Бахтиёрий Тоҳир Бахтиёр ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фанлараро алоқадорлик асосида бўлажак архитекторларнинг касбий компентентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10773.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Жаббаров Улуғбек Абдурахманович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қамбарова Муҳайё Муйдинжоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фанлараро алоқадорлик асосида бўлажак архитекторларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак архитекторларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари фанлараро алоқадорлик асосида архитектура терминологиясини инглиз тилидаги касбий нутқ билан уйғунлаштириш ҳамда лойиҳа ғоясини мулоқот вазиятида асослаш кўникмаларини когнитив-прагматик стратегияга мувофиқ ривожлантириш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак архитекторларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели архитектурага оид тушунчаларни ментал модел лингвистикаси асосида қайта талқин қилиш ҳамда лойиҳавий тафаккур билан инглиз тилидаги касбий нутқни мултимодал коммуникатив ёндашув асосида боғлаш орқали такомиллаштирилган;
фанлараро алоқадорлик асосида бўлажак архитекторларнинг инглиз тилидаги касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси интерактив-проектив таълим муҳитида архитектура терминологиясини ўқув мулоқоти ва лойиҳа тақдимоти жараёнига босқичма-босқич киритиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак архитекторларнинг инглиз тилидаги касбий компетенциясини ривожлантириш самарадорлиги тил бирликлари ва архитектура терминологияси ўртасидаги функсионал-стилистик мувофиқликни касбий матн, лойиҳа тавсифи ҳамда тақдимот нутқи билан интеграциялаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак архитекторларда касбий компетентли ёндашувнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак архитекторларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари фанлараро алоқадорлик асосида архитектура терминологиясини инглиз тилидаги касбий нутқ билан уйғунлаштириш ҳамда лойиҳа ғоясини мулоқот вазиятида асослаш кўникмаларини когнитив-прагматик стратегияга мувофиқ ривожлантириш орқали аниқлаштиришга оид таклифлар “English for Civil Engineering” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 23-апрелдаги 11-05-2547/04-сонли далолатномаси). Натижада архитектура йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги касбий терминларни нутқий вазиятларда тўғри қўллаш, лойиҳа мазмунини изоҳлаш ва касбий фикрни коммуникатив мақсадга мувофиқ ифодалаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик материаллар такомиллаштирилган;
бўлажак архитекторларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели архитектурага оид тушунчаларни ментал модел лингвистикаси асосида қайта талқин қилиш ҳамда лойиҳавий тафаккур билан инглиз тилидаги касбий нутқни мултимодал коммуникатив ёндашув асосида боғлаш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялар “English for Civil Engineering” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 23-апрелдаги 11-05-2547/04-сонли далолатномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилида касбий матнни тушуниш, архитектура объектини тавсифлаш, чизма ва лойиҳа мазмунини оғзаки изоҳлаш ҳамда тақдимот нутқини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-методик мазмун бойитилган;
фанлараро алоқадорлик асосида бўлажак архитекторларнинг инглиз тилидаги касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси интерактив-проектив таълим муҳитида архитектура терминологиясини ўқув мулоқоти ва лойиҳа тақдимоти жараёнига босқичма-босқич киритиш орқали ифодаланишига мос таклифлар “English for Civil Engineering” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 23-апрелдаги 11-05-2547/04-сонли далолатномаси). Натижада инглиз тили машғулотларида терминологик минимумни ўзлаштириш, касбий диалог тузиш, лойиҳа тавсифини ёзиш ва тақдимот қилишга қаратилган коммуникатив топшириқлар изчиллиги таъминланган;
бўлажак архитекторларнинг инглиз тилидаги касбий компетенциясини ривожлантириш самарадорлиги тил бирликлари ва архитектура терминологияси ўртасидаги функсионал-стилистик мувофиқликни касбий матн, лойиҳа тавсифи ҳамда тақдимот нутқи билан интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “English for Civil Engineering” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 23-апрелдаги 11-05-2547/04-сонли далолатномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилида касбий матн билан ишлаш, лойиҳа ғоясини асослаш, архитектура терминларини функсионал қўллаш ва тақдимот нутқини баҳолаш мезонлари методик жиҳатдан аниқлаштирилган.