Юлдашева Хуснидахон Жуманазар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (фалсафа фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9571.
Илмий раҳбар: Қурбонов Жасурбек Акмалжонович, педагогика фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Замилова Римма Рамеловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Юлдашева Шахноза Эркинбаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фалсафа фанини оъқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантириш методикаси такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришнинг таркибий тузилмаси (мотивацион-қадриятли, билишга доир, жараёнли-фаолиятли ва рефлексив-баҳоловчи компонентлари), мезонлари ҳамда кўрсаткичлари уларнинг интегратив ва динамик хусусиятларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
фалсафа фанини оъқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (фаолият мазмуни, шакл ва методлари) илмий билиш асосида фалсафий дунёқарашни ривожлантиришга хизмат қилувчи фрейм, интеллект-карта, мантиқий граф ва метарежа каби чизма-тасвирий моделларни қўллаш орқали янги илмий-фалсафий билимлар ҳамда амалий тажрибани оъзлаштириш жараёнини жадаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантириш моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион оъқитишнинг коллоборатив (гуруҳий мунозара, ҳамкорликда оъқиш, оъқув лойиҳалари) ва когнитив ёндашувлари, шунингдек, консентризм тамойилига асосланган профессор-оъқитувчи-талаба ҳамкорлик фаолияти мантиқий ҳамда диалектик фикрлаш меъёрларини оъзлаштиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилган;
фалсафа фанини оъқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришнинг технологик босқичлари (йўналтириш, англаш, фаолият, рефлекция) муаммоли, ҳамкорликда оъқитиш, индивидуаллаштириш, изланишли-тадқиқотчилик методлари ҳамда эмоционал-ахлоқий вазият яратиш, рағбатлантириш, билишга доир оъйинлар, оъқув мунозараси, истиқболни прогнозлаш ва оъқув лойиҳаси каби методларни тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантириш тузилмаси (компонентлари, мезонлари, кўрсаткичлари) илмий-фалсафий ахборотларни излаш, қайта ишлаш ва қўллашга доир шахсий тажрибани шакллантиришга хизмат қилувчи мотивацион-қадриятли, билишга доир, жараёнли-фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳоловчи интегратив динамик хусусиятларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 20-майдаги 04/11-6316-сон маълумотномаси). Натижада “илмий-фалсафий дунёқараш” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва фалсафий-консептуал асосларини тадқиқ этишга шароит яратилган.
фалсафа фанини оъқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (фаолият мазмуни, шакл ва методлари) илмий билиш асосида фалсафий дунёқарашни ривожлантиришга хизмат қилувчи фрейм, интеллект-карта, мантиқий граф ва метарежа каби чизма-тасвирий моделларни қўллаш орқали янги илмий-фалсафий билимлар ҳамда амалий тажрибани оъзлаштириш жараёнини жадаллаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Миллий тарбия асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи асосида 797060-рақамли нашр рухсатнома). Натижада фалсафа фанини ўқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришнинг “Фалсафий дунёқараш даражасини диагностика қилиш ва баҳолаш тести”, “Мантиқий-график моделлар мажмуаси” ҳамда “Муаммоли-ситуатив ўқув лойиҳалари” каби аниқ методик ишланмаларни педагогик асослари ва имкониятларини аниқлаштириш имкониятлари кенгайтирилган.
бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантириш моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион оъқитишнинг коллоборатив (гуруҳий мунозара, ҳамкорликда оъқиш, оъқув лойиҳалари) ва когнитив ёндашувлари, шунингдек, консентризм тамойилига асосланган профессор-оъқитувчи-талаба ҳамкорлик фаолияти мантиқий ҳамда диалектик фикрлаш меъёрларини оъзлаштиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 20-майдаги 04/11-6316-сон маълумотномаси). Натижада фалсафа фанини ўқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантириш модели ва таълим технологиясини такомиллашатириш имкониятлари кенгайтирилган.
фалсафа фанини оъқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришнинг технологик босқичлари (йўналтириш, англаш, фаолият, рефлекция) муаммоли, ҳамкорликда оъқитиш, индивидуаллаштириш, изланишли-тадқиқотчилик методлари ҳамда эмоционал-ахлоқий вазият яратиш, рағбатлантириш, билишга доир оъйинлар, оъқув мунозараси, истиқболни прогнозлаш ва оъқув лойиҳаси каби методларни тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Миллий тарбия асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи асосида № 797060-рақамли нашр рухсатнома). Натижада фалсафа фанини ўқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.