Артикова Танзилла Абдухалиловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2024.4.PhD/Ped8603.
Илмий раҳбар: Каримов Ривожиддин Гуламжанович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жасур Акмалжонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Гиясова Умида Эркиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
амалиёт жараёнида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида “Ретроспектив-таҳлилий ва Проспектив-трансформацион” рефлексив машқлар тизими ишлаб чиқилиб, ушбу тизимда ЧТЎИК фанининг тил ўқитиш методлари, тадқиқот олиб бориш ва дарсни режалаштириш мавзулари рефлексив машқлар мазмунига интеграциялашган ҳолда ўтган методик фаолиятни таҳлил қилиш (ретроспектив) ва келажакдаги методик қарорларни онгли режалаштириш (проспектив-трансформацион) кўникмаларини босқичма-босқич шакллантиришга хизмат қилувчи яхлит тизим сифатида илмий асослаб берилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг малакавий амалиёти мазмуни рефлексив ёндашувнинг когнитив, операцион-амалий ва рефлексив-аксиологик компонентларининг ўзаро интеграцияси “Амалиёт учбурчаги” асосида такомиллаштирилган; бунда ЧТЎИК фанидаги “Teacher as researcher” (ўқитувчи-тадқиқотчи) ва “Teacher as practitioner” (ўқитувчи-амалиётчи) йўналишлари мазкур ёндашувнинг операцион-амалий ва рефлексив-аксиологик компонентлари билан мазмунан мос келиши илмий аниқлаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг малакавий амалиёт жараёнида касбий тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида микротаълим, рефлексив кундалик, жамоавий рефлекция, видео-рефлекция технологиялари ва SWOT, FIAC таҳлилларини ўз ичига олган методик таъминот ишлаб чиқилган ҳамда ушбу таъминотнинг ҳар бир компоненти ЧТЎИК фанидаги тегишли амалий топшириқлар - микротаълим ҳисоботи, портфолио, рефлексив кундалик ва муаммога асосланган топшириқлар билан методик уйғунлиги таъминланиб, касбий тайёргарликнинг тизимли ривожланишига хизмат қилиши экспериментал тарзда исботланган;
чет тилларини ўқитишнинг интегралашган курси фанининг тадқиқот методлари ва дарс лойиҳалаш модуллари билан рефлексив-амалий топшириқларни узвий интеграциясини таъминловчи амалиёт-рефлекция-трансформация тизими самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияси” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
амалиёт жараёнида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида “Ретроспектив-таҳлилий ва Проспектив-трансформацион” рефлексив машқлар тизими ишлаб чиқилиб, ушбу тизимда ЧТЎИК фанининг тил ўқитиш методлари, тадқиқот олиб бориш ва дарсни режалаштириш мавзулари рефлексив машқлар мазмунига интеграциялашган ҳолда ўтган методик фаолиятни таҳлил қилиш (ретроспектив) ва келажакдаги методик қарорларни онгли режалаштириш (проспектив-трансформацион) кўникмаларини босқичма-босқич шакллантиришга хизмат қилувчи яхлит тизим сифатида илмий асослаб берилганлигига оид таклифлардан “Erasmus+ Programme Mobility with the third countries not associated with the program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти 2026-йил 3-апрелдаги 0018 рақамли маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги ривожлантирилган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг малакавий амалиёт жараёнида касбий тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида микротаълим, рефлексив кундалик, жамоавий рефлекция, видео-рефлекция технологиялари ва SWOT, FIAC таҳлилларини ўз ичига олган методик таъминот ишлаб чиқилган ҳамда ушбу таъминотнинг ҳар бир компоненти ЧТЎИК фанидаги тегишли амалий топшириқлар - микротаълим ҳисоботи, портфолио, рефлексив кундалик ва муаммога асосланган топшириқлар билан методик уйғунлиги таъминланиб, касбий тайёргарликнинг тизимли ривожланишига оид таклиф ва тавсиялар “Pre-service teacher practicum guidebook” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-январдаги № 9567-4869-71da-0182-ca11-1510-5840 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг малакавий амалиёт жараёнида касбий тайёргарлигини такомиллаштирилган.
чет тилларини ўқитишнинг интегралашган курси фанининг тадқиқот методлари ва дарс лойиҳалаш модуллари билан рефлексив-амалий топшириқларни узвий интеграциясини таъминловчи амалиёт-рефлекция-трансформация тизими самарадорлиги бўйича аниқланган таклиф ва тавсиялар “Pre-service teacher practicum guidebook” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 22-январдаги № 9567-4869-71da-0182-ca11-1510-5840 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг малакавий амалиёт ва касбий тайёргарлик узвий интеграциясини таъминланган.
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини малакавий амалиёт жараёнида когнитив, операцион-амалий ва рефлексив-аксиологик компонентларининг ўзаро интеграцияси “Амалиёт учбурчаги” номли тизимини амалиётга татбиқ этишга оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 3-мартдаги 05-09-343-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияси оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish