Адҳамова (Якубова) Мадинанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Кимёни ўқитишда аниқ ва атабиий фанлар интеграциясидан фойдаланиб талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9578.
Илмий раҳбар: Шерназаров Искандар Эргашович, педагогика фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шахридаги Беларус – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификатсиаялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.T.02.06.
Расмий оппонентлар: Алимова Фарзона Абдукамаловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Касимова Малика Носир қизи, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим;
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий компетентлигини аниқ ва табиий фанлар интеграцияси асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни аниқ ва табиий фанлар интеграцияси асосида касбий компетенциясини ривожлантиришнинг ўзини ўзи бошқариш, рефлексивлик-метакогнитив ва креативлик каби педагогик шарт-шароитлари шахсий ва касбий сифатларга қўйиладиган педагогик ва компетенциявий талабларни интеграциялаш изчиллиги ва узвийлигига устуворлик бериш орқали аниқланган;
бўлажак кимё ўқитувчиларни аниқ ва табиий фанлар интеграцияси самарадорлигини кўп даражали педагогик таҳлил типологияси асосида функсионал-структуравий, морфологик ва генетик даражаларига бўйича таққословчи методларни ишлаб чиқиш орқали педагогик фаолиятга тайёрлашнинг интеграциялаш технологияси такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида аниқ ва табиий фанларни интеграциясидан фойдаланган ҳолда талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш методикасининг модели комлекс, инновацион, интеграцион, вазиятли, индивидуал ёндашувларнинг педагогик жараённи ташкил этишга пропорсионал боғлиқлигини таъминлаш асосида талабаларда касбга эътиқодни ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқилган;
кимёни ўқитишда аниқ ва табиий фанлар интеграциясидан фойдаланиб талабаларнинг касбий компетентлик кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонларини аниқланган ҳамда “динамик тизим”нинг дидактик таъминотини интенсивлаштиришга доир консептуал ёндашув, танқидий фикрлашга мақбул шароит яратиш ҳамда яратилган дидактик материалларидан фойдаланган ҳолда педагогик тажриба-синов натижаларини математик-статистик тадқиқотлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимёни ўқитишда аниқ ва табиий фанлар интеграциясидан фойдаланиб талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни аниқ ва табиий фанлар интеграцияси асосида касбий компетенциясини ривожлантиришнинг ўзини ўзи бошқариш, рефлексивлик-метакогнитив ва креативлик каби педагогик шарт-шароитлари шахсий ва касбий сифатларга қўйиладиган педагогик ва компетенциявий талабларни интеграциялаш изчиллиги ва узвийлигига устуворлик бериш орқали аниқланган ва кимё йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Кимёда фанлараро интеграция” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 8-май 2025 йилдаги №02/01-01-165-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий компетенцияси аниқ ва табиий фанлар интеграцияси асосида ривожлантирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларни аниқ ва табиий фанлар интеграцияси самарадорлигини кўп даражали педагогик таҳлил типологияси асосида функсионал-структуравий, морфологик ва генетик даражалари бўйича таққословчи методларни ишлаб чиқиш орқали педагогик фаолиятга тайёрлашнинг интеграциялаш технологияси кимё йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Кимёда фанлараро интеграция” дарслиги таркибига киритилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 8-май 2025 йилдаги №02/01-01-165-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчиларини аниқ ва табиий фанлар интеграциясини тушуниш ва амалиётга қўллаш компетенцияси ривожлантирилган;
олий таълим муассасаларида аниқ ва табиий фанларни интеграциясидан фойдаланган ҳолда талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш методикасининг модели комлекс, инновацион, интеграцион, вазиятли, индивидуал ёндашувларнинг педагогик жараённи ташкил этишга пропорсионал боғлиқлигини таъминлаш асосида талабаларда касбга эътиқодни ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти кимё йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Кимёда фанлараро интеграция” дарслиги мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024 йил 30-ноябрдаги 4/3.1-сонли қарорига асосан 2024-581U-516 - сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш методикаси модели ёрдамида аниқ ва табиий фанлар интеграцияси тушуниш ва амалиётга қўллаш орқали касбий компетенцияси ривожлантирилган;
кимёни ўқитишда аниқ ва табиий фанлар интеграциясидан фойдаланиб талабаларнинг касбий компетентлик кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонларини аниқлаштирилган ҳамда “динамик тизим”нинг дидактик таъминотини интенсивлаштиришга доир консептуал ёндашув, танқидий фикрлашга мақбул шароит яратиш ҳамда яратилган дидактик материалларидан педагогик тажриба-синов натижаларини математик-статистик тадқиқотлар асосида такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 8-май 2025 йилдаги №02/01-01-165-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг кимё фанини ўқитишда аниқ ва табиий фанлар интеграциясидан фойдаланиш орқали касбий компетенциясини ривожланганлиги тажриба-синов натижаларини математик-статистик тадқиқотлар асосида исботлаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish