Остонова Нафиса Хикматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал таълим муҳитида ўқувчиларни зарарли ахборотлардан ҳимоялаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12149.
Илмий раҳбар: Узоқов Ориф Ҳамроевич, теника фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD. 03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамова Нозима Муқимовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мухлисов Содиқ Саидович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади глобал таълим муҳитида ўқувчиларни зарарли ахборотлардан ҳимоялаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобал таълим муҳитида ўқувчиларни зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилишнинг мотивацион, адаптив ва рефлексив педагогик-психологик хусусиятлари “онг-идрок-ҳиссиёт”нинг рационаллик билан уйғунлигини таъминлаш, катталар (ота-она, ака-ука, опа-сингил, ўқитувчи) ва сотсиум (муҳит, ўртоқлар, қизиқиш, эҳтиёж) омилларининг ўзаро таъсир даражасини тизимлаштириш асосида аниқлаштирилган;
ўқитувчиларнинг ахборот таҳдидларига қарши дидактик архитектураси хавфсиз рақамли экотизим шароитида медиатаълимдан фойдаланиш орқали “рақамли фуқаролик” кўникмаларини шакллантириш тамойиллари доирасида интернет ва рақамли макондаги ўзига хос қиёфа, электрон изи, шахсий маълумотлари, онлайн фаолияти, мулоқот маданияти ва виртуал обрўсини ифодаловчи ахборотларни ҳимоя қилишга йўналтирилган педагогик стратегия сифатида илмий асосланган;
ўқувчиларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилишнинг инновацион таълим модели мафкуравий иммунитетни таркиб топтириш, рақамли маконда хавфсиз, ишончли, ҳурматли ва самарали мулоқот қилиш орқали шахснинг мафкуравий-психологик барқарорлигини таъминловчи “Зарарли ахборотни аниқлаш ва тушиниш”, “Рақамли қаҳрамонлар”, “Рақамли этика кодекси” интерфаол технологияларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
глобаллашган ахборот-таълим муҳитида ўқувчиларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш методикаси 6-синф ўқувчиларининг рақамли иммунитет даражасини ошириш ҳамда ахборот таҳдидларига мослашувчанлигини баҳолашга йўналтирилган “Ахборот хавфсизлиги ва медиа маданият” номли ўқув курсини жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобал таълим муҳитида ўқувчиларни зарарли ахборотлардан ҳимоялаш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари:
глобал таълим муҳитида ўқувчиларни зарарли ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилишнинг мотивацион, адаптив ва рефлексив педагогик-психологик хусусиятлари “онг-идрок-ҳиссиёт”нинг рационаллик билан уйғунлигини таъминлаш, катталар (ота-она, ака-ука, опа-сингил, ўқитувчи) ва сотсиум (муҳит, ўртоқлар, қизиқиш, эҳтиёж) омилларининг ўзаро таъсир даражасини тизимлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида ФЗ-2016-0909111822 – дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 12-мартдаги 01/09-658-сон маълумотномаси). Натижада, шахснинг “онг–идрок–ҳиссиёт” триадаси, микроижтимоий ва макроижтимоий омилларнинг мултифакторли синергиясига асосланган медиа-хавфсизлик модели ўқув-тарбия жараёнига жорий этилиб, ўқувчиларда “оммавий маданият” ва бошқа деструктив ахборот таҳдидларига нисбатан барқарор мафкуравий-психологик ҳимоя механизмларини шакллантиришга хизмат қилди;
ўқитувчиларнинг ахборот таҳдидларига қарши дидактик архитектураси хавфсиз рақамли экотизим шароитида медиа-таълимдан фойдаланиш орқали “рақамли фуқаролик” кўникмаларини шакллантириш тамойиллари доирасида интернет ва рақамли макондаги ўзига хос қиёфа, электрон изи, шахсий маълумотлари, онлайн фаолияти, мулоқот маданияти ва виртуал обрўсини ифодаловчи ахборотларни ҳимоя қилишга йўналтирилган педагогик стратегия сифатида илмий асосланган таклифлардан “Ўқувчиларда ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантириш методикасини такомиллаштириш” номли электрон дастур мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси адлия вазирлигининг 2026-йил 5-июндаги 66256-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ахборот хавфсизлиги маданияти, медиахавфсизлик компетенсиялари, рақамли фуқаролик кўрсаткичлари ва ахборот таҳдидларига қарши барқарор ҳимоя механизмларининг шаклланиш даражаси сезиларли равишда оширилган;
ўқувчиларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилишнинг инновацион таълим модели мафкуравий иммунитетни таркиб топтириш, рақамли маконда хавфсиз, ишончли, ҳурматли ва самарали мулоқот қилиш орқали шахснинг мафкуравий-психологик барқарорлигини таъминловчи “Зарарли ахборотни аниқлаш ва тушиниш”, “Рақамли қаҳрамонлар”, “Рақамли этика кодекси” интерфаол технологияларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган тавсиялар “Умумтаълим мактабларининг 5–6-синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги олима аёллар инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 12-мартдаги 01/09-658-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда медиа-хавфсизлик маданияти, мафкуравий-психологик барқарорлик, танқидий фикрлаш ва рақамли фуқаролик компетенсияларининг шаклланиш даражаси оширилиб, зарарли ахборотларга нисбатан барқарор мафкуравий иммунитетни таркиб топтиришнинг педагогик самарадорлиги таъминланган;
глобаллашган ахборот-таълим муҳитида ўқувчиларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш методикаси уларнинг рақамли иммунитет даражасини ошириш ҳамда ахборот таҳдидларига мослашувчанлигини баҳолашга йўналтирилган “Ахборот хавфсизлиги ва медиа маданият” номли ўқув курсини жорий этиш орқали билдирилган таклифлардан Бухоро вилояти умумтаълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари учун синфдан ташқари машғулотларда фойдаланилган (Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2026-йил 21-июндаги 01-02/2-2-517-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг медиахавфсизлик маданияти, ахборот таҳдидларига мослашувчанлиги ва рақамли иммунитет кўрсаткичлари ошиб, глобал ахборот-таълим муҳитида хавфсиз ва онгли фаолият юритиш кўникмалари мустаҳкамланишига эришилган.