Саидова Нилуфар Анвар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва инглиз тилларида арго ҳамда жаргонлар таржимасининг социолингвистик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3888.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Улуғбек Равшанбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Fil.31.02.
Расмий оппонентлар: Икромхонова Феруза Икромхоновна, филология фанлари доктори, профессор; Якубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Шайтанат” ва “Чўқинтирган ота” асарларидаги арго ва жаргонларни бадиий таржимада қайта яратишнинг социолингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий таржимада арго ва жаргонларни таржима қилишда қўлланган стилистик усуллар тавсифланган ҳамда уларни таржима тилига ўгириш усуллари ишлаб чиқилган, арго ва жаргонларни таржима қилишда социолингвистик хусусиятларни сақлашга қаратилган таржима трансформациялари таклиф қилинган;
бадиий матнларда социолингвистик таҳлил тамойиллари ва усуллари назарий ёритилган ҳамда “Чўқинтирган ота” ва “Шайтанат” асарлари таржимасидаги арго ва жаргонларнинг социолингвистик таҳлил усуллари тақдим этилган;
“Чўқинтирган ота”даги “cапорегиме”, “cонсиглиэре” каби мафиявий жаргонлар ёки “Шайтанат”даги “авторитет”, “қора бозор”, “қонли йўл” каби арго бирликларнинг инглиз ва ўзбек тилига ўтказилиши фақат тўғри луғавий муқобиллик эмас, балки мазмуний тафсир, изоҳли ёндашув ҳам талаб қилиши изоҳланган;
“Шайтанат” ва “Чўқинтирган ота” асарлари таржимасида арго ва жаргонларнинг дискурс хусусиятларини таҳлил қилиш орқали нутқ субъектларининг ижтимоий мулоқот мақсадини таржима матнида қайта акс эттиришнинг бадиий таржимадаги самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Шайтанат” ва “Чўқинтирган ота” асарлари таржималарининг социолингвистик таҳлилига оид хулосалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида арго ва жаргон номларини ифодаловчи лексик бирликларнинг шаклланиш омиллари ҳамда ҳосил бўлиш йўлларини аниқлаш, тил ва нутқда жаргон калималарни ифодаловчи луғавий бирликларнинг лексик-семантик, услубий-функсионал, лингвомаданий, этносоциал ҳамда социопрагматик хусусиятларини очиш, арголарни ифодаловчи лексик бирликларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги мавзуий ҳамда структурал гуруҳларини таснифлаш, уларни ифодаловчи лексик бирликларнинг архаик, тарихий ва замонавий қатламларини ёритиш ҳамда ранглар, ҳайвонлар, қушлар номига боғлаб аталган арго ва жаргонларининг оғзаки ҳамда ёзма бадиий нутқдаги функсионал белгиларини далиллаб, оғзаки ва ёзма бадиий нутқда уларни ифодалашнинг расмий, норасмий, халқ тили, метафоризация таҳлиллари хусусидаги илмий-назарий таҳлилларидан Қарши давлат университетида бажарилган СУЗ-800-21ГР-381 рақамли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 6-майдаги 04-1005-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотдан олинган хулосалар грант лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақола ҳамда сўзларнинг социолингвистик хусусиятларини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқот илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз тилларида арго ҳамда жаргонларнинг таржима жараёнида юзага келадиган асосий социолингвистик омиллар ва уларнинг таржимада акс эттирилиши ҳамда турли ижтимоий қатламларда ишлатиладиган арго ва жаргон бирликларининг лексик-семантик, прагматик ҳамда функсионал хусусиятлари, таржима жараёнида арго ва жаргон сўзларнинг адекват берилиши учун қўлланиладиган лингвистик стратегиялар ва уларнинг социолингвистик контекстдаги таъсирини ўрганишга доир илмий натижалар ва материаллардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган. Натижада, ўзбек ва инглиз тилларида арго ҳамда жаргонлар таржимасининг социолингвистик хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича амалга оширилган диссертация иши замонавий таржима назарияси ва амалиётини бойитиш, бадиий таржимада миллий-маданий ва ижтимоий қатламларни сақлаб қолишга хизмат қилган;
“Шайтанат” ва “Чўқинтирган ота” асарлари таржимасида арго ва жаргонларнинг дискурс хусусиятларини таҳлил қилиш орқали нутқ субъектларининг ижтимоий мулоқот мақсадини таржима матнида қайта акс эттиришнинг бадиий таржимадаги самарадорлигини аниқлашдан олинган илмий натижалар ва материаллардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-февралдаги 01-01-4/83-сон маълумотномаси). Натижада, арго ва жаргонларни таржима қилишнинг социолингвистик хусусиятлари интегратив модел асосида аниқланган;
тилшунослик, социолингвистик хусусиятлари, арго ва жаргон терминларининг функсионал-услубий ва семантик хусусиятлари бирлаштирган ҳолда қўлланилиши, ўзбек тилида қўлланаётган арго ва жаргонларга оид ибораларни аниқлаш ҳамда амалда қўллаш муаммолари ва ечимларини ўрганишнинг янги методологиясига доир илмий қарашларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” дастурларининг 2025-йил январ ва апрел ойларидаги сонлари ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси”нинг 2025-йил 6-майдаги маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги арго ва жаргонларни турли хил аспектда ўрганиш орқали ушбу ижтимоий системани акс эттирувчи лисоний система занжиридаги бир бўғин сифатида бошқа терминологияси билан параллел равишда тараққий этиши ва бойитилишида сезиларли даражада яхшилаш имкониятларини радиотингловчиларга таништирилди.

    

Yangiliklarga obuna bo‘lish