Ҳамроев Фарход Шарафовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар церебрал фалажи спастик шаклида оёқ контрактура ва деформацияларини мажмуавий даволаш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Tib386.
Илмий раҳбар: [Хамраев Шахоб Шамсиевич], тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Умнов Валерий Владимирович, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси); Саттаров Алишер Рахимович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедиев Махмуд Мансурович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар церебрал фалажи (БЦФ) билан оғриган болаларда оёқ контрактура ва деформацияларини ташхислаш, даволаш усулларини такомиллаштириш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашув кўникмаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
БЦФ бўлган болаларда соннинг ички ротаторларини қисман кесиб узайтириш ва бўғим олд капсуласини П-симон кесиш йўли билан чаноқ-сон бўғими ички ротацион контрактурасини буткул бартараф этиш имконини берувчи хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган;
БЦФ бўлган болаларда тизза бўғимининг оғир даражали букувчи контрактураси ва оёқ панжаси эквинусли деформациясини бартараф этиш мақсадида бўғим орқа капсуласининг Z-симон кесими таклиф қилинган;
БЦФ бўлган болалар ҳаракат тизимидаги бузилишлар диагностикасини такомиллаштирувчи ишлаб чиқилган оёқ панжаси ангулодинамометрияси учун қурилма даволашдан олдин ва кейинги натижаларни таққослаш имконини бериши исботланган;
БЦФ бўлган болаларда чаноқ-сон ва тизза бўғимларини МРТ текширишлари асосида аниқланган бўғим капсуласининг қалинлашиши ва дағаллашиши каби ўзгаришлари букувчи контрактураларнинг хирургик коррекциядан кейинги узоқ муддатдаги қайталаниш омиллари эканлиги исботланган;
БЦФ бўлган болаларда чаноқ-сон, тизза ва болдир-товон бўғимларидаги контрактураларни мушаклардаги тонус ҳолати ҳамда ҳаракатлар даражасини белгиловчи диагностик мезонлардан фойдаланган ҳолда ташхислаш ва даволаш тактикаси таклиф қилинган;
БЦФ бўлган болаларда товон эквинусли контрактураси рецидивларини профилактика қилиш мақсадида ишлаб чиқилган икрасимон мушакни апоневротик узайтириш тактикаси узоқ муддатдаги асоратларнинг ва тибиал синдром ривожланишининг олдини олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда БЦФни ташхислаш ва даволаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
«Болалар церебрал фалажи касаллигида чаноқ-сон бўғими ротацион контрактурасини даволаш усули» учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04076-сон патент, 2009 йил). Таклиф этилган усулни қўллаш БЦФ бўлган болаларни даволашнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларини яхшилаш, операциядан кейинги асоратлар частотасини қисқартириш имконини берган;
«Болалар церебрал фалажи бўлган беморларда оёқ контрактура ва деформацияларини даволаш усулини танлаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 апрелдаги 8н-з/47-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома БЦФ касаллигининг ортопедик ва хирургик усулларида даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган;
«Болалар церебрал фалажи бўлган беморларда тизза бўғими букувчи контрактурасини жаррохлик коррекциялаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 3 февралдаги 8н-д/392-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усуллар жарроҳлик амалиётлардан кейинги даврда бўғим контрактуралари қайталанишининг олдини олиш ва асоратларни камайтириш имконини берган;
болаларда БЦФни ташхислаш ва даволашни ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика болалар руҳий-асаб касалхонаси, Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликларини даволаш маркази ва Республика болалар ортопедияси маркази амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 апрелдаги 8н-з/47-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида операциянинг узоқ муддатлардаги салбий натижалари камайгани ҳамда реабилитация жараёнининг муддати 1,5 бараварга қисқарилиши таъминланган.