Халимов Солохиддин Самиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эдгар Аллан По ижоди ва ўзбек насрида драматик образ ҳамда психологизмдаги муштараклик”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1996.
Iлмий раҳбар: Ражабова Маърифат Бақоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
IК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, IК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Носиров Азмиддин Нормаҳматович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Iкромхонова Феруза Iкромовна, филология фанлари доктори (DSc), профессори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий-фалсафий идрок натижасида ижодкор шахси омиллари ўлароқ юзага келган драматик образлар, психологизм методлари, бадиий-фалсафий талқин, ижод психологияси ҳамда инсон руҳияти масалаларини турли давр ва маконларда яшаб, ижод этган Америкалик ва ўзбек адиблари асарларининг ўзаро қиёси орқали илмий тадқиқ этиш, қолаверса, бадиий адабиётнинг ҳаётий, маънавий, ижтимоий аҳамиятини оширишга хизмат қиладиган хулосалар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётшунослигида драматик образ ва бадиий психологизмнинг назарий-методологик асослари ҳамда Эдгар По эстетикасидаги “ҳоррор” (даҳшат) ва “гротеск” (ғайриоддий) унсурларининг инсон руҳиятини ифодалашдаги эстетик-функсионал табиати қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганилиб, ушбу адабий ҳодисаларнинг жанрий-структуравий хусусиятлари ва бадиий тизимдаги ўрни далилланган;
америкалик машҳур адиб Эдгар Аллан Понинг ҳикояларида драматик образларнинг шаклланиш динамикасини таъминловчи детерминант роли, қаҳрамонлар онг ости кечинмаларининг “эффект бирлиги” ва “психологик параллелизм” воситалари орқали воқеланиши ҳамда экзистенсиал инқироз инъикосининг бадиий усуллари очиб берилган;
ўзбек адабиёти вакиллари Назар Эшонқул, Хуршид Дўстмуҳаммад ва Iсажон Султон насри мисолида драматик образлар ва психологизмнинг миллий ҳамда умумжаҳоний муаммоларни фалсафий-руҳий контекстда ифодалаш имкониятлари кўрсатилиб, замонавий ўзбек ҳикоячилигида инсон шахсияти, тақдири ва ижтимоий бегоналашув билан боғлиқ масалаларнинг бадиий талқини асосланган;
Америка ва ўзбек насри намуналарида драматик образ яратишда акс этган рационализм ва лирик-психологик ёндашувлар мутаносиблиги, инсон руҳиятидаги миллий ва универсал кодларнинг персонажлар характерини очишдаги ҳамда асарнинг яхлит бадиий ғоясини шакллантиришдаги ғоявий-эстетик аҳамияти илмий жиҳатдан исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эдгар Аллан По ва ўзбек адибларининг асарларида инсон руҳияти, драматик образлар ва психологизм масалаларини тадқиқ этиш орқали эришилган илмий натижалар асосида:
жаҳон адабиётшунослигида драматик образ ва бадиий психологизмнинг назарий-методологик асослари ҳамда Эдгар По эстетикасидаги “ҳоррор” (даҳшат) ва “гротеск” (ғайриоддий) унсурларининг инсон руҳиятини ифодалашдаги эстетик-функсионал табиати қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганилиб, ушбу адабий ҳодисаларнинг жанрий-структуравий хусусиятлари ва бадиий тизимдаги ўрни ҳақидаги хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган СУЗ-800-21-ГР-3181 “Reinforcing English Language competence at Karshi State University” номли халқаро илмий лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023-йил 26-июлдаги 04/2671-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа Э.А.По ва ўзбек адибларининг ижод олами ўртасида муайян бадиий муштаракликлар талқини ҳақидаги илмий-назарий маълумотлар билан бойишига асос бўлган;
америкалик машҳур адиб Эдгар Аллан Понинг ҳикояларида драматик образларнинг шаклланиш динамикасини таъминловчи детерминант роли, қаҳрамонлар онг ости кечинмаларининг “эффект бирлиги” ва “психологик параллелизм” воситалари орқали воқеланиши ҳамда экзистенсиал инқироз инъикосининг бадиий усулларига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда олиб борилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 28-январдаги № 04/1-459-сонли маълумотнома). Натижада лойиҳа Ғарб ва Шарқ адабиёти ўртасидаги бадиий-эстетик алоқаларга доир янги маълумотлар билан бойитилган;
ўзбек адабиёти вакиллари Назар Эшонқул, Хуршид Дўстмуҳаммад ва Iсажон Султон насри мисолида драматик образлар ва психологизмнинг миллий ҳамда умумжаҳоний муаммоларни фалсафий-руҳий контекстда ифодалаш имкониятлари кўрсатилиб, замонавий ўзбек ҳикоячилигида инсон шахсияти, тақдири ва ижтимоий бегоналашув билан боғлиқ масалаларнинг бадиий талқини борасидаги таҳлилий материаллардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Файзли кун” кўрсатувларида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-ноябрдаги №1705222-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмуни мукаммаллашиб, адабиётнинг инсоншунослик фазилати ҳақидаги қарашлар телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга хизмат қилган;
Америка ва ўзбек насри намуналарида драматик образ яратишда акс этган рационализм ва лирик-психологик ёндашувлар мутаносиблиги, инсон руҳиятидаги миллий ва универсал кодларнинг персонажлар характерини очишдаги ҳамда асарнинг яхлит бадиий ғоясини шакллантиришдаги ғоявий-эстетик аҳамиятига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими ҳузуридаги “Нафосат оқшомлари” адабий тўгараги машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг 2025-йил 15-мартдаги 5-сонли маълумотномаси). Натижада тўгарак аъзоларининг ижодий маҳорат тамойиллари ҳақидаги билимлари оширилишига эришилган.