Рахматова Мафтуна Маъмуржон қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Видео контентлар асосида талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенциясини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8754.
Илмий раҳбар: Ботирова Зебо Хакимжон қизи, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.ped.35.01.
Расмий оппонентлар: Замилова Римма Рамиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Урунова Шахло Рафиковна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади видео контентлар асосида талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенциясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришнинг лингводидактик ва психолингвистик асослари компетенциявий ёндашув, коммуникатив-дискурсив парадигма ҳамда шахсга йўналтирилган таълим консепсияси асосида таҳлил қилиниб, мазкур жараёнда учрайдиган мавжуд муаммолар ва камчиликлар нутқ фаолиятининг интерактивлик, мотивация ва прагматик мослашув жиҳатлари нуқтаи назаридан аниқланган;
инглиз тилини ўқитиш жараёнидаги видео контентларнинг дидактик салоҳияти, турлари ва хусусиятлари мултимодал таълим муҳити, медиа-дидактика ва рақамли педагогика ёндашувлари асосида аниқланган ҳамда уларнинг оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришдаги коммуникатив, когнитив ва прагматик аҳамияти аниқланган;
видео контентлар асосида инглиз тилида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик технологиялар, интерактив методлар ва медиа-дидактик, видеометодик ёндашувлар мажмуаси audiovisual input (аудио-видео материаллар), аутентик видео материаллар, video-mediated learning (видео орқали ўқитиш) ёндашувлари асосида тизимлаштирилган ҳамда нутқнинг равонлиги ва аниқлигини таъминлаш билан бир қаторда паралингвистик хусусиятларни коммуникатив вазиятга мос қўллаш кўникмаларини ривожлантирувчи методик технологиялар ишлаб чиқилган;
олий таълим тизимида инглиз тилини ўқитишда видео контентлардан фойдаланишга асосланган оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришга оид илмий-услубий авсиялар мултимедиа асосида ўқитиш (multimedia learning), рақамли педагогика (digital pedagogy) ва талабага йўналтирилган ёндашув( learner-centered approach) тамойиллари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Видео контентлар асосида талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенциясини такомиллаштириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
инглиз тилини ўқитиш жараёнидаги видео контентларнинг дидактик салоҳияти, турлари ва хусусиятлари мултимодал таълим муҳити, медиа-дидактика ва рақамли педагогика ёндашувларига оид тавсиялардан 2023-2024 йилларда бажарилган “ERASMUS+ Capacity Building Project 101129076 EMPOWER:Women Entrepreneurship, Empowerment, employability and self-confidence” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 21-ноябрдаги 1579-02 рақамли маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнида видео контентлардан самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиб, талабаларнинг оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
видео контентлар асосида инглиз тилида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик технологиялар, интерактив методлар ва медиа-дидактик ёндашувлар мажмуаси audiovisual input (аудио-видео материаллар), аутентик видео материаллар, video-mediated learning (видео орқали ўқитиш) ёндашувлари асосида тизимлаштирилган ҳамда нутқнинг равонлиги ва аниқлигини таъминловчи методик механизмлардан “Оғзаки нутқ амалиёти (60230100-филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиш учун)” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган. (Наманган давлат университети Кенгашининг 2025-йил 30-майдаги 12-сонли буйруғига асосан №30052580-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, методик ёндашувлар дарсликни ишлаб чиқиш жараёнида самарали қўлланилиб, талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий-методик асослар мустаҳкамланган;
олий таълим тизимида инглиз тилини ўқитишда видео контентлардан фойдаланишга асосланган оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришга оид илмий-услубий тавсиялар мултимедиа learning (мултимедиа асосида ўқитиш), digital pedagogy (рақамли педагогика) ва learner-centered аппроач (талабага йўналтирилган ёндашув) тамойиллари асосида такомиллаштиришга доир амалий таклифлардан “Оғзаки нутқ амалиёти (60230100-филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиш учун)” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Наманган давлат университети Кенгашининг 2025-йил 30-майдаги 12-сонли буйруғига асосан №30052580-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенциясини видео контентлар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришнинг лингводидактик ва психолингвистик асослари компетенциявий ёндашув, коммуникатив-дискурсив парадигма ҳамда шахсга йўналтирилган таълим консепсияси асосида аниқланган ҳамда мазкур жараёнда учрайдиган мавжуд муаммолар ва камчиликлар нутқ фаолиятининг интерактивлик, мотивация ва прагматик мослашув жиҳатларига оид хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “ЎЗБЕКИСТОН” телерадиоканали ДМ муҳарририяти томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлари ссенарийсининг 2025-йил март ва сентабр ойи сонларида Олий таълимга оид рукнида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 13-октабрдаги 05-09-1598-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг оғзаки нутқ компетенциясини видео контентлар асосида такомиллаштириш методикаси оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish