Чулиева Нилуфар Аъзам қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳозирги ўзбек насрида замон ва макон талқини (Назар Эшонқул ижоди мисолида)” 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fil 637.
Илмий маслаҳатчи: Эшонқулов Жаббор Солиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12.
Расмий оппонентлар: Тўраева Баҳор Баҳриддиновна, филология фанлари доктори, дотсент;
Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор;
Қаҳрамонов Қурдош Ялғашевич, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек насрида бадиий замон ва макон поетикасини Назар Эшонқул ҳикоя, қисса, романлари асосида, яъни жанрлар кесимида семантик, мифопоетик, психологик жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда ёзувчи ижодига хос замон-макон шаклларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётшуносликда бадиий замон ва макон категориясининг даврларга хос поетик-функсионал хусусиятлари, ҳикоя, қисса, роман жанрларига кўра фарқланиши ўрганилиб, ҳозирги ўзбек насридаги замон-маконнинг реалистик-тарихий (чизиқли), мифологик (ҳалқали), руҳий-субектив (фрагментар) шаклларда эканлиги асосланган;
ўзбек адабиётидаги илк реалистик асарлар ва ҳозирги адабий жараёнда муҳим ўрин тутган баъзи насрий асарлар таҳлил этилиб, ушбу қамровда Назар Эшонқул ижодида адабий таъсир масаласи, адиб насридаги замон-макон интерпретациясида асосан руҳий-субектив (фрагментар) ва мифологик (ҳалқали) замон-макон шаклларининг ўзаро синтезлашган рамзий-метафорик (синтетик) модели аниқланган;
Назар Эшонқул насрида замон-макон поетикасининг фолклор, мифология, анъанавийлик ва оригиналлик масалалари билан алоқадорлиги, адибнинг бадиий замон-макон яратишда туркий халқлар, қардош халқларнинг олам ҳақидаги тасаввурларига, фалсафий қарашларига, бадиий адабиётдаги миллийлик ва умуминсонийлик ғояларига, тарихийлик, ижтимоийлик тамойилларига асослангани таҳлиллар орқали далилланган;
Назар Эшонқул асарларидаги замон-маконнинг рамзий-метафориклиги, идиллиявийлиги жанр композициясини ташкил этувчи поетик асос, ушбу хронотопнинг мифопоетик, психологик қатламлари эса бир-бирини тўлдирувчи ягона поетик тизим эканлиги исботланган;
роман жанрида замон-маконнинг мифологик, ижтимоий мазмун ташувчи турли типларининг етакчилиги, бадиий нутқнинг, жумлалар структурасининг, услубнинг ўзига хослиги, рамзий-метафорик мазмуннинг салмоқдорлиги каби хусусиятлар қаҳрамон характерини ифодаловчи асосий поетик воситалардан экани, ёзувчининг ижтимоий-фалсафий қарашлар тизими, айниқса, роман тафаккури ва эпик замон-макон кўлами уйғунлигида ўз аксини топганлиги илмий хулоса сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек насрида замон ва макон талқини муаммосини бугунги фалсафий-эстетик тафаккур нуқтаи назаридан тадқиқ этиш, таҳлил ва талқиннинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш, илмий-амалий натижаларни белгилаш асосида:
бадиий замон ва макон масаласини насрий жанрлараро комплекс тадқиқ этишда мазкур категорияларнинг умумий ва фарқли хусусиятларини аниқлаш ҳамда замон ва макон муаммосининг ўзбек адабиётида ўрганилишини тизимлаштириш, умумлаштириш асносида ҳозирги ўзбек насрида замон ва маконнинг турли шаклларда эканини кўрсатиш, уларнинг муаллиф индивидуал бадиий тафаккурини ифодаловчи ўзига хос хусусиятларини асослаш борасида олинган илмий натижаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-F1-030. “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-декабрдаги 01/5897-сонли маълумотномаси). Натижада монографияда мумтоз ва замонавий адабий асарлардаги замон ва макон билан боғлиқ тасвир йўсинларининг ўзига хослиги, бадиий-ифодавий хусусиятларнинг тадрижий такомили, ижодкор ва борлиқ муносабатларининг бадиий асардаги тасвири каби масалалар назарий тезислар билан бойитилди;
ҳозирги ўзбек насрида замон ва макон масаласини тадқиқ этиш ҳамда Назар Эшонқул асарларидаги замон ва маконнинг поетик ифодаси хусусида ҳамда ўзбек адабиётида дунёнинг индивидуал тасвири, замон ва макон масаласининг илмий-назарий, бадиий хусусиятларини таҳлил этишда анъанавийлик, тарихийлик, ижтимойлик ҳамда адабий таъсир муаммоларини ёритишнинг аҳамияти ва Назар Эшонқул ҳикоя, қисса, романларидаги замон-макон талқинини беришда туркий халқлар, қардош халқлар қарашларининг, фолклор ва мифологиянинг таъсири борасидаги олинган натижаларидан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида янгитдан ташкил этилаётган “Ҳозирги замон ўзбек адабиёти”, “Халқ оғзаки ижодиёти” номли экспозицияларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024-йил 28-майдаги 3/1255-1171-сонли маълумотномаси.) Натижада ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаринининг ёзма адабиётга таъсири масалаларини тадқиқ этишда ва бу ўлмас меросни оммалаштиришда, қадимги ёзма ёдгорликлар, жумладан ҳозирги замон ўзбек насрида фолклор анъаналари ва синкретик ҳолатини ўрганишда зарурий материаллардан бўлиши имконини берган;
ўзбек ижодкорларининг ҳикоя, қисса, романлари композициясида замон ва макон поетикасини ўрганиш, шунингдек, замонавий ўзбек насрий асарлари поетикасида макон ва замон категорияси, унга ёндош назарий тушунчалар, истилоҳларнинг мазмуний кенгайганлиги каби хусусиятларни таҳлил этишда олинган натижалар ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 4-сентабрдаги 04/1-2247-сонли маълумотномаси). Натижада модерн асарлар билан боғлиқ поетик истилоҳлар, назарий тушунчаларнинг тавсиф ва талқинини беришда зарурий илмий манба бўлиб хизмат қилган;
ёзувчи Назар Эшонқул асарларидаги замон-макон ва бадиий нутқ поетикаси, муаллифнинг ўзига хос услуби ва маҳорати хусусидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари айрим кўрсатувлар ссенарийси, жумладан, “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. (О‘збекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 24-майдаги 02-31/666-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув илмий-назарий, бадиий фалсафий нуқтайи назардан мукаммаллашган.