Насируллаева Дилдорахон Хайруллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped11170.
Илмий раҳбар: Баходирова Гулноз Камаловна, педагогика фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B.01.15.
Расмий оппонентлар: Абдурахманова Иқболхон Юлчиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим муҳити шароитида талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг дастурий таъминотни такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашининг ривожлантиришининг дидактик имкониятлари рақамли ёндошувларнинг тизимли, компетенцияга, фаолиятга ва шахсга йўналтирилган ёндошувларга уйғунлигини таъминлаш, илмий дунёқарашни ривожлантирувчи компонентларини аниқлаш ҳамда рақамли ресурсларни лойиҳалашда табиий-илмий дунёқарашини дидактик мувофиқлик модуллилик, интерактивлик, кўргазмалилик, тамойилларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантиришининг дастурий таъминот мазмуни мослашувчан рақамли платформаларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда XXI-asr кўникмаларини табиий фанлар мазмунига сингдириш, STEM моделига мос илмий билим ва амалиёт интерфейсни яратиш, ҳамда ахборотлашган жамият шароитига мос рақамли контентларни киритиш, фаол когнитивликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантириш модели таълимни трансформасиялаш мақсадига кўра стратегик вазифаларни амалга ошириш, табиий-илмий дунёқарашнинг замонавий парадигмасига мос ёндашувларни танлаш, кузатиш, муаммони шакиллантириш, прогнозлаш, назарий тушунтириш компитенцияларни дидактик тамойилларга мос конструктивлигини ҳисобга олиш, ҳамда таълимнинг интерактивлигини таъминловчи мазмунли просесуал жараёнларни таснифлаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантириш методикаси рақамли технологияларга асосланган мазмун, интерактив модуллар ва муаллифлик топшириқларни ишлаб чиқишда фанлараро алоқадорлик, изланиш характери, кўп қирралилик метапредметлилик хусусиятларига устуворлик бериш, ҳамда муаммоли, лойиҳалаш, ўз-ўзини баҳолаш методларини қўллаш, таълим сифатини оширишда виртуал экотизим тақдимотларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашни ривожлантириш воситаси сифатида рақамли технологияларнинг, яъни дастурий таъминотнинг роли ва имкониятлари кўриб чиқиладиган кенг педагогик соҳани акс эттирди. Жумладан:
талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришда табиий фанлар сиклининг: кимё, биология, экология, информатика кабиларга интеграциялашган – https://BilimLab.uz /– Рақамли биология: ҳужайрадан биосферагача номли дастурий таъминоти ишлаб чиқилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 10-октабрдаги 22-01-770/22-сонли маълумотнома). Натижада табиий фанларининг дидактик таъминотини (интерактив модуллар, лаборатория симуляторлари, мустақил иш учун топшириқлар, рақамли ҳолатлар шаклида) такомиллаштиришга эришилган. Дастурий таъминот Моодле, Гоогле Classroom, шунингдек, миллий таълим платформаларга мослаштирилиши мумкин ҳамда онлайн курслар, электрон дарсликлар ва рақамли симуляторларга интеграция қилиниши мумкин;
талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришда тадқиқот материаллари олий ва профессионал таълим ўқитувчилари учун педагогик жараёнида қўлланилиши мумкин бўлган услубий тавсиялар кўринишида ишлаб чиқилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 10-октабрдаги 22-01-770/22-сонли маълумотнома). Натижада кимё, биология, экология, информатика фанларининг модернизациялашган дидактик таъминоти ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига татбиқ этилган;
талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантириш тадқиқот натижалари ресурс марказлари ёки рақамли лабораторияларни яратиш бўйича шакли ва мазмуни нуқтайи назаридан самарали инновацион педагогик технологияларни танлашга ва таълим жараёнига татбиқ этишга оид хулоса ва таклифлардан “Педагогик маҳорат” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 07-октябрдаги 387-сон буйруғига асосан берилган №771459-сонли нашр рухсатномаси). Натижада инновацион педагогик технологияларни касбий соҳага йўналтириб талабаларда табиий-илмий дунёқарашни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish