Аминов Баҳром Бурхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини компютер имитацион моделлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (10-синф Информатика ва ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) ихтисослиги бўйича (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9100.
Илмий раҳбар: Лутфиллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессори Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи, PhD.26/27.02.2020.T.109.01.
Расмий оппонентлар: Отаханов Нурилло Абдумаликович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдошев Исмоил Абриевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи  ташкилот:  Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Умум таълим мактабларида 10-синф Информатика ва ахборот технологиялари  дарслиги мавзулари бўйича  КИМ яратиш асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида 10-синф Информатика ва ахборот технологиялари   фанини мазмунини бойитиш мақсадида  компютер имитацион моделлар (КИМ)  яратишнинг   илмий назарий таҳлили  ва Информатика фанининг асосий бўлимларини  (Аппарат ва дастурий таъминот, Эксперт тизимлар, электрон жадваллар) имитацион моделлар орқали ўқитишнинг методикаси аниқлаштирилган;
умумтаълим мактабларида 10-синф Информатика ва ахборот технологиялари   фанини КИМ асосида ўқитиш методикасининг ссенарийси ишлаб чиқилган ва ўқувчиларга билим, малака ва кўникма ҳосил қилишнинг шахсга йўналтирилган тамойилига  устуворлик бериш  ва умумтаълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда компютер имитацион моделлардан фойдаланиш асосида таълим жараёнини такомиллаштиришга қаратилган  интеграллашган  илмий-методик ёндашув ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактаблари шароитида информатика фанини ўқитишда компютер имитацион моделлардан фойдаланишга асосланган интеграллашган методик модел асосида 10-синф Информатика ва ахборот технологиялари   фани мавзуларига доир яратилган  КИМ лардан фойдаланиб маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этишнинг пропедевтик, асосий ва касбий методикалари такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг алгоритмик тафаккури, рақамли компетенсияси ва мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган симуляцияли таълим технологияси медиа таълим, виртуал таълим, виртуал ўқитиш, визуаллаштириш ва масофадан таълим олишда СТЕМ технологиялари,  Смарт ва ЛМC платформалари асосида ўқитиш методикаси такомиллаштирилган ва анъанавий ва рақамли таълим технологияларини интеграциялашга асосланган гибрид таълим модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Информатика ва ахборот технологиялари” ўқув фани бўйича ишлаб чиқилган компютер имитацион моделларни ўқув жараёнига жорий етиш  натижалари асосида:
умумтаълим мактабларида 10-синф Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда ушбу фаннинг мавзулар кетма-кетлиги бўйича КИМ яратиш мазмуни  ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган таклифлардан “ОТ – Атех -2018-519 “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026 йил 28 январдаги 400/02-сон маълумотномаси). Натижада, информатика фанидан яратилган КИМ лардан  фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари аниқланган ва ишлаб чиқилган имитацион моделларни ўқув жараёнига татбиқ етиш сифати ва самарадорлиги  ошган;
умумтаълим мактабларида 10-синф Информатика ва ахборот технологиялари фанининг КИМ асосида ўқитиш методикаси ссенарийси ишлаб чиқилган ва ўқувчиларга билим, малака ва кўникма ҳосил қилишнинг шахсга йўналтирилган тамойилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлиги юзасидан илмий тавсиялардан “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 400/02-сон маълумотномаси). Натижада, умум таълим муассасаларининг барча фанларидан КИМ яратиш ва улардан  ўқув жараёнида фойдаланишни кенг йўлга қўйиш борасида тавсиялар ишлаб чиқилган;
умум таълим мактабларида 10-синф Информатика ва ахборот технологиялари фани мавзуларига доир яратилган  КИМлардан фойдаланиб маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил етишнинг пропедевтик, асосий ва касбий методикалари аниқлаштирилганлиги юзасидан ишлаб чиқилган илмий тавсиялардан  “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 400/02-сон маълумотномаси). Натижада, КИМ ни ўқув жараёнига татбиқ қилиш имкониятлари кенгайган ва ўқувчиларда мотивацион-қизиқиш ривожлантирилган. 


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish