Хакимова Мархабо Ўрақовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаси талабаларида маънавий қадриятларни технологиялар асосида шакллантириш” 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4911.
Илмий раҳбар: Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Мусаева Нодира Низомовна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Киямов Нишон Содиқович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Етакчи  ташкилот:  Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда маънавий қадриятларни технологиялар асосида ривожлантиришинг тарбиявий жараёнини ташкил этишнинг педагогик асослари, шакл, метод ва воситаларини аниқлаштиришга, оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларида маънавий қадриятларни технологиялар асосида шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари аксиологик, шахсга йўналтирилган, компетенсиявий ва когнитив–аффектив–конатив ёндашувларни интеграциялаш, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар уйғунлигини таъминлаш, субъект-субъект ҳамкорлиги ва рефлексив фаолиятни фаоллаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда маънавий қадриятларни шакллантириш модели мақсадли, мазмуний, ташкилий-технологик, диагностик ва натижавий компонентларнинг функсионал узвийлигини таъминлаш ҳамда диагностик, мазмуний-лойиҳалаш, технологик-амалий ва рефлексив-баҳолаш босқичларини изчил амалга ошириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда маънавий қадриятларни шакллантиришнинг интегратив когнитив-аксиологик методикаси қадриятли муаммоли вазиятлар ва кейс-стадиларни таҳлил қилиш, когнитив-аксиологик тренинглар, рефлексив диалог, ижодий ва ижтимоий лойиҳалар, медиа-маърифий топшириқлар, рақамли платформалар ҳамда мултимедиавий ресурсларни ўзаро уйғун қўллаш орқали назарий билимларни маънавий хулқ-атвор тажрибасига трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда маънавий қадриятларнинг шаклланганлик даражаларини баҳолаш механизми мотивацион-қадриятли, когнитив, фаолиятли-хулқий ва рефлексив мезонларни маънавий-аксиологик билим, ахлоқий танлов, ижтимоий масъулият, маданий хулқ-атвор ҳамда ўзини ўзи баҳолаш кўрсаткичлари билан дифференсиал боғлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда маънавий қадриятларни технологиялар асосида ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасалари талабаларида маънавий қадриятларни технологиялар асосида шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари аксиологик, шахсга йўналтирилган, компетенсиявий ва когнитив–аффектив–конатив ёндашувларни интеграциялаш, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар уйғунлигини таъминлаш, субъект-субъект ҳамкорлиги ва рефлексив фаолиятни фаоллаштириш асосида аниқлаштиришга оид такилф ва хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2022 - 2024-йиллар давомида бажарилган ИЛ-4821091548 - сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 12-декабрдаги 11-05-5557/07-маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг маънавий қадриятларини шакллантиришга таъсир этувчи педагогик омиллар тизимлаштирилиб, фундаментал лойиҳа доирасида талабаларнинг қадриявий йўналишлари ва рефлексив фаолиятини ўрганишга доир илмий-назарий хулосалар бойитилган.
талабаларда маънавий қадриятларни шакллантириш модели мақсадли, мазмуний, ташкилий-технологик, диагностик ва натижавий компонентларнинг функсионал узвийлигини таъминлаш ҳамда диагностик, мазмуний-лойиҳалаш, технологик-амалий ва рефлексив-баҳолаш босқичларини изчил амалга ошириш асосида такомиллаштирилган хулосаларидан 2025-йил 15- декабрда “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМнинг “Самарқанд ФМ 105.2” радиоканалида эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттиришинининг навбатдаги сон ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 16-декабрдаги маълумотномаси) Натижада, “Кун мавзуси” эшиттириши ссенарийсининг маънавий қадриятлар ва уларни шакллантириш босқичларига оид мазмуни илмий хулосалар билан бойитилиб, мазкур масалаларни тингловчиларга изчил ёритиш имконияти яратилган;
талабаларда маънавий қадриятларни шакллантиришнинг интегратив когнитив-аксиологик методикаси қадриятли муаммоли вазиятлар ва кейс-стадиларни таҳлил қилиш, когнитив-аксиологик тренинглар, рефлексив диалог, ижодий ва ижтимоий лойиҳалар, медиа-маърифий топшириқлар, рақамли платформалар ҳамда мултимедиавий ресурсларни ўзаро уйғун қўллаш орқали назарий билимларни маънавий хулқ-атвор тажрибасига трансформациялаш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан “Маънавий-ахлоқий тарбия” фанининг ўқув дастурини диагностик топшириқлар ва ахлоқий танловга йўналтирилган кейслар билан бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 29-апрелдаги 02/01-01-337-сонли маълумотномаси). Натижада, «Маънавий-ахлоқий тарбия» фанининг ўқув-методик таъминоти бойитилиб, талабаларнинг маънавий қадриятларга оид билимларини аниқлаш, ахлоқий танловини асослаш ва назарий билимларни амалий хулқ-атвор билан боғлашга йўналтирилган машғулотлар мазмуни такомиллаштирилган.
талабаларда маънавий қадриятларнинг шаклланганлик даражаларини баҳолаш механизми мотивацион-қадриятли, когнитив, фаолиятли-хулқий ва рефлексив мезонларни маънавий-аксиологик билим, ахлоқий танлов, ижтимоий масъулият, маданий хулқ-атвор ҳамда ўзини ўзи баҳолаш кўрсаткичлари билан дифференсиал боғлаш асосида такомиллаштирилган таклифлардан талабаларнинг маънавий қадриятларга оид билимлари, вазиятли топшириқлардаги ахлоқий танловини аниқлашга йўналтирилган диагностик тестлар тўпламини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг маънавий қадриятларга оид билимлари ва вазиятли топшириқлардаги ахлоқий танловини ягона мезонлар асосида баҳолаш, бошланғич ҳамда якуний кўрсаткичларини қиёслаш ва ривожланиш динамикасини аниқлашнинг диагностик-методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish