Хўжаназарова Назира Омонжоновнаининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамлаштириш муҳитида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш методикаси (филология ва тилларни ўқитиш: корейс тили таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9535.
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01.
Расмий оппонентлар: Санакулов Зайниддин Ибодуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Юнусова Гулшода Дилшадовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида корейс тилини ўқитиш жараёнида рақамлаштириш муҳитида маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
корейс тилида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини рақамли муҳит ва ахборот технологиялари воситасида ривожлантиришнинг иммерсив, интерактив ва аутентик имкониятлари (виртуал реаллик, кенгайтирилган реаллик, сунъий интеллектга асосланган платформалар) талабаларнинг маданий хабардорлиги ва мулоқот эҳтиёжларига мос тарзда мобил таълим, аралаш таълим ва рақамли ўқитиш муҳитининг адаптив модели орқали таҳлил қилиниб, интерактив маданий-коммуникатив топшириқлар, реал ҳаётий сенарийлар, визуал-аудиал воситалар асосида аниқлаштирилган;
корейс тилида талабаларнинг рақамли таълим муҳитида маданиятлараро мулоқот компетенсиясини лингвистик, прагматик ва социомаданий мазмуний, вазифавий ва шаклий қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда аутентик мулоқот вазиятлари ва маданий сенарийлардан ташкил топган мустақил таълим топшириқлари орқали маданий-коммуникатив бирликларни ўзлаштиришда тизимлилик, изчиллик, контекстлилик, фаоллаштириш, интерактивлик ва рефлексивлик тамойилларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
корейс тилида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини рақамли таълим технологиялари асосида ривожлантиришга доир маданий-коммуникатив ҳолатларни идрок этиш интенсивлигини ошириш, аутентик маданий матнлар ҳамда реал мулоқот жараёнларини аналитик таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, маданий тушуниш ва маданиятлараро мулоқот компетенсиясини комплекс баҳолаш стратегияларини интегратив қўллаш орқали талабаларнинг маданиятлараро нутқ фаолиятини яхлит ва самарали ривожлантиришга хизмат қилувчи аутентик маданий-коммуникатив топшириқлар ва интерактив машқлар тизимини ишлаб чиқилган;
рақамли таълим муҳитида корейс тилида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш методикаси маданий ахборотни тақдим этиш, маданий-коммуникатив вазиятларда машқ қилиш ва реал мулоқотда қўллаш каби босқичларининг лойиҳа асосида ўқитиш, ВебКвест, маданий иммерсия, ролли ўйинлар ҳамда виртуал алмашинув дастурлари каби интерактив ва мослашувчан таълим технологияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. рақамлаштириш муҳитида корейс тилида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
корейс тилида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини рақамли муҳит ва ахборот технологиялари воситасида ривожлантиришнинг иммерсив, интерактив ва аутентик имкониятлари (виртуал реаллик, кенгайтирилган реаллик, сунъий интеллектга асосланган платформалар) талабаларнинг маданий хабардорлиги ва мулоқот эҳтиёжларига мос тарзда мобил таълим, аралаш таълим ва рақамли ўқитиш муҳитининг адаптив модели орқали таҳлил қилиниб, интерактив маданий-коммуникатив топшириқлар, реал ҳаётий сенарийлар, визуал-аудиал воситалар асосида аниқлаштиришга оид тавсийалар “Мамлакатшунослик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 30-мартдаги 8386-3769 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рақамлаштириш муҳитида корейс тили талабаларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи адаптив таълим моделининг назарий-методологик асослари такомиллаштирилган;
корейс тилида талабаларнинг рақамли таълим муҳитида маданиятлараро мулоқот компетенсиясини лингвистик, прагматик ва социомаданий мазмуний, вазифавий ва шаклий қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда аутентик мулоқот вазиятлари ва маданий сенарийлардан ташкил топган мустақил таълим топшириқлари орқали маданий-коммуникатив бирликларни ўзлаштиришда тизимлилик, изчиллик, контекстлилик, фаоллаштириш, интерактивлик ва рефлексивлик тамойилларини интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсийалардан Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт “Project n. 2024-1-IT02-KA171-HED-000209878 between Pisa University and Namangan State Institute of Foreign Languages” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти 2026-йил 13-апрелдаги 0028 рақамли маълумотномаси). Натижада, корейс тили талабаларида маданий-коммуникатив бирликларни ўзлаштиришдаги лингвистик ва социомаданий қийинчиликларни бартараф этишга йўналтирилган мустақил таълим топшириқлари мажмуаси ишлаб чиқилган;
корейс тилида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини рақамли таълим технологиялари асосида ривожлантиришга доир маданий-коммуникатив ҳолатларни идрок этиш интенсивлигини ошириш, аутентик маданий матнлар ҳамда реал мулоқот жараёнларини аналитик таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, маданий тушуниш ва маданиятлараро мулоқот компетенсиясини комплекс баҳолаш стратегияларини интегратив қўллаш орқали талабаларнинг маданиятлараро нутқ фаолиятини яхлит ва самарали ривожлантиришга хизмат қилувчи аутентик маданий-коммуникатив топшириқлар ва интерактив машқлар тизимини ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2025-2026-йилдаги сонларида “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Виртуал дунё” дастур ва сенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканали” 2026-йил 23-январдаги 05-09-105-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданиятлараро нутқ фаолиятини баҳолашга хизмат қилувчи аутентик маданий-коммуникатив топшириқлар ва интерактив машқлар тизимининг диагностик воситалари ишлаб чиқилган;
рақамли таълим муҳитида корейс тилида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш методикаси маданий ахборотни тақдим этиш, маданий-коммуникатив вазиятларда машқ қилиш ва реал мулоқотда қўллаш каби босқичларининг лойиҳа асосида ўқитиш, ВебКвест, маданий иммерсия, ролли ўйинлар ҳамда виртуал алмашинув дастурлари каби интерактив ва мослашувчан таълим технологияларини қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсийалар “Мамлакатшунослик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 30-мартдаги № 8386-3769 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, корейс тили талабаларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини босқичма-босқич, диагностик-мотивацион, когнитив-амалий ва ижодий-коммуникатив босқичларда ривожлантиришга қаратилган интерактив ва мослашувчан методик технология ишлаб чиқилган.