Хайдаров Нодир Кодировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия қон айланиши ўткир бузилиши ўтқазган беморларда тиббий реабилитацияни такомиллаштиришнинг ташкилий аспектлари», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент ва 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Тib353.
Илмий маслаҳатчилар: Ризаев Жасур Алимджонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мажитова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Tib.31.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Федин Анатолий Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иргашив Шухрат Боисович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наварра халқаро университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳоли орасида бош мия қон айланиши ўткир бузилишлари билан хасталанган беморлар реабилитациясининг тиббий-ташкилий чора-тадбирлар комплексини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия қон айланиши ўткир бузилиши билан хасталанган беморларнинг даволанишдан кейинги реаблитация жараёнининг тиббий муассасаларда ташкиллаштирилмаганлиги сабабли асоратланмаган ва асоратланган ногиронликнинг келиб чиқиш механизми асосланган;
инсультдан кейинги беморлар ҳолатига қараб реабилитацион тизимини ташкиллаштириш дастури асосида инсультда юзага келган ҳаракат, психологик ва ижтимоий нуқсонларни бартараф этиш имконини берувчи реабилитацион муолажаларининг босқичма-босқич тартиби исботланган;
бош мия қон айланиши ўткир бузилиши билан хасталанган беморларда мослаштирилган индивидуал фаол реабилитация тизимида транскраниал магнитли стимуляция, кинезотерапиянинг тартиби ишлаб чиқилган;
инсультларнинг реабилитацион тадбирлари қўлланилиши натижасида таняч-ҳаракат, психологик нуқсонларнинг тикланиш даражасига қараб самарадорлигини мақсадли баҳолаш тизими асосланган;
тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли босқичларида бош мия қон айланиши ўткир бузилиши билан хасталанган беморларга кўрсатиладиган реабилитацион тиббий ёрдами сифати стационар, реабилитацион марказ ҳамда поликлиника босқичларида мужассамлаштирилган таснифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош мия қон айланиши ўткир бузилиши ўтказган беморларда тиббий реаблитацияни такомиллаштиришнинг ташкилий аспектлари бўйича олинган натижалар асосида:
«Бош мия қон айланишининг ўткир бузилишлари билан оғриган беморларни ижтимоий реабилитациясини ташкил этиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/94-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма бош мия қон айланишининг ўткир бузилишлари билан оғриган беморларни ижтимоий реабилитациясини ташкил этиш учун сарф-харажатларни камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
«Инсультдан кейинги беморлар нейрореабилитацияси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/94-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма даволашнинг иқтисодий, тиббий ва ижтимоий самарадорлигини ошириш имконини берган.
«Инсультдан кейинги нейрореабилитация принциплари: қандай тикланиш мумкин?» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/94-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномадаги замонавий реабилитация усулларини татбиқ этиш натижасида БМҚАЎБни ўтказган беморларда жисмоний ва руҳий дезадаптация 1,3 мартага камайган, уларнинг ижтимоий фаоллиги 1,6 мартага ортган ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
бош мия қон айланиш ўткир бузилиши ўтқазган беморларда тиббий реаблитацияни такомиллиштиришнинг ташкилий аспектлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Бухоро филиали, Тошкент тиббиёт академиясининг учинчи клиникаси ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази иш фаолиятига татбиқ этилган ( Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 июндаги 8н-з/112-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиш натижасида инсульт ўтказган беморларда ижтимоий фаоллиги ошиши, жисмоний ва руҳий дезадаптация ҳамда асоратлар камайиши кузатилган.