Холиқова Дилноза Мусурмон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тиларида интернационал сўзларнинг функсионал ва структур-семантик хусусиятлари”; 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5388.
Илмий раҳбар: Маджидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.12.2025.Fil.01.11. 
Расмий оппонентлар: Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, профессор; Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида интернационал сўзларнинг функсионал-семантик хусусиятларини, улардаги ўхшаш ва ўзига хос томонларини аниқлашдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида интернационал сўзларнинг таснифлаш мезонлари (предмет-мантиқий, функсионал, коммуникатив) асосида уларнинг мавзуий гуруҳлари (шахснинг фаолият тури ва ижтимоий статуси номлари, абстракт тушунчалар, қариндошлик терминлари, модда-материаллар, объект-предметлар) далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида интернационал сўзларнинг манба тилларига (лотин-юнон, герман-роман, араб-форс ва бошқалар) кўра таснифи этимологик таҳлил ва чоғиштирма усул орқали уларнинг семантик хусусиятлари ва функсияларини шакллантирувчи тиллараро таъсир механизмлари (лексик заҳира алмашинуви, синонимизация, калкалаш ва адаптация каби) доирасида асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида интернационал сўзларнинг семантик мослашув механизмлари (маъно кенгайиши, торайиши, метафоризация) тизимли таҳлил орқали сўзларнинг рецептив тилда лексик-семантик трансформацияларининг ички тузилиши ва ривожини белгиловчи асосий қонуниятлар тизимини воқелантириши аниқланган; 
инглиз ва ўзбек тилларида интернационал сўзларнинг турли қўлланиш доиралари ва соҳаларидаги функсиялари (идентификация, легитимация, маданий престиж, ахборот баёни) уларнинг турли нутқий муҳитлардаги семантик-функсионал фаоллиги ва коммуникатив-прагматик ихтисослашуви асосида тизимлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз ва ўзбек тиларида интернационал сўзларнинг функсионал ва структур-семантик хусусиятлари” тадқиқоти юзасидан эришилган илмий натижалари асосида: 
қиёсий-типологик таҳлил натижасида инглиз ва ўзбек мақолларида аёл образининг аксиологик хусусиятлари халқларнинг тарихий тажрибаси (анъаналар, урф-одатлар), ижтимоий турмуш тарзи (индивидуализм/коллективизм), диний-дунёвий қадриятлари (христианлик/Ислом дини таъсири) ва миллий менталитети билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши орқали олинган маълумотлардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2020-2022-йилларда бажарилган ФЗ-2019062034 рақамли “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 11-июндаги №24/413-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган ўзбек ва инглиз тиллари миллий-маданий сўзлар глоссарийсини тузишда фойдаланилган ва уларнинг таржима сифатини яхшилашга эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларида интернационал сўзларнинг манба тилларига (лотин-юнон, герман-роман, араб-форс ва бошқалар) кўра таснифи этимологик таҳлил ва чоғиштирма усул орқали уларнинг семантик хусусиятлари ва функсияларини шакллантирувчи тиллараро таъсир механизмлари (лексик заҳира алмашинуви, синонимизация, калкалаш ва адаптация каби) доирасида очиб берилганлигига оид маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универститетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида АЛ-482103231 сонли 2022-2023-йилларга мўлжалланган “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (википедия электрон энсиклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универститетининг  2025-йил 13-июндаги №01/04-2471-сон маълумотномаси).  Натижада, лойиҳа доирасида яратилган ўзбек ва инглиз тиллари миллий-маданий сўзлар орқали ўзбек реалияларига оид сўзлар базаси платформасини яратишда интернационал терминларни матн таркибида илмий таҳлил қилиш имкониятини яратган; 
инглиз ва ўзбек тилларида интернасионал сўзларнинг турли қўлланиш доиралари ва соҳаларидаги функсиялари (идентификация, легитимация, маданий престиж, ахборот баёни) уларнинг турли нутқий муҳитлардаги семантик-функсионал фаоллиги ва коммуникатив-прагматик ихтисослашуви асосида тизимлаштириш; инглиз ва ўзбек тилларида интернасионал сўзларнинг функсионал кўлами ва қўлланиш тенденсиялари контекстуал таҳлил ёрдамида ХХI асрда технологик ривожланиш, глобаллашув ва маданий алоқалар таъсирида янги қўлланиш йўналишлари (терминларнинг соҳалараро миграсияси, сўзлашув нутқига ўтиши, қисқартмаларнинг кўпайиши) билан шартланишини илмий асослаш хусусидаги хулосалардан Эрасмус+ дастурининг Project № 598340-EPP-1-2018-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP University Cooperation Framework for Knowledge Transfer in Central Asia and China (UNICAC) грант лойиҳасида фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 22-декабрдаги №04/11-30355-сон маълумотномаси).  Натижада, бадиий матнлар каталог ва қўлланмаларни инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишда, магистратура талабалари учун ташкил этилган онлайн курсларда ишлатилган.  


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish