Махамаджонова Машхура Махамаджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагогларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped765.
Илмий раҳбар: Шодмонова Шоира Саидовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси Миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умид Умрзақович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Улухўжаев Нарзуллохон Зиёвиддинович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасалари талабаларининг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантиришнинг назарий методологик асослари компетенциявий, рефлексив, акмеологик, креатив, психологик компонентлар интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда ёзма ва нутқ маданиятини ривожлантиришга изчил устиворлик бериш асосида такомилластирилган;
бўлажак педагогларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантириш технологияси ижодий фаоликни таъминловчи касбий ва шахсий омилларни таълимий мақсадларнинг истиқбол натижаларига идиентив мослаштириш ҳамда кооператив таълим, ахборот технологиялари, korreksion-ривожлантирувчи таълимий муносабатларни барқарор уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
чет тиллар таълими йўналишлари талабаларининг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантириш модели таълим субъектларининг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштирш, жамиятнинг ижтимоий буюртмаси ва маданиятлараро компетенциявий ёндашув параметрларига мослигини таъминлаш ҳамда касбий билимларни ташхислаш, коррекциялаш асосида аниқлаш тамойилига таянган ҳолда такомиллаштирилган;
талабаларнинг инглиз тилида маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожланиши педагогик амалиёт жараёнида машғулотларни лойиҳалашга йўналтирилган ва маданиятлараро мулоқот компетенциясини белгилаб берувчи маданиятлараро “Маънавий-маданиятлилик намунаси”, “Замонавий - маданиятли ўқитувчи” ижтимоий лойиҳалари модули (билишга доир ва касбий) ва муаммоли (вазиятлар, кейс топшириқлари) каби интерфаол усулларни эвристик шаклларда моделлаштириш асосида ривожланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси бўлажак педагогларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари талабаларининг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантиришнинг назарий методологик асосларини компетенциявий, рефлексив, акмеологик, креатив, психологик компонентлар интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда ёзма ва нутқ маданиятини ривожлантиришга изчил устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Қўқон давлат педагогика институтининг “FY 2018 English Access Microscholarship Program” грант лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институти S-ESAGD-18-CA-0067(PO20002335),2021-йй.). Натижада талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожланганлик даражасини баҳолаш ва korreksion-pedagogik механизмларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
бўлажак педагогларнинг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантириш технологияси ижодий фаолликни таъминловчи касбий ва шахсий омилларни таълимий мақсадларнинг истиқбол натжаларига идиентив мослаштириш ҳамда кооператив таълим, ахборот технологиялари, korreksion-ривожлантирувчи таълимий муносабатларни барқарор уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар Томск давлат университетининг “Инсон ресурсларини бошқаришда компетенция моделидан фойдаланиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Томск давлат университети, Россия Федерациясининг, 102-рақамли лойиҳа, 2022-йил) Лойиҳа ишида ўз аксини топган. Натижада хорижий тиллар таълими йўналишлари талабаларининг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантиришда уларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий билимлар, шахсий-касбий тажриба, касбий-педагогик тайёргарлик, креативлик, маданиятлараро компетентлилик, масъулиятлилик, ташаббускорлик мезонларини амалий-касбий фаолият тузилмаси билан интернал даражалаш ҳамда интерфаол усуллари эвристик шаклларда моделлаштириш асосида такомиллаштиришга эришилган;
чет тиллар таълими йўналишлари талабаларининг маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантириш моделини таълим субъектларининг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштирш, жамиятнинг ижтимоий буюртмаси ва маданиятлараро компетенциявий ёндашув параметрларига мослигини таъминлаш ҳамда касбий билимларни ташхислаш, коррекциялаш асосида аниқлаш тамойилига таянган ҳолда такомиллаштириш бўйича тавсиялар ҳамда ривожланиши педагогик амалиёт жараёнида машғулотларни лойиҳалашга йўналтирилган ва маданиятлараро мулоқот компетенциясини белгилаб берувчи маданиятлараро “Маънавий-маданиятлилик намунаси”, “Замонавий - маданиятли ўқитувчи” ижтимоий лойиҳалари модули (билишга доир ва касбий) ва муаммоли (вазиятлар, кейс топшириқлари) каби интерфаол усулларни эвристик шаклларда моделлаштиришга доир тавсиялар “Theoretical and methodological bases of improving the intercultural competencies of future teachers through the English language media texts” номли ўқув қолланманинг амалий мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 -йил 25- ноябрдаги 388-сон буйруғи асосида берилган 388-112 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлғуси мутахассисларнинг инглиз тилида маданиятлараро мулоқот компетенциясини медиаматнлар воситасида ривожлантиришда уларнинг касбий билимларини ташхислаш ҳамда коррекциялаш асосида аниқлаш механизмлари назария ва амалиёт бирлиги тамойилига таянган ҳолда такомиллашувига эришилган.