Исматова Мохигул Туевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жадид шеъриятида ижтимоий-сиёсий воқеликнинг рамзий-тимсолий талқинлари” , 10.00.14 –  ХХ аср адабиёти ва ҳозирги адабий жараён  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.3.PhD/Fil6456.
Илмий раҳбар: Ражабова Маърифат Бақоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Давронова Шоҳсанам Ғайбуллаевна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор; Каромова Шохида Лутфуллаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жадид шеъриятида ижтимоий-сиёсий воқеликнинг бадиий трансформацияланиш қонуниятларини рамзий-тимсолий талқинлар кесимида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жадид шеъриятидаги рамзий образлар тизимининг ижтимоий-мафкуравий характерда эканлиги ҳамда уларнинг ғоявий-бадиий ҳамда  эстетик жиҳатлари назарий жиҳатдан асослаб берилган;
халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётдаги анъанавий рамзларнинг жадид лирикасига кўчишида “семантик силжиш” ҳодисаси юз берганлиги ҳамда уларнинг ижодий қайта ишланиш натижасида муайян ижтимоий-сиёсий мазмун касб этганлиги далилланган;
Жадид лирикасидаги табиат унсурлари ва ҳодисалари  мустамлака истибдоди ва истиқлол идеалларининг бадиий-рамзий муқобили эканлиги ҳамда уларнинг мафкуравий-эстетик вазифалари  очиб берилган;
йил фаслларининг мажозий талқинида истибдод ва ҳуррият ўртасидаги кескин бадиий зиддиятнинг намоён бўлиши, ушбу тимсоллар тадрижида миллий уйғониш ғоясининг етакчилик қилиши ҳамда “Ватан” ва “Миллат” консептлари ифодасида анъанавий дидактикадан кўра лирик  ва индивидуал талқиннинг устуворлик касб этиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Жадид шеъриятида ижтимоий – сиёсий воқеликнинг рамзий-тимсолий талқинлари” муаммосини    тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётдаги анъанавий рамзларнинг жадид лирикасига кўчишида “семантик силжиш” ҳодисаси юз берганлиги ҳамда уларнинг ижодий қайта ишланиш натижасида муайян ижтимоий-сиёсий мазмун касб этганлиги ҳақидаги назарий маълумотлар ва хулосалардан 2022-2024-йилларда бажарилган  ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 24-мартдаги  04/1 -1533-сон маълумотнома). Натижада жадид лирикасида қўлланилган рамзий-тимсолий бирликларнинг семантик структураси, уларнинг контекстуал маънолари ҳамда бадиий матн мазмунини шакллантиришдаги функсионал хусусиятларини аниқлашга доир хулосалар ўзбек тилининг морфолексик базасини бойитишда, поэтик матнлардаги кўчма маъноли сўзлар ва рамзий бирикмаларни тизимлаштиришда илмий манба сифатида хизмат қилган;
адабиётшуносликда “рамз” тушунчасининг лирик тур табиатига хос хусусиятлари ўрганилиб, жадид шеъриятидаги рамзий образлар тизимининг ижтимоий-мафкуравий характерда эканлиги ҳамда уларнинг ғоявий-бадиий ҳамда  эстетик жиҳатлари асослаб берилган назарий қарашлардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258. Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш мавзусидаги амалий  лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 24-мартдаги  04/1 -1534-сон маълмотнома). Натижада жадид шеъриятидаги рамз ва тимсолларнинг контекстуал маънолари ҳамда уларнинг бадиий матн мазмунини шакллантиришдаги функсионал-семантик хусусиятларини аниқлашга доир хулосалар ўзбек адабиётининг кўп тилли электрон платформасини шакллантиришда, хусусан, миллий рамзий бирликларнинг рус ва инглиз тилларидаги семантик эквивалентларини тизимлаштириш ва консептуал таржима муқобилларини ишлаб чиқиш ҳамда платформанинг луғат базасини бойитишда фойдаланилган;
жадид лирикасидаги табиат унсурлари ва ҳодисалари  мустамлака истибдоди ва истиқлол идеалларининг бадиий-рамзий муқобили эканлиги ҳамда уларнинг мафкуравий-эстетик вазифаларини тадқиқ этишга бағишланган мазкур диссертация хулосалардан ҳамда тадқиқотдаги жадид шеъриятида  йил фаслларининг мажозий талқинида истибдод ва ҳуррият ўртасидаги кескин бадиий зиддиятнинг намоён бўлиши, ушбу тимсоллар тадрижида миллий уйғониш ғоясининг етакчилик қилиши ҳамда “Ватан” ва “Миллат” консептлари ифодасида анъанавий дидактикадан кўра лирик  ва индивидуал талқиннинг устуворлик касб этиши ҳақидаги илмий фикр ва қарашлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар”, “Мулоқот ва мунозара” радиоэшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил  18-мартдаги  01-09-26-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, захирасини янги манбалар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish