Чориэва Зебинисо Одиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларининг юқори синфларида аруз назариясини ўргатиш методларини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5362.
Илмий раҳбар: Камилова Гулмира Алимовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Пед.43.02.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдурахимова Дилфузахон Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи  ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал ривожлантиришда эвристик технологиялардан фойдаланишнинг методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда билиш фаолиятининг ривожланишига таъсир этувчи эвристик технологияларнинг мултимодал йўналишлари идрок, диққат, хотира, тафаккур ва нутқ жараёнларининг интегратив ривожланиш механизмларини сенсор, визуал, аудиал ҳамда интерактив фаолиятлар уйғунлигида таъминлаш асосида аниқлаштирилган; 
болаларнинг интеллектуал ривожлантиришга хизмат қилувчи эвристик технологияларнинг интенсив педагогик ёндашувлари ва дидактик тамойиллари муаммоли таълим, тадқиқий фаолият, рефлексив фикрлаш ҳамда коллаборатив ўрганишнинг когнитив-фаоллаштирувчи имкониятларини уйғунлаштириш асосида назарий жиҳатдан асосланган; 
узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларни интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган иммерсив технологияларни қўллашнинг методик тизими ривожлантирувчи таълим муҳити, ўйинли изланиш, рақамли интерактив воситалар ва тажриба-кузатув фаолиятларининг босқичли интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
инновацион эвристик технологиялар воситасида болаларда мустақил фикрлаш, муаммоли вазиятларни ҳал қилиш ва тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялар адаптив, креатив ҳамда компетенсиявий ёндашувларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал эвристик технологиялар асосида ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг билиш фаолиятига таъсир этувчи эвристик технологияларнинг мултимодал йўналишларини идрок, диққат, хотира, тафаккур ва нутқ жараёнларини интегратив ривожлантиришга хизмат қилувчи сенсор, визуал, аудиал ҳамда интерактив фаолиятлар уйғунлиги асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан болаларни интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсияларни шакллантиришда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 5-июндаги 01/11-01/1-359-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг билиш жараёнларини ўзаро боғлиқ фаолиятлар орқали ривожлантиришнинг методик имкониятлари кенгайтирилган;
болаларни интеллектуал ривожлантиришга хизмат қилувчи эвристик технологияларни қўллашнинг педагогик ёндашувлари ва дидактик тамойилларини муаммоли таълим, тадқиқий фаолият, рефлексив фикрлаш ҳамда ҳамкорликда ўрганишнинг когнитив-фаоллаштирувчи имкониятларини уйғунлаштириш асосида назарий жиҳатдан асослашга оид илмий-методик тавсиялардан Бухоро вилояти телерадиоканали телекўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро вилояти «Телерадиоканали» давлат муассасасининг 2026-йил 9-июндаги 01-09-77-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатувларнинг илмий-маърифий мазмуни бойитилиб, мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал ривожланишини қўллаб-қувватлашга оид педагогик тавсияларни кенг жамоатчиликка етказиш имкониятлари кенгайтирилган;
узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари асосида мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал ривожлантиришга йўналтирилган иммерсив технологияларни қўллашнинг методик тизимини ривожлантирувчи таълим муҳити, ўйинли изланиш, рақамли интерактив воситалар ҳамда тажриба-кузатув фаолиятларининг босқичли интеграцияси асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Методика фанларини ўқитиш технологияси» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 8455-346а-06еб-378е-эа49-3719-7599 4629-рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқув қўлланманинг эвристик технологияларни қўллашга оид методик мазмуни ўйинли изланиш, креатив машқлар ва тажриба-кузатув топшириқлари билан бойитилган;
инновацион эвристик технологиялар воситасида болаларнинг мустақил фикрлаши, муаммоли вазиятларни ҳал этиши ва тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган адаптив, креатив ҳамда компетенсиявий ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялардан 3–7 ёшдаги болаларда мустақил фикрлашни ривожлантиришга оид қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 5-июндаги 01/11-01/1-359-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг мустақил фикрлаши ва тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга доир методик таъминот бойитилиб, билиш жараёнларининг эвристик фаолият асосида ривожланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи диагностик воситалардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish