Камолова Санобар Жабборовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва франсуз антропонимларининг лексик - семантик ва лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1DSc/Fil945.
Илмий маслаҳатчи: Бобокалонов Рамазон Ражабович, филология фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Хўжамурод Жабборов, филология фанлари доктори, профессор; Хусанов Нишонбой Абдусатторович, филология фанлари доктори, профессор; Дмитрий Анатолйевич Киселёв, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлар ўзбек тли ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва франсуз антропонимларининг лексик-семантик ҳамда лингвомаданий хусусиятларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
антропонимика фанининг назарий асослари, унинг турлари, вазифалари ва ривожланиш босқичлари тизимли ўрганилиб, ўзбек ва франсуз антропонимларининг умумий илмий асослари қиёсий ёндашув асосида далилланган;
ўзбек ва франсуз антропонимик тизимларининг тарихий шаклланиши ва тараққиёт босқичлари илмий манбалар асосида комплекс таҳлил қилиниб, уларнинг эволюцион ривожланиш хусусиятлари асосланган;
ҳар икки тилдаги антропонимлар лексик-семантик жиҳатдан таснифланиб, диний, тарихий ва табиат ҳодисалари билан боғлиқ исмларнинг ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари асосланган;
антропонимларнинг этимологияси, луғавий маъноси ва семантик гуруҳлари изчил ўрганилиб, уларнинг лингвокултурологик хусусиятлари ҳамда маданий мазмуни далилланган;
ўзбек ва франсуз антропонимларида миллий, диний ва тарихий қадриятларнинг акс этиш даражаси аниқланиб, уларнинг маданий тафаккурни ифодалашдаги ўрни кўрсатилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва франсуз антропонимларининг лексик-семантик ва лингвомаданий хусусиятлари бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
антропонимика фанининг назарий асослари, унинг турлари, вазифалари ва ривожланиш босқичлари тизимли ўрганилиб, ўзбек ва франсуз антропонимларининг умумий илмий асосларига оид илмий тушунчалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 6-октабрдаги №31/1- сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот материаллари фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ўзбек ва франсуз антропонимик тизимларининг тарихий шаклланиши ва тараққиёт босқичлари илмий манбалар асосида комплекс таҳлил қилиниб, уларнинг эволюцион ривожланиш хусусиятларига оид илмий қарашлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш объектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновациён лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (А.Навоий номидги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 7-октабр 01/1586 сонли маълумотномаси). Натижада интерактив электрон платформа орқали шахс номларини тизимлаштириш ва мониторинг қилиш самарадорликни ошириш ҳақидаги илмий хулосалар лойиҳа мазмунига методологик асос бўлиб хизмат қилган;
ҳар икки тилдаги антропонимлар лексик-семантик жиҳатдан таснифланиб, диний, тарихий ва табиат ҳодисалари билан боғлиқ исмларнинг ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларига асосланган назарий тушунчалардан Алишер Навоий номидги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилларда амалга оширилган АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (А.Навоий номидги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 7-октабрдаги 01/1587-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур диссертациядан олинган илмий хулоса ва тавсиялардан таълим жараёнида, хусусан, “Ономастика”, “Лингвомаданиятшунослик”, “Қиёсий тилшунослик” фанлари бўйича ўтказиладиган машғулотларда ҳамда бадиий матнларни таҳлил қилиш ва таржима қилиш амалиётида самарали фойдаланилган;
антропонимларнинг этимологияси, луғавий маъноси ва семантик гуруҳлари изчил ўрганилиб, уларнинг лингвокултурологик хусусиятлари ҳамда маданий мазмуни, ўзбек ва франсуз антропонимларида миллий, диний ва тарихий қадриятларнинг акс этиш даражаси, уларнинг маданий тафаккурни ифодалашдаги ўрнига оид илмий-назарий хулосалардан адабиёт соҳасидаги Франсия ва Ўзбекистон маданий алоқалари дастурида фойдаланилган (Тошкент ННТ Франсуз Аллянсининг 2025 йил 20-октабрдаги 179-сонли маълумотномаси). Натижада антропонимларнинг этимологияси, луғавий маъноси ва семантик гуруҳлари изчил ўрганилиб, уларнинг лингвокултурологик хусусиятларига алоқадор тушунчаларнинг бойитилишига хизмат қилган.