Шавкатов Шерзод Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида феълни феълга боғловчи воситалар типологияси”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4497.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12. Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Тожиева Гулбаҳор Номозовна, филология фанлари доктори, профессор; Саримсоқов Хуршид Абдималикович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида феълни феълга боғловчи воситаларни типологик тадқиқ қилиш, уларнинг ўзаро функсионал-семантик эквивалентлиги масалаларини ўрганиш ва уларни қиёсий очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
феъл туркумига оид сўзнинг бошқа феълга бирикиши учун сифатдош, равишдош шакллари, келишиклар ёки кўмакчилар билан ўзгариши шартлиги туфайли ўзбек тилида сифатдош, равишдош, келишик ва кўмакчилар феълни феълга боғловчи воситалар эканлиги далилланган;
феълга оид сўзнинг бошқа феълга бирикишида феълнинг шахссиз шакллари: инфинитив ва герундий, шунингдек, предлог, фразавий феъллар ва модал феълларнинг боғловчи воситалар сифатида хизмат қилиши инглиз тилидаги икки феълли бирикувлар таҳлили асосида очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида феълни феълга боғловчи воситаларнинг жараён, субъект, объект, ҳаракат бажарилиш тарзи, мақсад, натижа, оқибат, кетма-кетлик, тизимлилик, қодирлик, имконият, тақиқ, рухсат, пайт каби семантик муносабатларни ифодалаши нафақат бу воситаларнинг ўзига, балки, бирикманинг хусусиятлари, уни ҳосил қилувчи феълларнинг луғавий маъносига ҳам боғлиқ эканлиги [феъл + феъл] қолипидаги бирикмалар таҳлили воситасида асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги феълни феълга боғловчи воситали қурилмаларнинг ўзаро ифодаланишида қурилманинг хусусияти, унда қўлланган боғловчи воситанинг тури, қайси услубда қўлланганли каби лингвистик ва прагматик жиҳатларга кўра таржима трансформацияси кузатилиши икки феълли бирикувларнинг қиёсий таҳлиллари асосида очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида феълни феълга боғловчи воситалар тадқиқи давомида олинган илмий натижалар асосида:
феъл туркумига оид сўзнинг бошқа феълга бирикиши учун сифатдош, равишдош шакллари, келишиклар ёки кўмакчилар билан ўзгариши шартлиги туфайли ўзбек тилида сифатдош, равишдош, келишик ва кўмакчилар феълни феълга боғловчи воситалар эканлигига оид илмий хулоса ва материалларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2022–2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат университетининг 2024- йил 06-майдаги № 04/1-11-84-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек тилининг морфолексик ва морфологик хусусиятларини тизимлаштириш ҳамда автоматик таҳлил қилишга оид илмий материалларни бойитиш имконияти яратилган;
феълга оид сўзнинг бошқа феълга бирикишида феълнинг шахссиз шакллари: инфинитив ва герундий, шунингдек, предлог, фразавий феъллар ва модал феълларнинг боғловчи воситалар сифатида хизмат қилиши инглиз тилидаги икки феълли бирикувлар таҳлили асосига оид илмий натижаларидан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги 2025–2026-йилларга мўлжалланган “Erasmus+ KA171 Programme Erasmus+ Staff and Student Mobility” халқаро лойиҳаси доирасидаги илмий-педагогик фаолиятда фойдаланилган (Навоий давлат университетининг 2026-йил 17-августдаги №88-87-6100/06-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилининг академик ва касбий коммуникациядаги грамматик-семантик хусусиятларини қиёсий ўрганиш ҳамда инглиз ва ўзбек тиллари ўртасидаги структуравий-семантик мувофиқликларни аниқлаш учун илмий-методик асос шакллантирилган;
инглиз ва ўзбек тилларида феълни феълга боғловчи воситаларнинг жараён, субъект, объект, ҳаракат бажарилиш тарзи, мақсад, натижа, оқибат, кетма-кетлик, тизимлилик, қодирлик, имконият, тақиқ, рухсат, пайт каби семантик муносабатларни ифодалаши нафақат бу воситаларнинг ўзига, балки, бирикманинг хусусиятлари, уни ҳосил қилувчи феълларнинг луғавий маъносига ҳам боғлиқ эканлиги [феъл + феъл] қолипидаги бирикмалар таҳлилига оид илмий хулосалардан Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017–2020-йилларда бажарилган Ф3-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 27-майдаги № 185-сонли маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий материалларнинг назарий асосларини бойитиш ва феълга оид тил бирликларининг функсионал хусусиятларини изоҳлаш имконияти кенгайтирилган.
инглиз ва ўзбек тилларидаги феълни феълга боғловчи воситали қурилмаларнинг ўзаро ифодаланишида қурилманинг хусусияти, унда қўлланган боғловчи воситанинг тури, қайси услубда қўлланганли каби лингвистик ва прагматик жиҳатларга кўра таржима трансформацияси кузатилиши икки феълли бирикувларнинг қиёсий таҳлилларига оид хулосалардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, янги кун!”, “Диёр 24”, “Имконият”, “Нажот билимда”, “Инсон қадри” теледастурларида эфирга узатилган кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 27-сентабрдаги № 02-10/198-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар учун тайёрланган илмий-маърифий материалларнинг мазмунини бойитиш, лингвистик маълумотларнинг илмий асосланганлигини таъминлаш ва теледастурларнинг илмий-оммабоплик даражасини оширишга эришилган.