Сирожова Зарнигор Насриддиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида хоҳиш-истак маъносини ифодаловчи лексик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5125.
Илмий раҳбар: Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Ойбек Сопарбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида хоҳиш-истак маъносини ифодаловчи лексик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида хоҳиш-истак семантикасини ифодаловчи лексик бирликларнинг қўлланиш фаоллиги ҳамда ўзаро бирикувчанлик хусусиятлари чоғиштирма таҳлил қилинди, уларнинг лексик-семантик структураси ва функсионал имкониятлари аниқланди. Мазкур бирликларнинг миллий-маданий тафаккур, қадриятлар тизими ва коммуникатив меъёрлар билан боғлиқ лингвомаданий коннотациялари очиб берилди, уларнинг икки тил лисоний манзарасидаги ўзига хослик ва умумий жиҳатлари тизимлаштирилган;
инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида хоҳиш-истак маъносини ифодаловчи лисоний бирликларнинг прагматик ва дискурсив хусусиятлари қиёсий жиҳатдан тадқиқ этилиб, уларнинг коммуникатив вазифалари, нутқий воқеланиш механизмлари ҳамда дискурс ҳосил қилишдаги функсионал имкониятлари аниқланиб, мазкур бирликларнинг миллий онг, маданий қадриятлар ва ижтимоий муносабатлар тизими билан боғлиқ лингвомаданий ҳамда сотсиомаданий омиллари очиб берилган. Инглиз тилида хоҳиш-истак семантикасини ифодаловчи бирликларнинг ирреал ва потенциал-ирреал маъно турлари бўйича, ўзбек тилида хоҳиш-истак бирликлари семантик-прагматик ҳамда дифференциал белгилари, воқелик ва эҳтимоллик категориялари билан фарқланиши асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида хоҳиш-истак маъносини ифодаловчи лексик бирликларнинг бадиий асарлар, мақол ва маталлар, олқишлар ҳамда бошқа паремиологик ва фолклор бирликлари таркибидаги денотатив ва коннотатив маънолари чоғиштирма таҳлили амалга оширилиб, мазкур бирликларнинг миллий-маданий мазмуни, аксиологик ва лингвомаданий коннотациялари очиб берилган. Хоҳиш-истак консепти инглиз лисоний манзарасида вербаллашув хусусиятига кўра, ўзбек хоҳиш-истак бирликлари эса, консептуал тизимга эга эканлиги типологик умумийлик ва дифференциал белгиларга кўра тизимлаштирилганлиги далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида хоҳиш-истак семантикасини ифодаловчи бирликларнинг лингвокогнитив хусусиятга эга эканлиги чоғиштирма аспектда тадқиқ этилиб, уларнинг турли маданий контекстларда идрок этилиш хусусиятлари ва нутқий воқеланиш механизмлари аниқланиб, мазкур бирликлар фикр ва ҳиссий ҳолатларни ифодалаши, инсон тафаккурида шаклланувчи консептуал тузилмаларга эга эканлиги, миллий-маданий қадриятлар билан боғлиқ ментал моделлар тизими сифатида этноспетсифик белгилар асосида намоён бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида хоҳиш-истак маъносини ифодаловчи лексик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари тадқиқи асосида олинган илмий натижа ва хулосалар қуйидагича:
инглиз ва ўзбек тилларида хоҳиш-истак маъносини ифодаловчи лексик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари ва лексик-семантик моҳияти ҳар иккала халқ тилининг миллий-лисоний, номинацион-деривацион, когнитив-ментал, контекстуал-прагматик, коммуникатив-дискурсив, тил ва нутқ маданияти каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-201709134 “Филология йўналиши бўйича инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 30-январдаги 04/11-1945-сон маълумотномаси). Натижада хоҳиш-истак маъносини ифодаловчи лексик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари борасидаги янги қарашларни тадқиқ қилишда илмий-методик асос сифатида фойдаланилган;
Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида инглиз ва ўзбек тилларидаги хоҳиш-истак маъносининг тил ва нутқдаги ўрнини, семантик-прагматик хусусиятларини қиёсий аниқлаш, лексик-семантик моҳиятини, когнитив-прагматик, денотатив ҳамда коннотатив ва таржимада берилиш жиҳатларини ёритиш, лингвистик ва коммуникативлик компетенцияни ва тилшунослик асослари билимини ошириш, таълим тизими жараёнини хорижий тажрибалар асосида таълим жараёнини илмий-методик жиҳатдан такомиллаштириш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда янгича ёндашувлар сифатида мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижаларидан, лойиҳанинг назарий асосларидан фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 15-январдаги 120/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасига кирувчи маърузаларнинг илмий жиҳатдан бойитилишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларида хоҳиш-истак маъноси содда, ясама, қўшма ва мураккаб каби лексик ҳамда модал феъллар, инфинитив тузилмалар, истак майли ва отли бирикмалар каби синтактик усуллар асосида ифодаланган лексик бирликлар инсоннинг ички истакларини ва хоҳиш” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 21-январдаги 01-09-31-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг инглиз ва ўзбек тилларида хоҳиш-истак ифодасининг миллий-маданий хусусиятлари ҳақида тасаввур-тушунчаларини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish