Абдуллаева Наргиза Рохаталиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини креатив фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш” (Халқаро баҳолаш тизими фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped6983.
Илмий раҳбар: Баратбаев Бекзод Батирович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Мухайё Ботиралиевна Артикова, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Муножаат Хошимовна Тошибекова, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолиятни халқаро баҳолаш дастурлари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан илмий тавсиялар, методлар ва йўриқномалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
халқаро баҳолаш дастурлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолиятини ривожлантиришнинг таркибий компонентлари (интелектуал, мотивацион, таҳлилий, таққословчи ижодий-амалий фаолият) аниқлаштирилган;
“Халқаро баҳолаш тизими” фанини ўқитиш жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятни ривожлантириш методикаси таълимнинг дидактик тамойиллари (илмийлик, тарбиявийлик, кўргазмалилик, фаолиятга йўналтирилганлик, муаммолилик, ижодий изланиш, индивидуаллик, рефлекция) асосида шахсга йўналтирилган, муаммоли ва креатив таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, лойиҳалаш, гуруҳларда ишлаш, дидактик ўйин, SCAMPER, Brainwritting, Макер education ва бахс мунозара методларини уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
халқаро баҳолаш дастурлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятни ривожлантиришга йўналтирилган, компетенциявий, интегратив ва рақамли компонентларни ўз ичига олган методик модели асосида мотивацион, интеллектуал, педагогик ва индивидуаллаштирилган ёндошувларни амалга ошириш ҳамда ижобий таълим муҳитини устиворлаштиришнинг амалий механизми такомиллаштирилган;
халқаро баҳолаш дастурлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятни ривожлантиришга хизмат қилувчи дидактик воситалар ва методик таъминот, жумладан, мустақил ишлашга мўлжалланган ПИРлС ва TIMMS топшириқларини ўз ичига олган мобил илова мазмунан бойитилди ва такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро баҳолаш дастурлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолиятни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
халқаро баҳолаш дастурлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятни ривожлантиришнинг таркибий компонентлари (интелектуал, мотивацион, таҳлилий, таққословчи ижодий-амалий фаолият) аниқлаштирилиб, “Халқаро баҳолаш тизими” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-апрелдаги №273205854-сон буйруғи асосида № 2580-3769-e073-c999-5d31-7606-6343 нашр руҳсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида креатив фаолиятини ривожлантиришнинг таркибий компонентлари аниқлаштирилди;
“Халқаро баҳолаш тизими” фанини о‘қитиш жараёнида талабалар креатив фаолиятни ривожлантириш методикасини SCAMPER, Brainwritting, Макер education, таълим технологияларини таълим мазмунига мослаштириш, муаммоли таълим ҳамда шахсга йўналтирилган таълим методлари асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Халқаро баҳолаш тизими” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-апрелдаги №273205854-сон буйруғи асосида № 2580-3769-e073-c999-5d31-7606-6343 нашр руҳсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив фаолиятни ривожлантиришда дидактик тамойилларнинг узвийлиги таъминланди;
таълим жараёнида талабаларда креатив фаолиятни ривожлантиришнинг методик модели (мақсадли-компетенциявий, психологик-педагогик шарт-шароитлар, мотивацион, фаоллик, ижодий фаолият, таҳлил ва рефлекция компонентлари) асосида мустақил ва ижодий ишлаш, янги ечимлар таклиф қилиш, ғоя ва тахминларни жамлаш ҳамда очиқ фикрлашни рағбатлантиришга доир таклиф ва тавсиялар “Халқаро баҳолаш тизими” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-апрелдаги №273205854-сон буйруғи асосида № 2580-3769-e073-c999-5d31-7606-6343 нашр руҳсатномаси). Натижада талабаларда креатив фаолиятни ривожлантиришнинг методик модели такомиллаштирилди;
талабаларнинг креатив фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик моделига оид тавсиялари олий таълим муассасаларида бошланғич таълим фанлари ўқув режа ва дастурларини тайёрлашда ва 2022-2023 йилларда амалга оширилган Британия Кенгашининг “Higher Education for Employability, Change Akademy 3” лойиҳасида методик манба сифатида фойдаланилди (Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиалининг 2024-йил 11-декабрдаги 871-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш, талабаларнинг фанга қизиқишини кучайтириш ва билимларни чуқурроқ ўзлаштиришга хизмат қилди.