Турдиев Жамолиддин Пардабой ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Талабаларнинг умумтехник тайёргарлигини эвристик масалалар воситасида такомиллаштириш методикаси (техника олий таълим муассасалари мисолида)», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5185.
Илмий раҳбар: Хакимов Жамшид Октямович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.T.02.06.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор; Ўсаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот номи: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларининг умумтехник тайёргарлигини эвристик масалалар воситасида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эвристик масалаларнинг педагогик имкониятларини белгиловчи когнитив, методик, эвристик ва натижавий параметрлар ҳамда уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг умумтехник тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари ишлаб чиқилган ва рефлексив-гемификацион баҳоланган;
техник масалаларни эчиш кўникмаларини комплекс ривожлантириш, ўқув материалини эвристик масалалар асосида мустақил ўзлаштириш, уларнинг касбий йўналганлигини таъминлаш ҳамда кредит-модул тизимига мослаштириш имконини берувчи методик модел такомиллаштирилган;
талабаларни илмий умумтехник тайёргарлигини такомиллаштиришга йўналтирилган инновацион таълим методлари асосида эвристик масалаларни қўллаш орқали умумтехник фанларни ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
талабаларнинг умумтехник тайёргарлик даражасини рубрикатор асосида баҳолаш имконини берувчи компетенцияга асосланган баҳолаш мезони ишлаб чиқилиб, ушбу мезонга мос талабаларнинг умумтехник тайёргарлик даражасини дифферентсиал баҳолаш имкониятлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг умумтехник тайёргарлигини эвристик масалалар воситасида такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг амалий фаолият муҳитида касбий хусусияти сифатида намоён бўладиган “умумтехник тайёргарлиги” компонентлари (билиш, фаолиятий, мотивацион-рефлексив ва ишлаб чиқариш-эмпирик) мазмунини профессионал таълим: транспорт воситалари муҳандислиги (автотранспорт) йўналиши Давлат таълим стандарти, малака талаблари, касбий фаолият соҳалари, ўқув фанлари намунавий ва ишчи дастурларининг кўп мезонли таҳлили асосида аниқлаш ва ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини ноанъанавий методлар (морфологик таҳлил, моделлаштириш, лойиҳалаш) асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи билан тасдиқланган 5111000 – “Профессионал таълим: транспорт воситалари муҳандислиги (автотранспорт)” таълим йўналишининг малака талаблари, “Касбий таълим методикаси” ва “Мобил энергетика воситалари ва газ динамикаси” ва “Ички ёнув двигателлари тизимлари” умумкасбий фанларининг намунавий дастурлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 8 октябрдаги №4/17-4/4-19772-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялардан профессионал таълим мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
талабаларнинг умумтехник тайёргарлигини такомиллаштиришнинг ахборот-методик таъминоти, эвристик масалалар (миқдорий, график, экспериментал) ва эвристик услублар (шаклий, тузилмавий, техник ва технологик, сонли ўзгартириш), ўқитишнинг самарали воситалари (техник тестлар, муаммоли масалалар, виртуал лаборатория ва лаборатория топшириқлари тизими), техник топшириқлар (график, макетлаштириш, технологик, конструкторлик)ни бажаришнинг вариатив усуллари (назарий, амалий, ижодий, морфологик таҳлил, моделлаштириш, вариантларни танлаш, ассисмент), талабаларнинг умумтехник тайёргарлигини эвристик масалалар воситасида такомиллаштиришга йўналтирилган “Касбий таълим методикаси” ўқув қўлланмаси, “Мобил энергетика воситалари ва газ динамикаси” фанидан эвристик масалалар асосида услубий кўрсатмалар ҳамда “Касбий таълим методикаси” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа ишлаб чиқилиб, Тошкент давлат техника университети, Андижон машинасозлик институти ва Жиззах политехника институтлари ўқув жараёнида комплекс қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 8 октябрдаги №4/17-4/4-19772-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур технология, дидактик таъминот, метод ва усуллар талабаларда умумтехник тайёргарликни шакллантиришга хизмат қилган;
малакавий тайёргарлик сифатига ДТС ва иш берувчилар томонидан қўйилаётган талаблар асосида умумтехник тайёргарликни такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик тузилмаси (модели), умумтехник тайёргарлик тузилмаси ва таълим жараёни субъектлари фаолиятига мос эвристик масалалар, талабаларнинг умумтехник тайёргарлиги даражаларини баҳолаш-ташхислаш воситалари, мезон ва кўрсаткичлари асосида узлуксиз назорат қилиш методикаси ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Тошкент давлат техника университети, Андижон машинасозлик институти ва Жиззах политехника институтлари ўқув жараёнида комплекс қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 8 октябрдаги №4/17-4/4-19772-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур модел ва методика талабаларнинг умумтехник тайёргарлиги сифати ва самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish