таснифи, асл тарихий номларини, шунингдек, юнон, франсуз ва немис каби бошқа тиллардан олинган атамаларни намаён бўлиши далилланган;
о‘збек тилидаги ботаника терминологиясига оид о‘симлик номларини туркий, форс ва араб тилларидан о‘злаштириш асосида ифодаланганлиги, шунингдек, рус ва лотин тиллари таъсири остида шаклланганлиги аниқланган;
ҳар иккала тилда ҳам ботаника терминологиясини ҳар бир миллатнинг ўзига хос илмий ва кундалик мулоқотда муҳим рол о‘йнаши, оʻзлаштирилган атамаларнинг функционал устуворлиги хусусиятлари, янги со‘злар ва ибораларни шакллантиришда ботаника атамаларининг роли, борлиқни идрок этишдаги фарқлари ва о‘хшашликлари шартланганлиги билан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус тилларининг сўз ясалишида (ўсимлик номлари асосида) ботаника терминологиясининг шаклланиш тамойилларини ўрганишнинг илмий натижа ва хулосалар асосида:
жаҳон тилшунослигида мулоқотнинг муҳим тамойили сифатида таҳлил қилинган ботаника терминологиясини тизимлаштириш ва таснифлашнинг комплекс методологияси, рус ва ўзбек тилларидаги фитонимларнинг хусусиятларини қиёсий жиҳатдан сўз ясаш ва морфемик таҳлил қилиш бўйича ҳамда о‘збек ва рус тилшунослигида ботаника атамалари таржималарининг қиёсий таҳлилларини оʻрганиш, атамашунослик тизимидаги лексик-семантик типология маълум бир фаннинг атама ва тушунчалар тизими сифатида таҳлили; рус ва ўзбек тилларидаги сўз ясалишида ботаника атамаларини шакллантириш тамойиллари; ботаника атамашунослик тизими ривожланиши бевосита ботаника фанининг ривожланишига мос равишда эканлиги хусусидаги таклиф ва мулоҳазаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси - о‘збек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 6-ноябрдаги 04/1-3179-сон маълумотномаси). Натижада аниқланган рус ва ўзбек тилларининг сўз ясалишида ботаника терминологиясининг шаклланиш тамойиллари орқали морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда хизмат қилган;
ўзбек ва рус тилларида сўзларни шакллантириш моделларини ўрганишда, атамаларнинг шаклланишига таъсир қилувчи умумий ва ноёб механизмларни аниқлаш, атамаларни стандартлаштириш ва мослаштиришга ягона ёндашувларни яратишнинг муҳим жиҳатлари, сўз ясалишида (ўсимлик номлари асосида) талабаларнинг мустақил ишларини бажаришда фойдаланишлари учун тадқиқотчи томонидан “Словообразовательный словарь названий растений русского-узбекского языков” номли ишлаб чиқилган луғати (“Навоий”, 2024.-80-б. ISBN 978-9910-654-24-4) ва талабаларнинг мустақил ишларини бажаришда ҳамда рус тилини чет тили сифатида фойдаланишларига доир илмий хулосалардан Навоий давлат университетида 2022-2023, 2023-2024 ва 2024-2025 ўқув йилларида география, технологик таълим, инглиз тили ва адабиёти ва кимё таълим йўналиши талабалари учун рус тили амалий машғулотларини ташкил этишда жорий қилинган (Навоий давлат университетининг 2024-йил 23-ноябрдаги 88-87-6854/04-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг тил кўникмаларини шакллантириш, лексик-семантик, морфемик ва морфологик сўз хусусиятларини таҳлил қилиниши ва нутқимизда атмаларнинг тўғри фойдаланишга оид билимларини ривожланишига ўқув-услубий жиҳатдан хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида тилшуносликка оид фанлардан машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси бўлган атамаларнинг лексикологияда, лексикографияда, со‘з ясалишида, матнда ва муайян контекстда таҳлил қилиш, уларни таснифлаш, қардош бо‘лмаган тиллардан о‘злаштириш жараёнидаги лексик, фонетик, орфографик ва грамматик умумийлиги ва о‘зига хослигини асослаш каби муҳим масалаларни тўлдириш ва бойитиш орқали талабаларда ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган “Словообразовательный словарь названий растений русского-узбекского языков” номли луғати ишлаб чиқилган (“Навоий”, 2024.-80-б. ISBN 978-9910-654-24-4). Натижада, талабаларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish